394
I бўлим. УмУмИй қОИДАЛАР
ўтказиб юборилганлигига қарамасдан бузилган ҳуқуқни ҳимоя
қилади.
Бундай вазиятлар даъво муддатининг охирги 6 ойида ёки даъво
муддатида юз берган бўлса (агар 6 ойдан кам ёки унга тенг бўлса),
улар эътиборга олиниши, кўрсатилиши ҳам аҳамиятли ҳисобланади.
мазкур моддада даъво муддати қандай шахслар учун, уни
ўтказиб юбориш сабабларига боғлиқ равишда, тикланиши мумкин-
лигини белгиламайди. шундан келиб чиққан ҳолда фараз қилиш
мумкинки, уни ҳам жисмоний шахс (фуқаролар), ҳам юридик
шахсларнинг даъволари бўйича қўллаш мумкин.
160-модда. махсус даъво муддатининг тўхтатилиши,
узилиши ва тикланиши
Даъво муддатининг тўхтатилиши, узилиши ва тикланиши ҳақидаги
қоидалар (ушбу Кодекснинг 156, 157 ва 159-моддалари), агар қонунда
бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, махсус даъво муддатига нисбатан
ҳам қўлланади.
шарҳланаётган модда махсус даъво муддатининг тўхтатилиши,
узилиши ва тикланиши бўйича қандайдир алоҳида қоидаларни
ўрнатмайди ва қўллашни барча учун умумий қоидаларни ўрнатувчи
ФК 156–157, 159-моддаларига ҳавола қилади. Бироқ бунда қонунда
белгиланган ҳолларда бошқача қоидаларни қўллашга ижозат этади.
161-модда. Даъво муддати ўтганидан кейин мажбуриятни
Do'stlaringiz bilan baham: