Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд
-модда. мулк ҳуқуқини амалга ошириш шартлари
Download 3.48 Mb. Pdf ko'rish
|
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild
172-модда. мулк ҳуқуқини амалга ошириш шартлари
мулкдорнинг ўз ҳуқуқларини амалга ошириши бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаслиги шарт. Қонунларда назарда тутилган ҳолларда, шартларда ва доирада мулкдор бошқа шахслар унинг мол-мулкидан чекланган тарзда фойдаланишига йўл қўйишга мажбур. мулкдор ўзининг устунлик мавқеини суиистеъмол қилишга, бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини камситадиган ўзга ҳаракатларни қилишга ҳақли эмас. мулкдор ўз ҳуқуқини амалга оширганида фуқароларнинг соғлиғига ва атроф-муҳитга зарар етказишининг олдини олиш чораларини кўришга мажбур. 1. Фуқаролик ҳуқуқларини амалга оширишнинг умумий қоида- ларини ўрнатадиган ФК 9-моддасидан фарқли равишда, ушбу шарҳланаётган модда ўз мазмунига кўра махсус ҳисобланади ва мулк ҳуқуқларини амалга оширишнинг умумий шартларини ўрнатади. 2. шарҳланаётган модданинг 2-қисмига мувофиқ, мулкдорнинг ўз ҳуқуқларини амалга ошириши бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаслиги шарт. Умумий қоидага кўра, мулк ҳуқуқи мутлақ ҳуқуқдир ва мулкдор ўз ихтиёрига кўра ва ўзининг манфаатларида ўзига тегишли бўлган мулкка эгалик қилиш, фойдаланиш ва тасарруф этиши мумкин. шу билан бирга, қонун томонидан кафолатланган мулк ҳуқуқи, алоҳида 434 II-бўлим. мУЛК ҲУқУқИ ВА БОшқА АшЁВИй ҲУқУқЛАР шахслар ва умуман жамиятнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш зарурлиги билан белгиланадиган чегараларга эга. Ушбу ҳолатлар, ЎзР Конституциясининг 20-моддасида қайд қилинган, ҳуқуқни суиистеъмол қилишга йўл қўймасликнинг конституциявий тамойилига асосланади. Унда, фуқаролар ўз ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширишда бошқа шахсларнинг, давлат ва жамиятнинг қонуний манфаатлари, ҳуқуқ лари ва эркинликларига путур етказмасликлари шарт. маса лан, мулкдор турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқларини, унда яшов чи фуқаролар, қўшниларнинг ҳуқуқларини ҳамда қонуний манфаатларини ҳисобга олган ҳолда амалга ошириши шарт. 3. мулкдорнинг бошқа шахслар манфаатларини ҳисобга олиши- нинг битта белгиларидан бири, унинг бошқа шахсларга мулкдан чекланган тарзда фойдаланиш (сервитут) ҳуқуқини бериш бўйича мажбурияти ҳисобланади. Фуқаролик ҳуқуқида мулкдор томонидан мулкдан бундай чекланган фойдаланиш сервитут деб аталади (бу ҳақда батафсил маълумотларни ФК 173-моддасига берилган шарҳларда қаранг). 4. мулкдор ўзининг устунлик мавқеини суиистеъмол қилишга, бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини камситадиган ўзга ҳаракатларни қилишга ҳақли эмас. Устунлик мавқеига эга бўлган мулкдор, бозорда товарлар муомаласи умумий шартларига таъсир қилиш, хўжалик фаолиятининг бошқа иштирокчиларига ўзаро муносабатларнинг адолатсиз шартларини қабул қилдириш имкониятига эга. Устунлик мавқеи тушунчаси ва хўжалик юритувчи субъектнинг устунлик мавқеидан суиистеъмолликлари шакли ЎзР «Товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш ва рақобат тўғрисида»ги қонуни билан белгиланади. қонунинг 3-моддасига мувофиқ, устунлик мавқеи – ўрнини босувчиси бўлмаган товар бозорида ёки бир- бирининг ўрнини босадиган товарлар бозорида хўжалик юритувчи субъектнинг (бир гуруҳ шахсларнинг) ўзига (ўзларига) рақобатни чеклашга ҳал қилувчи таъсир кўрсатиш, бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг бозорга кириш эркинлигини қийинлаштириш ёки уларнинг иқтисодий фаолият эркинлигини бошқача тарзда чеклаш имкониятини берадиган ҳукмрон мавқеидир. Бозордаги улуши олтмиш беш ва ундан ортиқ фоизни ташкил этадиган хўжалик юритувчи субъектнинг (бир гуруҳ шахсларнинг) мавқеи устун мавқе деб эътироф этилади. 435 13-боб. Умумий қоидалар Рақобатни чеклаш учун устунлик мавқеидан фойдаланиш, ҳам алоҳида шахсларга, ҳам бутун жамиятга зарар келтиради. хусусий шахсларга бундай ҳаракатлар билан зарар келтириш ҳолларида, ҳуқуқбузар фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарликка тортилиши мумкин (шартномавий ёки деликт). Рақобатни чеклаш учун фуқаролик ҳуқуқларидан фойдаланишга доир маъмурий жазолар қонуннинг 18-моддаси билан белгиланган. монополияга қарши қонунчиликни бузганлиги учун жиноий жавобгарлик ўрнатилган (ЎзР ЖК 183- моддаси). Лекин, агар қонунда рақобатни чеклаш учун фуқаролик ҳуқуқларидан фойдаланишга доир муайян жазо назарда тутилмаган бўлса, рақобатни чеклаш мақсадида фуқаролик ҳуқуқларидан фойдаланувчи шахсга ФК 9-моддасига мувофиқ, ушбу ҳуқуқларни ҳимоя қилиш рад қилиниши мумкин. 5. шарҳланаётган модданинг 4-қисмига мувофиқ, мулкдор ўз ҳуқуқини амалга оширганида фуқароларнинг соғлиғига ва атроф- муҳитга зарар етказишининг олдини олиш чораларини кўришга мажбур. мазкур чоралар табиатни муҳофаза қилиш қонунчилиги томонидан белгиланади. Табиатни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасида Табиатни муҳофаза қилиш қонуни билан, ҳамда ер, сув, ўрмон қонунчиликлари, ер ости бойликлари қонунчилиги, атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси қонунчиликлари билан тартибга солинади. Атроф-муҳитнинг муҳофазасини таъминлаш мақсадида, мулк ҳуқуқи, табиий ресурслардан фойдаланиш, атроф табиий муҳитга ифлослантирувчи моддаларнинг чиқарилиши ва чиқиндиларнинг жойлаштирилишига лимитларни ўрнатиш йўли билан чеклаб қўйилиши мумкин. масалан, ЎзР «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрида»ги қонуннинг 24-моддасига кўра, фаолияти атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддалар, биологик организм- лар, иссиқхона газлари ва озонни бузувчи моддалар чиқариш ҳамда атмосфера ҳавосига физикавий омилларнинг зарарли таъсир кўрсатиши билан боғлиқ бўлган корхоналар, муассасалар ва таш- килотлар қуйидагиларни бажаришга мажбурдирлар: атмосферага чиқарилган чиқиндиларни тозалаш ва зарарли физикавий таъсирни камайтириш учун иншоотлар, асбоб-ускуналар ва аппаратуралардан, шунингдек улар устидан назорат қилиш воситаларидан фойдаланиш қоидаларига риоя қилиш; хўжалик объектлари теварагида санитария- 436 II-бўлим. мУЛК ҲУқУқИ ВА БОшқА АшЁВИй ҲУқУқЛАР муҳофаза зоналари барпо этиш; чиқиндилар чиқаришни ҳамда зарарли физикавий таъсирни камайтириш чора-тадбирларини кўриш; атмосферага бирваракайига ва авария туфайли чиқиндилар чиқиши, яширин хавфли вазиятлар юзага келишининг олдини олиш, шунингдек атмосфера ҳавосининг чегаралараро ифлосланишини камайтириш чора-тадбирларини кўриш; чиқиндиларни йўқ қилишни таъминлаш ҳамда улар тўпланиб қолганида ва қайта ишланаётганида атмосфера ҳавосини ифлослантиришнинг олдини олиш чора- тадбирларини кўриш ва ҳ.к. Транспорт воситалари ва бошқа қатнов воситалари ҳамда қурилмаларининг эгалари ишлатилган газлардаги ифлослантирувчи моддаларнинг миқдори ва улар физикавий омилларининг зарарли таъсир кўрсатиши нормативларига риоя қилинишини таъминлашлари шарт. Атмосфера ҳавосига зарарли таъсир кўрсатганлик учун ҳуқуқ- бузарлардан белгиланган тартибда пуллик компенсация ундириб олинади. Download 3.48 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling