Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


-модда. мулкнинг дахлсизлиги


Download 3.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet180/405
Sana08.10.2023
Hajmi3.48 Mb.
#1695349
TuriКодекс
1   ...   176   177   178   179   180   181   182   183   ...   405
Bog'liq
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild

166-модда. мулкнинг дахлсизлиги
мулк дахлсиздир ва қонун билан қўриқланади.
мулкнинг дахлсизлиги мулкдорга қарши турган барча субъект-
ларнинг мулк ҳуқуқини бузишдан ўзларини сақлашларидан иборатдир.
мулкдорнинг мол-мулкини олиб қўйишга, шунингдек унинг ҳуқуқ-
ларини чеклашга фақат қонунларда назарда тутилган ҳоллардагина 
йўл қўйилади.
1. шарҳланаётган модда мулк ҳуқуқи барқарорлигини тамин-
ловчи бир қатор ҳолатларни мустаҳкамлаб қўяди.
мулк ҳуқуқи мутлақ ҳуқуқдир ва қонун билан қўриқланади. 
«хусусий мулк бошқа мулк шакллари каби дахлсиз ва давлат 
ҳимоясидадир. мулкдор фақат қонунда назарда тутилган ҳолларда 
ва тартибдагина мулкидан маҳрум этилиши мумкин» (ЎзР Консти-
туциясининг 53-моддаси).
мулк ҳуқуқи нафақат фуқаролик қонунчилиги меъёрлари билан, 
балки жиноят, маъмурий, меҳнат, ер ва оила қонунчилиги меъёрлари 
билан қўриқланиши, ҳар қайси жамиятни нормал, маданий 
мавжудлик шарти сифатида, ҳар қайси ҳуқуқий тизимнинг муҳим 
вазифаларидан бири сифатида эътироф этилади.
2. Ушбу конституциявий нормани ривожланишида фуқаролик 
қонунчилиги алоҳида аҳамиятга эга. Асосий тамойиллар орасида ФК 
1-моддаси мулк дахлсизлигини алоҳида таъкидлайди. мулк дахл-
сизлиги нафақат фуқаролик қонунчилиги учун, балки умуман 
ҳуқуқ тартиботи учун асос солувчи аҳамиятга эгадир. Ҳар қан дай 
ноқонуний тажовузлардан мулк ҳуқуқини ҳимояланиш кафолат-
ларини қан чалик реал бўлишига қараб, фуқаролик муомаласининг 


409
13-боб. Умумий қоидалар
барқарор ривожланиши таъминланади. Давлат-ҳуқуқий (оммавий-
ҳуқуқий) тизими мулкдорга ўз ҳуқуқларини амалга оширишда унга 
тўсқинлик қилмасликнинг умумий пассив мажбуриятини барчага 
ўрнатиш йўли билан мулк ҳуқуқини қўриқлайди. Ҳеч ким субъектив 
мулк ҳуқуқига тажовуз қилувчи ҳаракатларни содир этмаслиги 
керак. Барча шахслар мулкдорнинг ҳуқуқини бузиши мумкин 
бўлган хатти-ҳаракатлардан сақланишлари шарт. мулкдор, қонун 
ёки мулкдор ўзи билан шартномада назарда тутилган ҳаракатлардан 
ташқари, ўзининг мулкига ҳар қандай таъсирни таъқиқлаб қўйиш 
ёки истисно қилишга ҳақли.
3. мулк дахлсизлик тамойили мулкдорга ўз манфаатларида унга 
тегишли мулкдан, бошқаларни ўзбошимчалик билан аралашишлари 
ёки таъқиқлашлари ёхуд фойдаланишда чеклашларидан қўрқмасдан, 
фойдаланиш имкониятини таъминлашни билдиради. шунинг 
учун қонун чиқарувчи мулк муносабатлари мустаҳкамлиги ва 
барқарорлигини сақлаб қолиш ва қўллаб-қувватлаш учун мулкни 
олиб қўйиш ва мулк ҳуқуқининг чеклаш тартиб ва асосларни махсус 
тартибга солади.
мулкдордан мулкининг олиб қўйилиши ҳамда унинг ҳуқуқ-
ларини чекланиши асослари ҳақида ФК 197–206-моддалари шарҳ-
ларига қаранг.

Download 3.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   176   177   178   179   180   181   182   183   ...   405




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling