Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд
-модда. муддатнинг охирги кунида ҳаракатни амалга
Download 3.48 Mb. Pdf ko'rish
|
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild
148-модда. муддатнинг охирги кунида ҳаракатни амалга
ошириш тартиби Агар муддат бирор-бир ҳаракатни амалга ошириш учун тайин- ланган бўлса, бу ҳаракат муддатнинг охирги кунидаги соат йигирма тўртга қадар бажарилиши мумкин. Агар бу ҳаракат ташкилотда амалга оширилиши керак бўлса, у ҳолда муддат белгиланган қоидаларга мувофиқ ушбу ташкилотда тегишли операциялар тўхтатиладиган соатда тамом бўлади. муддатнинг охирги кунида соат йигирма тўртга қадар алоқа ташкилотига топширилган ёки бошқа алоқа воситалари билан юборил- ган барча ёзма баёнотлар ва хабарлар, пул ўтказмалари муддатида қилинган ҳисобланади. 1. Амалга оширилиши учун маълум кун белгиланган ҳаракат шу куни бажарилиши лозим. Бу қоидадан истиснолар ушбу ҳаракат иш куни маълум соатлар билан чекланган ташкилотда амалга оширилиши лозим бўлган ҳолатлар учун кўзда тутилган. масалан, нотариал идора ҳар куни соат 20 гача ишлайди. Пулни депозитга киритиш ушбу ҳаракатни амалга ошириш муддати тугайдиган куннинг соат 20 вақтигача амалга оширилиши мумкин. Агар ташкилот мижозга (ташриф буюрган шахсга ва ҳоказо) боғлиқ бўлмаган сабаблар билан унинг 372 I бўлим. УмУмИй қОИДАЛАР учун белгиланган иш режимини бузса (бу ҳозирги пайтда кам учрайдиган ҳолат эмас) ва ҳаракат шу сабабга кўра ўз вақтида амалга оширилиши мумкин бўлмаса, фуқаро ёки юридик шахс ушбу ташкилот ўз нормал ишини тиклайдиган давргача ўз муддатини тугамаган деб ҳисоблашга ҳақли бўлади. 2. Агар ҳаракат ёзма аризалар ва хабарномаларни топшириш билан боғлиқ бўлса, улар ташкилотга муддатнинг охирги кунининг соат 24 гача топширилган ҳолатида ўз вақтида топширилган деб ҳисобланади, бу одатда хатжилд, квитанция ёки бошқа ҳужжатдаги почта тамғаси билан тасдиқланади. Ёзма ариза деганда муносабатларнинг иштирокчилари бир-бирига ёки учинчи шахсларга билдириши керак бўлган ҳар қандай ёзма материаллар тушунилади. хабарномалар деб у ёки бу тадбирларнинг (жумладан, йиғилишлар, текширишлар, мажлислар) маълум жойда ва тегишли вақтда ўтказилиши ҳақидаги хабарлар ҳисобланади, масалан, ҳар йиллик акциядорлар умумий йиғилишининг ўткази- лиши тўғрисидаги хабарнома. 3. ФКда почта орқали эмас, балки янги замонавий алоқа: факсимиль ёки электрон алоқа воситаларидан фойдаланиб юборилган ёзма ариза ёки хабарноманинг ўз муддатида амалга оширилган деб тан олиниши ҳақидаги масаланинг жавоби мавжуд эмас. масалан, хабарнома муддат тугайдиган кун соат 22 да юборилган. У кейинги куни олинган, чунки юридик шахс бўлган АЖда иш куни соат 18 да тугаган. Бу ҳолда, афтидан, алоқа идоралари учун белгиланган қоидаларга таяниб иш юритиш жоиз бўлади. Иш кунлари бўлмаган кунлар дам олиш ва байрам кунлари, шунингдек, белгиланган тартибда тегишли идоралар томонидан иш кунлари бўлмаган деб тан олинган бошқа кунлар ҳисобланади (масалан, Ҳукумат томонидан кўчирилган дам олиш кунлари). Дам олиш кунлари умумий – шанба, якшанба, 6 кунлик иш ҳаф таси учун фақат якшанба ёки баъзи ташкилотлар учун улар- нинг ишининг ўзига хослигини ҳисобга олиб белгиланган бошқа ҳафта кунлари бўлади. масалан, дам олиш куни душанба ёки ҳаф- танинг бошқа куни бўлиши мумкин. Агар муддат дам олиш куни тугайдиган бўлса, муддатнинг тугаган куни дам олиш кунидан (кунларидан) кейинги энг биринчи иш куни бўлади. масалан, 2005 йил 15 январь шанба куни бўлган эди. 5 кунли иш ҳафтасида, агар 373 12-боб. Даъво муддати муддатнинг тугаши 2005 йил 15 январга тўғри келган бўлса, унинг тугаган санаси деб 2005 йил 17 январь куни ҳисобланиши лозим. Агар қарздор (масалан, дўкон) шанба куни ишлайдиган бўлса, шанба куни муддатнинг ўтишидан чиқариб ташланмайди. муддат якшанба куни (дўкон учун дам олиш куни) тугайдиган бўлса, у душанба куни тугайди. Агар душанба куни дам олиш куни бўлса, мудатнинг тугаш куни сешанба бўлади. Дам олиш кунларидан бошқа иш куни бўлмаган кунлар бўлиши мумкин. масалан, дўкон у ерда ўтказилаётган текширув сабабли ёки унинг санитар ишлов бериш зарурати туфайли ёпиқ бўлади. Дўконнинг ўзи учун бундай кун иш куни бўлади. Лекин унинг харидорлари учун у иш куни бўлмайди. шунинг учун агар харидор сотилган ашёни алмаштиришни талаб қилган кафолат муддати шундай кунда тугайдиган бўлса, унинг тугаши дўконнинг биринчи нормал иш кунига тўғри келади. Бошқа мисол: қишлоқдаги ягона почта бўлими ҳисоб-китоб учун ёпилган. Юк олувчининг ташув- чига эътироз даъвосини билдиришининг охирги куни айнан шу куни тугайди. Транспорт идорасига даъво билдиришнинг 6 ойлик муддатининг тугайдиган куни почта бўлимининг очилишидан кейинги биринчи иш куни бўлади. Байрам кунлари деганда белгиланган тартибда бундай кунлар деб тан олинган кунлар тушунилади. Байрам ва дам олиш кунлари устма-уст тушганда иш куни бўлмаган кунларнинг миқдори дам олиш кунларига устма-уст тушган байрам кунлари сонига орттирилади. Download 3.48 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling