Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд
-модда. мулк ҳуқуқининг субъектлари
Download 3.48 Mb. Pdf ko'rish
|
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild
168-модда. мулк ҳуқуқининг субъектлари
Фуқаролар, юридик шахслар ва давлат мулк ҳуқуқининг субъект- ларидир. мол-мулк мулк ҳуқуқи асосида бир шахсга ёки икки ва ундан ортиқ шахсларга қарашли бўлиши мумкин. мол-мулк фуқаро, юридик шахс ёки давлатнинг мулки бўлишига қараб мулк ҳуқуқини, мол-мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ҳамда уни тасарруф этиш ҳуқуқини вужудга келтириш ва бекор қилиш хусусиятлари қонун ҳужжатлари билан белгилаб қўйилади. 411 13-боб. Умумий қоидалар 1. шарҳланаётган модда мол-мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ҳамда уни тасарруф этиш ҳуқуқига эга бўлган мулк ҳуқуқи субъектларининг рўйхатини келтиради. 2. мулк ҳуқуқи асосида мол-мулкка эга бўлиш фуқароларнинг ҳуқуқ лаёқатлилиги мазмунидаги асосий ҳуқуқлардан биридир. Таъкидлаш лозимки, фуқаролик қонунчилиги «фуқаро» сўзида нафақат ЎзР фуқароларини назарда тутади. ЎзР ҳудудида ЎзР фуқа роси бўлмаган кишилар – бошқа давлатлар фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳам истиқомат қиладилар. шунинг учун ФК 16-моддасида белгилаб қўйилганки, фуқаролар (жисмоний шахслар) деганда Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари, бошқа давлатларнинг фуқаролари, шунингдек фуқаролиги бўлмаган шахс- лар тушунилади. шундай қилиб, мулк ҳуқуқи асосида мол-мулкка эга бўлиш фуқаролигидан қатъий назар барча жисмоний шахслар учун тегишлилиги эътироф этилади. Фуқароларнинг мулк ҳуқуқини амалга оширишда муомала лаёқати, оилавий ҳолати ва бошқалар катта аҳамиятга эгадир. муомалага лаёқатлилик ўз ҳаракатлари билан фуқаролик ҳуқуқ- ларга эгалик қилиш ва амалга ошириш, ўзи учун фуқаролик мажбуриятларни яратиш ва уларни бажариш қобилиятларидан иборат. муомалага лаёқатлилик ҳажми кишининг ёши, ҳолати ва бошқалар билан боғлиқ. масалан, шахс ўз хатти-ҳаракатлари аҳамиятини англаши ёки уларни бошқариши мумкин бўлмаган руҳий касаллик сабабли уни муомалага лаёқатсиз деб эътироф этилганида, унинг мулкига нисбатан мулк ҳуқуқини амалга ошириш васийлар зиммасига юкланади. Ўз оиласини оғир моддий аҳволга солиб қўювчи шахс спиртли ичимликлар ёки гиёҳванд моддаларни суиистеъмол қилиши сабабли чекланган муомала лаёқат деб эътироф этилган ҳолда, унинг мулкий муносабатларда иштироки ҳомийлик органи томонидан тайинланган ҳомий орқали амалга оширилади. Эр (хотин) ўзининг номига расмийлаштирган умумий кўч- мас мол-мулкни тасарруф этиш бўйича битим тузиши учун хотин (эр) нинг нотариал тартибда тасдиқланган розилигини олиши лозим. Кўрсатилган битимни тузишга нотариал тартибда тасдиқланган розилиги олинмаган эр ёки хотин мазкур битим амалга оширилганлигини билган ёки билиши лозим бўлган кундан бошлаб бир йил давомида бу битимни суд тартибида ҳақиқий эмас деб топишни талаб қилишга ҳақлидир (ЎзР ОК 24-моддаси 4-қисми). 412 II-бўлим. мУЛК ҲУқУқИ ВА БОшқА АшЁВИй ҲУқУқЛАР 3. мулкий алоҳидалик – юридик шахслар ҳуқуқ субъектлигининг зарурий элементидир. Юридик шахслар мулкий алоҳидалигининг белгиларидан бири – мол-мулкнинг уларга мулк ҳуқуқи асосида бириктирилишидир. Умумий қоидага кўра, барча нодавлат ва нотижорат юридик шахсларнинг мол-мулки уларга мулк ҳуқуқи асосида тегишлидир ва улар ўз мулкининг ягона мулкдорлари бўлиб ҳисобланади. мазкур юридик шахсларнинг мулкига нисбатан муассисларнинг улушли ёки жамоали мулки вужудга келмайди. Давлат ташкилотларида мол-мулкнинг алоҳидалиги, давлат мулкининг уларга хўжалик юритиш ёки оператив бошқариш ҳуқуқи асосида бириктирилиши билан ифодаланади. Юридик шахс органлари устав ва амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ, уларга тегишли бўлган мол-мулкка нисбатан мулкдорнинг қонуний ҳуқуқини амалга оширадилар. Юридик шахслар мулки шаклланишининг ўзига хос хусусиятлари, уни тасарруф қилиш ва фойдаланиш тартиби муайян ташкилий-ҳуқуқий шаклига нисбатан, алоҳида махсус қонунлар билан тартибга солинади. 4. Фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларда давлатнинг ўзига хос ҳуқуқ субъектлиги, унинг мулк ҳуқуқи субъекти сифатидаги ҳолатига маълум тарзда таъсир кўрсатади. Бу унинг давлат мулкига нисбатан эгалик ҳуқуқини амалга ошириш, фуқаролик муомаласи барча бошқа қатнашчиларининг мулкий муносабатларини тартибга солувчи меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш бўйича ваколатларига эга эканлиги билан ифодаланади. Бундан ташқари, давлат, унга юклатилган вазифалардан келиб чиқиб, бошқа субъектлардан фарқли равишда мулк ҳуқуқини фақат умумдавлат манфаатларида амалга оширади. Давлат мулкининг турлари бўлиб, республика мулки ва муниципал мулк ҳисобланади. Ўзбекистон Республикасининг Олий мажлиси, Ўзбекистон Республикасининг Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумати ёки улар вакил қилган органлар, агар қонун ҳужжатларида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, республика мулки таркибига кирувчи мол-мулкни тасарруф қиладилар. муниципал мулк таркибига кирувчи мулкни, агар қонун ҳужжатларида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, давлат ҳокимиятининг маҳаллий органлари ёки улар вакил қилган органлар тасарруф қиладилар (бу ҳақда батафсил ФК 213–215-моддаларига берилган шарҳларга қаранг). 413 13-боб. Умумий қоидалар 5. шарҳланаётган модданинг 2-қисми юқорида кўрсатилган барча субъектлар мулк ҳуқуқини биргаликда ёки якка тартибда амалга ошириши мумкинлигини билдиради. Фуқаролик қонунчилигига мувофиқ, фуқаролар, юридик шахслар ва давлат умумий мулкни ташкил қилишлари ва умумий мулкка нисбатан мулк ҳуқуқини биргаликда амалга оширишлари мумкин. Бу – амалдаги ФК янги- ликларидан биридир, чунки аввалги совет қонунчилигига биноан, давлат билан фуқаролар ўртасида умумий мулкнинг вужудга келишига йўл қўйилмаган (ЎзССР ФК 136-моддаси). Бунга социалистик ва шахсий мулкнинг турли ҳуқуқий режими сабаб бўлган. мол-мулк икки ёки ундан ортиқ шахсларга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ҳолларда, мазкур мулкка нисбатан умумий мулк вужудга келади. Умумий мулк учун субъектларнинг кўплиги ҳамда битта ашё ёки ашёларнинг мажмуидан иборат бўлган мулкнинг мавжудлиги каби хусусиятлар хосдир. Демак, умумий мулк ҳуқуқи деб, бир объектга нисбатан бир нечта шахсларга тегишли бўлган мулк ҳуқуқига айтилади. мулкдорлар орасида вужудга келадиган муносабатларнинг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, ФК умумий мулкни иккита турга бўлади: улушли ва биргаликдаги мулк. Умумий биргаликдаги мулкда, улушли мулкдан фарқли равишда, ҳар бир иштирокчининг улуши олдиндан белгилаб қўйилмайди. Умумий биргаликдаги мулк фақат қонунда назарда тутилган ҳолларда вужудга келиши мумкин. мулкдорларнинг келишуви ёки суд қарори, мулкни умумий биргаликдаги режимдан умумий улушли мулк режимига ўтказилиши учун асос бўлиб ҳисобланади. Умумий улушли мулк қонун ёки фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар субъектлари орасидаги шартномага асосан вужудга келиши мумкин. шуни таъкидлаш лозимки, умумий мулк (улушли ва биргаликдаги) иштирокчиларининг (ҳаммулкдорлари) умумий объектни тасарруф қилиш ҳуқуқи чекланган. Улардан ҳеч ким умумий мулкдан якка тартибда тасарруф қилишга ҳақли эмасдир: улар биргаликда эгалик қиладилар, фойдаланадилар ва тасарруф қиладилар (бу ҳақда батафсил ФК 216–227-моддаларига берилган шарҳларга қаранг). 6. шарҳланаётган модданинг 3-қисми меъёрлари, амалдаги қонун ҳужжатлари бўйича, мол-мулкка нисбатан мулк ҳуқуқини сотиб олиш ва бекор бўлиш хусусиятлари ҳамда мулкнинг оммавий ёки хусусий мулкка киришига қараб, унга эгалик қилиш, фойдаланиш 414 II-бўлим. мУЛК ҲУқУқИ ВА БОшқА АшЁВИй ҲУқУқЛАР ва тасарруф қилиш хусусиятлари ўрнатилиши мумкинлигини белгилайдилар. Бундай хусусиятлар ФК ва акциядорлик жамиятлари, масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли хўжалик жамиятлари тўғрисидаги махсус қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади. мисол учун, национализация ва реквизицияда мулк фуқаролар ва юридик шахслар эгалигидан давлат тасарруфига ўтади ва аксинча, хусусийлаштириш бир вақтнинг ўзида фуқаролар ва юридик шахсларнинг мулк ҳуқуқи вужудга келиши учун асос ва давлат мулки ҳуқуқининг бекор бўлиши учун асос бўлиб ҳисобланади. Download 3.48 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling