Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд
-модда. Давлат корхонасининг мол-мулкини тасарруф
Download 3.48 Mb. Pdf ko'rish
|
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild
179-модда. Давлат корхонасининг мол-мулкини тасарруф
этиш Давлат корхонаси ўзига бириктириб қўйилган мол-мулкни унинг мулкдорининг розилиги билангина бошқа шахсга беришга ёки уни бошқача усулда тасарруф этишга ҳақли. Давлат корхонаси ўзи ишлаб чиқарадиган маҳсулотни, агар қонун ҳужжатларида ўзгача тартиб белгилаб қўйилган бўлмаса, ўзи мустақил тасарруф этади. Давлат корхонасининг даромадларини тақсимлаш тартиби унинг мулкдори томонидан белгиланади. 1. шарҳланаётган модданинг 1-қисми қатъий импера тивлик хусусиятига эга бўлиб, давлат корхонаси мулк эгасининг розилигисиз ўзига бириктирилган кўчар ва кўчмас мулкни тасарруф этишга ҳақли эмаслигини белгилайди. мазкур тартиб мулкдор томонидан давлат корхоналарининг хўжалик фаолиятини юқори даражада тўлиқ ва самарали назорат қилишни таъминланиши учун имкон яратиш мақсадига хизмат қилиши керак. Давлат корхонасининг мулкини бошқариш қуйидаги ҳолларда давлат корхонасининг ижро органи томонидан, таъсисчининг рози- лиги билан амалга оширилади, чунончи: 452 II-бўлим. мУЛК ҲУқУқИ ВА БОшқА АшЁВИй ҲУқУқЛАР асосий воситаларни сотиш, уларни ижарага ёки гаровга топши- – риш; мол-мулкни хўжалик жамиятининг устав жамғармасига улуш – сифатида киритиш; хўжалик жамиятларининг акцияларини сотиб олиш; – хўжалик жамиятларидаги давлат корхонасига тегишли акция- – ларни (улушларни) сотиш; давлат корхонаси фаолиятининг мақсадларига мос бўлмаган – мол-мулкни бошқача тарзда тасарруф этиш («Давлат корхоналари тўғрисида»ги Низомнинг 17-банди). Давлат корхонаси томонидан таъсисчиларнинг – давлат бошқа- руви органи, давлат корхонасини таъсис этиш ваколатига эга бўлган маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг розилигисиз тузилган барча битимлар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади. Давлат корхонаси томонидан ўзига тегишли мол-мулкни тасарруф этиш, шу жумладан мулкдорининг розилиги билан тасарруф этиш ҳуқуқининг амалга оширилиши уставда кўзда тутилган фаолиятнинг амалга оширилишига тўсқинлик қилмаслиги керак. 2. Агарда қонунларда ёки бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда бошқача белгиланмаган бўлса, давлат корхонаси ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотни (ишларни, хизматларни) мустақил сотиш ҳуқуқига эгадир. 3. Давлат корхонасининг даромадларини тақсимлаш тартиби мулк эгаси, яъни давлат бошқаруви органи ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан белгиланади. «Давлат корхоналари тўғрисида»ги Низомнинг 23-бандига мувофиқ, барча солиқлар ва бюджетга тўланадиган мажбурий тўловлар амалга оширилганидан сўнг давлат корхонасида қоладиган соф фойда корхонанинг ихтиёрида қолади ва таъсисчининг қарорига асосан ишлатилади. Давлат корхонаси, миқдори таъсисчи томонидан тасдиқланган, корхона низомида кўзда тутилган тартибда ва миқдорларда, ўзининг ихтиёрида қолган соф фойда ҳисобига резерв (заҳира) ва бошқа хил жамғармаларни ташкил этиши мумкин. Бундан ташқари, таъсисчилар ўзларининг қарорлари билан хайрия мақсадларига ҳамда бегона юридик ва жисмоний шахсларга ҳомийлик ёрдами йўлида юбориладиган пул воситаларининг энг юқори миқдорини, давлат корхонасининг раҳбарига уларни тасарруф этиш ҳуқуқи ваколатини бериш билан белгилаш ҳуқуқига эгадирлар. 453 14-боб. хўжалик юритиш ҳуқуқи. Оператив бошқариш ҳуқуқи Download 3.48 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling