Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


-модда. мулкдор бўлмаган шахсларнинг ашёвий


Download 3.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet179/405
Sana08.10.2023
Hajmi3.48 Mb.
#1695349
TuriКодекс
1   ...   175   176   177   178   179   180   181   182   ...   405
Bog'liq
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild

165-модда. мулкдор бўлмаган шахсларнинг ашёвий 
ҳуқуқларининг мазмуни
мулк ҳуқуқи билан бир қаторда хусусан қуйидагилар ашёвий 
ҳуқуқлар ҳисобланади:
хўжалик юритиш ҳуқуқи ва оператив бошқариш ҳуқуқи;
мерос қилиб қолдириладиган ер участкасига умрбод эгалик қилиш 
ҳуқуқи;
ер участкасига доимий эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш 
ҳуқуқи;
сервитутлар. 
мол-мулкка эгалик қилиш ҳуқуқининг бошқа шахсга ўтиши, агар 
қонун ҳужжатларида ўзга тартиб назарда тутилган бўлмаса, бу мол-
мулкка нисбатан ўзга ашёвий ҳуқуқларнинг бекор бўлиши учун асос 
бўлмайди.
мулкдор бўлмаган шахснинг ашёвий ҳуқуқларининг бузилиши 
ушбу Кодекснинг 232-моддасида назарда тутилган тартибда ҳимоя 
қилинади.
1. шарҳланаётган моддада чекланган ашёвий ҳуқуқларнинг 
турлари ва ашёвий ҳуқуқларга оид асосий қоидалар белгиланади. 
Чекланган ашёвий ҳуқуқларнинг мазмуни ФКнинг алоҳида модда-
ларида белги ланади.


406
II-бўлим. мУЛК ҲУқУқИ ВА БОшқА АшЁВИй ҲУқУқЛАР
Ашёвий ҳуқуқнинг асосий белгилари 164-моддага берилган 
шарҳларда келтирилган.
2. мол-мулкка нисбатан ашёвий ҳуқуқлар нафақат мулкдорларга, 
балки фуқаролик муомаласининг бошқа шахсларига ҳам тегишли 
бўлиши мумкин, шунинг учун улар «чекланган ашёвий ҳуқуқлар» 
деб номланадилар. Чекланган ашёвий ҳуқуқлар ҳар доим мулк 
ҳуқуқининг ҳосиласи бўлиб, улар камроқ ҳуқуқлар ҳажми билан 
фарқ қиладилар. мулкдор чекланган ашёвий ҳуқуқлар амал қилиш 
вақтида мол-мулкка нисбатан мулк ҳуқуқини сақлаб қолади 
лекин у ёки вақтинча ёки муддатсиз ёки муайян даражада ушбу 
ҳуқуқни амалга оширишда ўзини чеклаб қўяди. Демак, чекланган 
ашёвий ҳуқуқлар мавжудлиги мулкдорнинг ҳуқуқларини ўзига хос 
чекланишидир.
Бозор муносабатларига ўтилиши, барча мулк шаклларини 
ва айниқса хусусий мулк ҳуқуқи тенглигини эътироф этилиши, 
тадбиркорлик ривожланиши чекланган ашёвий ҳуқуқлар вужудга 
келишига сабаб бўлди.
Собиқ иттифоқ даврида қонунчиликда чекланган ашёвий 
ҳуқуқларга тегишли бўлган меъёрлар ҳеч қандай тарзда изоҳланмаган 
эди. 1922 йилдаги РСФСР ФК ашёвий ҳуқуқларни тартибга солувчи 
махсус бўлим бўлган (52–105-моддалар), унга мулк ҳуқуқи билан 
бир қаторда иморат солиш ҳуқуқи ва мулк гарови киритилган 
эди. Кейинроқ, иқтисодиёт давлатлаштирилганидан ва хусусий 
мулк инкор этилишидан сўнг, ушбу институтлар амалда деярли 
қўлланмай қолдилар. Узоқ вақтдан бери юридик унутилишидан сўнг 
ўзганинг кўчмас мулкидан чекланган фойдаланиш ҳуқуқининг қайта 
тикланиши фақатгина ҳозирги замон босқичида амалга оширилди ва 
биринчи навбатда амалдаги ФК қабул қилиш билан боғлиқдир.
3. Чекланган ашёвий ҳуқуқларнинг объекти бўлиб, одатда, 
ҳар доим кўчмас мулк ҳисобланади. Чекланган ашёвий ҳуқуқлар 
фақатгина муайян мақсадларда объектдан фойдаланиш имкониятини 
берадилар. Чекланган ашёвий ҳуқуқлар маълум ашёдан узоқ вақт 
давомида фойдаланиш, бошқа шахсга ашёга мулк ҳуқуқи ўтиш 
сабабли уларда пайдо бўлиши мумкин салбий оқибатлардан ўз 
хавфсизлигини таъминлаш мақсадини кўзлаган шахсларнинг мулкий 
манфаатларига хизмат қиладилар.
4. Чекланган ашёвий ҳуқуқлар шартнома, бир тарафлама битим, 
суд қарори, давлат органлари ва маҳаллий ўзини ўзи бошқариш 


407
13-боб. Умумий қоидалар
органларининг актлари ва ҳуқуқий ворислик асосида юзага келади. 
масалан, ФК 173-моддасининг 4-қисмида сервитут белгилашни 
талаб қилаётган шахс билан ўзга ер участкасининг эгаси ўртасидаги 
битимга мувофиқ сервитут белгиланишини назарда тутади. 
ФК ушбу 173-моддасида фойдаланиш учун қўшни участкадан 
чекланган фойдаланиш ҳуқуқи ўрнатилиши талаб қилинадиган 
ер участкаси мулкдори ва қўшни ер участкасининг мулкдори 
ўртасидаги сервитутни белгилаш хусусида низо пайдо бўлган ҳолда, 
сервитут белгилашни талаб қилаётган шахснинг даъвоси бўйича 
суд томонидан ҳал этилади ва мазкур ҳолатда қўши участкадан 
чекланган фойдаланиш ҳуқуқи суд қарори билан ўрнатилган асос ва 
ҳажмларда юзага келади.
Чекланган ашёвий ҳуқуқлар қонун, шартнома, ашёвий ҳуқуқ 
тегишли бўлган томоннинг бир тарафлама ҳаракати, суд қарори 
асосида, хусусий аломатли ашё нобуд ёки йўқ бўлиши, бир шахснинг 
ўзида чекланган ашёвий мулк мулкдори ва объекти тўғри келиши, 
шундай ҳуқуқлар фойдасига ўрнатилган шахснинг ўлими ёки 
юридик шахс тугатилиши сабабли тўхтатилиши мумкин.
Чекланган ашёвий ҳуқуқлар вужудга келиши ва бекор бўлиши 
давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.
5. шарҳланаётган моддада мулк ҳуқуқига қўшимча қилиб 
бешта ашёвий ҳуқуқлар айтиб ўтилади: хўжалик юритиш ҳуқуқи 
(176-моддаси шарҳларига қаранг) ва оператив бошқариш ҳуқуқи 
(178-моддаси шарҳларига қаранг), мерос қилиб қолдириладиган 
ер участкасига умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи, ер участкасига 
доимий эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш ҳуқуқи (170-моддаси 
шарҳларига қаранг) ва сервитутлар (173-моддаси шарҳларига қаранг).
Ушбу ашёвий ҳуқуқларнинг мазмуни ФК ва ЕК тегишли 
нормаларида белгиланади.
6. Айтиб ўтиш жоизки, ушбу ашёвий ҳуқуқларнинг рўйхати 
тўла-тўкис тусга эга эмас. модданинг матнида қонун чиқарувчи ўзга 
ашёвий ҳуқуқлар ҳам мавжуд бўлиши мумкинлигини белгиловчи 
«хусусан» сўзини ишлатади. Аммо бу билан бирга, ҳисобга олиш 
керакки, мажбурият ҳуқуқларидан фарқли ўлароқ янги ашёвий 
ҳуқуқлар ҳар доим фақат алоҳида қонун билан ўрнатиладилар. 
Фуқаролик муомаласининг субъектлари ўзаро келишув асосида 
ашёвий ҳуқуқлар мазмунини ўрнатиш ва белгилаш ҳуқуқига эга 
эмас.


408
II-бўлим. мУЛК ҲУқУқИ ВА БОшқА АшЁВИй ҲУқУқЛАР
7. шарҳланаётган модданинг 2-қисмида ашёвий ҳуқуқнинг негиз 
тамойилларидан бири – эргашма ҳуқуқи мустаҳкамлаб қўйил ган, 
агар қонунчиликда бошқача белгиланмаган бўлса, бошқа шахсга 
мол-мулкка нисбатан мулк ҳуқуқи ўтишда ашёвий ҳуқуқни сақланиб 
қолишини билдиради.
8. мулкдорлар каби чекланган ашёвий ҳуқуқлар субъектлари 
ҳам, ашёвий-ҳуқуқий даъволар воситасида ўз ҳуқуқларининг мутлақ 
ҳимоясидан фойдаланадилар. мулкдор бўлмаган шахсларнинг 
ашёвий ҳуқуқлари ҳимояси ҳақида батафсилроқ ФК 232-моддаси 
шарҳларига қаранг.

Download 3.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   175   176   177   178   179   180   181   182   ...   405




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling