Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


-кичик бўлим. муддатлар. Даъво муддати


Download 3.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet162/405
Sana08.10.2023
Hajmi3.48 Mb.
#1695349
TuriКодекс
1   ...   158   159   160   161   162   163   164   165   ...   405
Bog'liq
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild

5-кичик бўлим. муддатлар. Даъво муддати
11-боб. мУДДАТЛАРНИ ҲИСОБЛАШ
145-модда. муддат белгилаш
Қонун ҳужжатларида ёки битимда белгиланган, шунингдек, суд 
томонидан тайинланадиган муддат календар сана билан ёхуд йил-
лар, ойлар, ҳафталар, кунлар ёки соатлар билан ўлчанадиган вақт 
даврининг ўтиши билан белгиланади.


367
11-боб. муддатларни ҳисоблаш
муддат муқаррар юз бериши керак бўлган воқеани кўрсатиш билан 
ҳам белгиланиши мумкин.
1. мулкий ва шахсий номулкий муносабатларни тартибга 
солишда муддат ФК, бошқа қонунлар, бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар, 
битимлар ёки суд фуқаролик ҳуқуқлари ва мажбуриятларининг юзага 
келиши, ўзариши ва тугатилишини боғлайдиган юридик фактлардан 
бири сифатида муҳим ўрин тутади.
шарҳланаётган моддага мувофиқ муддатлар бевосита меъёрий 
ҳужжатлар билан, битимларнинг иштирокчилари (юридик ва жис-
моний шахслар) томонидан ва суд томонидан белгиланади.
қонун билан белгиланган баъзи муддатлар битимларнинг 
иштирокчилари томонидан аниқлаштирилиши ёки ўзгартирилиши 
мумкин эмас. Булар, масалан, даъво, сотиб олиш муддатларидир 
(Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 149–152, 187-моддалари), мерос-
дан воз кечиш ҳуқуқининг муддати (Ўзбекистон Республикаси 
ФКнинг 1147-моддаси).
Бошқа муносабатлар учун қонун маълум максимал муддатни 
кўзда тутади, унинг доирасида манфаатдор шахслар у ёки бу ҳара-
кат ларни амалга ошириш учун уларга зарур бўлган бошқа муд-
датни белгилашнинг кенг имкониятига эга бўлади. масалан, 
ишончноманинг муддати уч йилдан ортиқ бўла олмайди (Ўзбекистон 
Республикаси ФКнинг 139-моддаси). Лекин ишончнома уч йил 
ичидаги ҳар қандай муддатга берилиши мумкин.
Баъзи муддатларни меъёрий ҳужжатлар, агар ҳуқуқий муносабат-
ларнинг иштирокчилари бошқача қарор қилмаган бўлмаса, шундай 
ҳолатлар учун белгилайди. Кафиллик, масалан, агар кафолат 
шартномаси билан бошқача муддат кўзда тутилмаган бўлса, кафил-
лик билан таъминланган мажбуриятнинг муддати келган кунидан 
бошлаб бир йил ўтган санада тугайди.
Фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларининг юзага келиши, ўзгари-
ши ёки тугатилиши билан боғлиқ бўлган муддатларнинг кўпчили ги 
меъёрий ҳужжатлар билан эмас, бевосита ҳам бир томонлама, ҳам 
икки томонлама битимларнинг иштирокчилари томонидан белги-
ланади. Томонларнинг келишуви (шартнома) билан белгиланадиган 
муддатлар энг кўп тарқалган.
Фуқаролик ҳуқуқлари ва мажбуриятларини амалга ошириш, 
тегишли ҳаракатларини амалга ошириш муддатларини, шунингдек, 


368
I бўлим. УмУмИй қОИДАЛАР
суд (умумий судлов, хўжалик суди, ҳакамлик суди) белгилаши 
мумкин.
2. шарҳланаётган моддада суд томонидан ФПК, хПК ёки 
ҳакамлик судлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ белгила-
надиган процессуал муддатлар эмас, моддий-ҳуқуқий ҳаракатларни 
амалга ошириш, фуқаролик ҳуқуқлари ва мажбуриятларини амалга 
ошириш муддатлари ҳақида гапирилади. масалан, суд ОАВ ни 
тегишли муддатда аввал эълон қилинган, фуқаронинг қадр-қиймати 
ва шаънини ёки юридик шахснинг ишчанлик обрўсини бадном маъ-
лумотларнинг раддиясини эълон қилишга мажбур этиши мумкин.
3. муддатлар турли мезонларга кўра таснифланади. Ҳуқуқий 
оқибатларига қараб улар ҳуқуқни вужудга келтирувчи, ҳуқуқни 
ўзгартирувчи ва ҳуқуқни бекор қилувчи муддатларга бўлинади. 
Уларнинг томонлар келишувига кўра ўзгартириши имкониятига 
боғлиқ ҳолда муддатлар императив ва диспозитив муддатларга 
бўлинади. муддатларни фуқаролик ҳуқуқларини амалга ошириш 
муддатлари ва фуқаролик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш муддатларига 
бўлиш муҳим аҳамиятга эга. Биринчи навбатда чекловчи муддат-
ларни ажратиш лозим, уларнинг тугаши субъектив ҳуқуқнинг ўзи 
тугашига олиб келади (масалан, меросдан воз кечишнинг 6-ойлик 
муддати), иккинчи навбатда даъво муддатлари фарқланади, уларнинг 
тугаши субъектив ҳуқуқнинг ўзи мавжудлигини бекор бўлишига 
олиб келмаган ҳолда суддан уни ҳимоя қилишни талаб қилиш 
имкониятини тугатади.
муддат вақт даври сифатида фақат Ўзбекистон Республикаси 
ФКнинг 145-моддасида кўзда тутилган бирликларда белгиланиши 
ва ҳисобланиши лозим. Битимда бошқача бирликлардаги муддат-
нинг белгиланиши ёки муддат тўғрисидаги шартларининг ёки 
бутун битимнинг ҳақиқий бўлмаслигига олиб келиши мумкин 
(Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 116-моддаси). Ўзбекистон Рес-
публикаси ФКнинг 145-моддасида кўзда тутилган муддатни бел-
гилаш бирликларидан ташқари, шунингдек, ярим йил (Ўзбекистон 
Республикаси ФКнинг 147-моддаси 2-қисми), йил чораги (Ўзбекистон 
Республикаси ФКнинг 147-моддаси 3-қисми), ярим ой (Ўзбекистон 
Республикаси ФКнинг 147-моддаси 5-қисми) каби бирликлар қўлла-
ниши мумкин.
шарҳланаётган модданинг 2-қисми, муддат муқаррар юз бери-
ши керак бўлган воқеани кўрсатиш билан ҳам белгиланиши мум-


369
11-боб. муддатларни ҳисоблаш
кин лигини белгилайди. шунинг учун муддат, масалан, мажбур 
бўлган томоннинг шартнома бўйича ўз мажбуриятини бажариш 
пайтини кўрсатиш билан белгиланиши мумкин эмас. Ўзбекистон 
Республикаси ФКнинг 145-моддаси 2-қисмининг воқеани муқаррар 
юз бериши кераклиги ҳақидаги талабини бажармаслик муддатни 
белгиланган деб ҳисоблашга имкон бермайди .

Download 3.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   158   159   160   161   162   163   164   165   ...   405




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling