365
10-боб. Вакиллик ва ишончнома
Ваколат берувчи берилган ишончномани бекор қилган ҳолда,
бу ҳақда ўз вакилига, шунингдек, ишончнома уларнинг олдида
вакиллик қилиш учун мўлжалланган, ўзига маълум бўлган учинчи
шахсларга билдириши лозим. Ишончнома Ўзбекистон
Республикаси
ФКнинг 141-моддаси 1-қисмининг 4, 6-бандларида назарда тутилган
асослар бўйича бекор қилинган ҳолларда ишончнома берган
шахснинг ҳуқуқий ворислари (қайта ташкил этилган юридик
шахснинг ҳуқуқий
ворислари, вафот этган фуқаронинг меросхўрлари,
шунингдек, муомалага лаёқатсиз деб тан олинган шахснинг васий-
сига, муомалага лаёқати чекланган шахснинг ҳомийси, бедарак
йўқолган шахснинг мулкини бошқарувчи) зиммасига ҳам
шундай
вазифа юклатилади.
Ишониб топширувчи ёки унинг ҳуқуқий ворислари томонидан
Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 142-моддаси 1-қисмида таъриф-
ланган мажбуриятларини бажармаслиги бундай бажармаслик оқиба-
тида ишониб топширилган шахсда ёки
учинчи шахсларда юзага
келиши мумкин бўлган зарарлар учун жавобгар бўлишига олиб келади.
шарҳланаётган моддада кўзда тутилган қоидаларга риоя
этмаслик ваколат берувчини (ҳуқуқий ворисларни) ишончноманинг
белгиланган муддатларда бекор этилишига асосланиш ва оқибатида
ишончноманинг бекор бўлишидан кейин амалга оширилган битим-
ларнинг оқибатларини бекор қилишни талаб этиш ҳуқуқидан
маҳрум этади. Ваколат берувчининг (ҳуқуқий вориснинг),
вакил
ишончноманинг бекор бўлиши тўғрисида хабарномасиз ҳам билган
ёки билиши лозим бўлган эди, деган важлари суд томонидан
процессуал тартибда кўриб чиқилади.
Do'stlaringiz bilan baham: