Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


-модда. вақт даври билан белгиланган муддатнинг


Download 3.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet163/405
Sana08.10.2023
Hajmi3.48 Mb.
#1695349
TuriКодекс
1   ...   159   160   161   162   163   164   165   166   ...   405
Bog'liq
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild

146-модда. вақт даври билан белгиланган муддатнинг 
бошланиши
вақт даври билан белгиланган муддат календар санадан кейинги 
ёки унинг бошланиш куни деб белгиланган воқеа юз берганидан 
кейинги кундан ўта бошлайди.
Вақт даври – бу аниқ сана эмас, йиллар, йил чораклари, ойлар, 
ҳафталар, кунлар ёки соатлар билан ўлчанадиган муддатдир. Бу 
ҳолда муддатни ҳисоблаш календар санадан ёки унинг бошланиши 
қилиб белгиланган воқеанинг юз беришидан кейинги кундан 
бошлаб ҳисобланади (масалан, шартномани тузиш санаси, мерос 
қолдирувчининг вафоти, ашёнинг топширилиши ва ҳоказолар).
Агар шартнома бир йилга тузилган, унинг тузилиш санаси эса 
мажбуриятнинг муддати ўтишининг бошланиши деб қараладиган 
бўлса, у ҳолда муддатнинг ўтиши шартнома имзоланган пайтидан 
кейинги кундан бошланади.
муддат ўтишининг бошланиши тегишли воқеанинг юз бериши 
билан боғланган ҳолда муддатнинг ўтиши бу воқеа юз беришидан 
кейинги кундан бошланади. масалан, фуқаро 2003 йил 23 сентябрь 
куни вафот этди, меросни қабул қилиш ҳақида билдириш учун 
белгиланган 6 ойлик муддат 2003 йил 24 сентябрдан бошланади.
йиллик (ёки кафиллик шартномасида кўзда тутилган бошқа) 
муддат асосий қарздор томонидан мажбурият бажарилиши учун 
белгиланган муддат тугаганидан кейинги кундан бошланади. Агар 
бундай муддат 23 июль бўлган бўлса, кафилнинг қарздор учун 
унинг мажбуриятини бажариш мажбуриятининг муддати 24 июлдан 
бошланади.
Темир йўл транспорти билан юкни етказиб бериш муддати 
ташиш шартномаси тузилган (ташувчига юк топширилган), темир 
йўл юкхатида акс эттирилган санадан кейинги кундан бошланади.


370
I бўлим. УмУмИй қОИДАЛАР
147-модда. вақт даври билан белгиланган муддатнинг тамом 
бўлиши
Йиллар билан ҳисобланадиган муддат унинг охирги йилидаги 

Download 3.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   159   160   161   162   163   164   165   166   ...   405




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling