Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


Download 3.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet166/405
Sana08.10.2023
Hajmi3.48 Mb.
#1695349
TuriКодекс
1   ...   162   163   164   165   166   167   168   169   ...   405
Bog'liq
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild

12-боб. ДАЪвО мУДДАТИ
149-модда. Даъво муддати тушунчаси
Даъво муддати шахс ўзининг бузилган ҳуқуқини даъво қўзғатиш 
йўли билан ҳимоя қилиши мумкин бўлган муддатдир.
1. Даъво муддати бу манфаатдор шахс ўз ҳуқуқини ҳимоя 
қилиш учун судга мурожаат қилиши мумкин бўлган муддат эмас. 
Судга унинг тугаганидан кейин ҳам мурожаат қилиш мумкин 
(Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 153-моддаси биринчи қисмига 
қаранг). Бу муддатнинг тугаши ҳуқуқнинг ўзини тугашига ҳам 


374
I бўлим. УмУмИй қОИДАЛАР
олиб келмайди. шунинг учун қарздор даъво муддати тугаганидан 
кейин ихтиёрий бажарилганларни қайтаришни талаб этишга ҳақли 
бўлмайди (Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 161-моддасига қаранг). 
Даъво муддати унга риоя қилинганда умумий судлов судлари, 
хўжалик ёки хакамлик суди ҳуқуқи бузилган шахсга суд орқали 
ҳимояланишини таъминлаши шарт. муддатини ўтказиб юбориш эса, 
агар бу ҳақда манфаатдор томон талаб қўйса, суд томонидан даъвони 
рад этиш ҳақидаги қарорни чиқариш учун асос бўлади (Ўзбекистон 
Республикаси ФКнинг 153-моддасининг 2-қисмига қаранг).
2. Даъво муддатини эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи 
муддати, чекловчи (преклюзив) муддатлари ва эътироз муддатларидан 
фарқлаш лозим.
Эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтириш муддати – бу унинг 
тугаганида қонунда белгиланган шартлар асосида мулк ҳуқуқига 
эга бўладиган муддатдир (Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 
187-моддаси).
Чекловчи (преклюзив) муддат бу унинг тугаганида талаб қилиш 
ҳуқуқининг ўзи бекор қилинадиган муддатдир. У тугаганда судга 
мурожаат қилиш орқали бузилган ҳуқуқни ҳимоя қилишга эга бўлиш 
мумкин эмас. ФКда бу турдаги муддатлар кредиторларнинг кафилга 
қўйган даъволарига нисбатан кўзда тутилган (Ўзбекистон Республикаси 
ФКнинг 298-моддаси 3-қисми). Бенефициар томонидан банк кафолати 
бўйича талабни қўйиш муддатининг моҳияти ҳам шунга ўхшаш 
(Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 305-моддаси 2-қис ми).
Эътироз муддатлари – бу қонунда ёки шартномада қарздор шахсга 
судгача тартибда талаб қўйиш учун кўзда тутилган муддатлар. 
ФКда (Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 724-моддаси 1-қисми) 
юк ташишдан келиб чиқадиган ташувчиларга талаблар бўйича 
шундай муддатлар тегишли транспорт устави ёки кодекси билан 
белгиланиши кўзда тутилган. Бундай муддатларнинг давомийлиги 
ва уларни ҳисоблаш тартиби турли асосларга кўра муайян транспорт 
уставлари ва кодексларида бир хил эмас. масалан, Ўзбекистон 
Республикаси Темир йўллари Уставига кўра (152-модда) темир йўлга 
эътирозлар 6 ойлик муддат ичида, жарималарни тўлаш юзасидан 
эътирозлар эса – 45 кун ичида қўйилиши мумкин ва Ўзбекистон 
Республикаси Ҳаво Кодексига кўра (124-модда) ички ташишлар 
ҳолатида ташувчига эътирозлар олти ой давомида, жарималарни 
тўлаш юзасидан эътирозлар эса – 45 кун ичида қўйилиши мумкин.


375
12-боб. Даъво муддати
Ўзбекистон Республикаси хПКда (6-модда) белгиланишича, 
агар қонунда низоларнинг маълум тоифаси учун судгача талабнома 
асосида ҳал этиш тартиби белгиланган ёки у шартномада кўзда 
тутилган бўлса, иш хўжалик судида фақат томонларнинг ўзаро 
муносабатларини ихтиёрий тартибга солиш чораларини кўрганидан 
кейингина қўзғатилиши мумкинлиги кўзда тутилган. Бунда 
прокурор, давлат ёки бошқа органларнинг аризасига кўра ишларни 
қўзғатиш томонларнинг ушбу чораларни қабул қилишидан қатъий 
назар амалга оширилади.
хўжалик судларининг амалиётида шартномада талабнома билди-
риш тартиб кўзда тутилган ҳолларда унга риоя қилиши шарт ҳисоб-
ланади. Эътироз (талабнома) муддатларидан қонунда ёки шартномада 
олди-сотди шартномаси бўйича сотилган товарнинг аниқланган 
камчиликлари ҳақида хабардор қилиш муддатларини фарқ қилиш 
лозим (Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 416-моддаси 1-қисми). 
Уларга амал қилмасликнинг оқибатлари қонун билан белгиланган 
(Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 416-моддаси 2, 3-қисмлари). шу-
нингдек, кафолат муддати (одлди-сотди бўйича қаранг, жумладан
Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 403, 404, 410-моддалари) бошқача 
юридик тусга эга.
Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини муҳофаза қилиш тўғрисидаги 
қонунда талаблар билдиришнинг махсус муддатлари белгиланган.
3. Даъво муддати тўғрисидаги қоидалар қарши даъволарга 
нисбатан ҳам қўлланиши лозим, чунки улар даъво қўзғатиш 
тўғри сидаги умумий қоидаларга мувофиқ кўрсатилади (ЎзР 
хПК 120-м. 2-қ., ЎзР ФПК 246-м. 2-қ.). Айни пайтда улар даъво 
бўйича жавобгарнинг эътирозига нисбатан мустақил талаб 
ҳисоб ланмаган ҳимоя воситаси сифатида қўлланилмайди (ЎзР 
хПК 108-м., ЎзР ФПК 159-м.). шу билан бирга, агар жавобгар 
муддат ўтганлигига ҳавола қилаётган бўлса, даъво муддати суд 
томонидан ҳисобга ўтказилишига нисбатан қўйиладиган талабга 
нисбатан қўлланилмайди (ЎзР ФПК 246-м., ЎзР ФК 344-м.). Даъво 
жавобгарнинг берилган товар, бажарилган ишлар ва кўрсатилган 
хизматлар нархи белгиланган талабларга номувофиқлигини кўрсат-
ган ҳолда уларни қисман ёки тўлиқ тўламаган ҳолда жавобгарнинг 
улар нархини камайтириш тўғрисидаги аризаси суд томонидан 
ҳисобга ўтказилиши талаби эмас, балки даъво бўйича эътироз сифа-
тида таснифланишини лозим.


376
I бўлим. УмУмИй қОИДАЛАР
Амалиётда учрайдиган, жавобгар унга нисбатан қўзғатилган 
даъво сабабли даъво кўрсатишга асос бўлган низолашилаётган 
битимни ҳақиқий эмас деб топиш масаласини қўядиган ҳолатларга 
алоҳида эътибор қаратиш лозим. Тегишли равишда, даъвогар бунга 
жавобан жавобгарнинг даъво муддатини ўтказиб юборганлигига 
ҳавола қилса ФК 153-моддасида кўрсатилган қоидаларни қўллаш 
мумкин (153-модда ва унга шарҳларни қаранг).

Download 3.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   162   163   164   165   166   167   168   169   ...   405




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling