Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд
-модда. Хўжалик юритиш ва оператив бошқариш
Download 3.48 Mb. Pdf ko'rish
|
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild
- Bu sahifa navigatsiya:
- Хўжалик юритишида ёки оператив бошқаришида бўлган мол- мулкдан фойдаланишдан олинган ҳосил, маҳсулот ва даромадлар
181-модда. Хўжалик юритиш ва оператив бошқариш
ҳуқуқларининг вужудга келиши ва бекор бўлиши мулкдорнинг қарори билан унитар корхонага ёки муассасага бириктириб қўйилган мол-мулкни хўжалик усулида юритиш ҳуқуқи ёки оператив бошқариш ҳуқуқи ушбу корхона ёки муассасада унга мол-мулк топширилган пайтдан бошлаб вужудга келади, башарти қонун ҳужжатларида ёки мулкдорнинг қарори билан бошқача тартиб белгиланган бўлмаса. Хўжалик юритишида ёки оператив бошқаришида бўлган мол- мулкдан фойдаланишдан олинган ҳосил, маҳсулот ва даромадлар, шунингдек унитар корхона ёки муассаса шартнома бўйича ёхуд бошқа асосларда вужудга келган мол-мулк ҳам ушбу Кодексда, бошқа қонун ҳужжатларида мулк ҳуқуқининг вужудга келиши учун белгилаб қўйилган тартибда корхона ёки муассасанинг хўжалик юритишига ёки оператив бошқаришига ўтади. мол-мулкни хўжалик усулида юритиш ҳуқуқи ва оператив бошқариш ҳуқуқи мулкдорнинг қарори билан ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа асосларда бекор қилинади. 1. шарҳланаётган моддада хўжалик юритиш ҳуқуқи ва оператив бошқариш ҳуқуқининг вужудга келиши ва бекор бўлишининг умумий тартиби белгиланган. 455 14-боб. хўжалик юритиш ҳуқуқи. Оператив бошқариш ҳуқуқи мазкур чекланган ашёвий ҳуқуқларининг пайдо бўлишига нисбатан мазкур модданинг 1-қисмида баён этилган қоидалар диспозитив тарзда умумлаштириб келтирилган. Умумий қоидага мувофиқ, унитар корхонада ёки муассасада хўжалик юритиш ҳуқуқининг ёки оператив бошқариш ҳуқуқининг пайдо бўлиши пайти деб уларга мулкдор томонидан мол-мулкнинг топширилиши пайти ҳисобланади. Бу ўз навбатида, хўжалик юритиш ҳуқуқи ва оператив бошқариш ҳуқуқи мулкдор ёки у вакил қилган шахснинг унитар корхонани ёки муассасани ташкил этиш тўғрисидаги қарорининг қабул қилиниши ва унга мол-мулкнинг бириктирилиши билан эмас, балки мулкнинг топширилишидан кейин пайдо бўлишини билдиради. ФК 186-моддасига мувофиқ, топшириш деб сотиб олувчига ашёларнинг топширилиши таомили тан олинади, ашё эса уни сотиб олувчи эгалиги ихтиёрига амалдаги ўтиши пайтидан бошлаб топширилган деб ҳисобланади. мазкур юридик шахсларни ташкил этиш ва фаолиятини тартибга солувчи норматив- ҳуқуқий ҳужжатларда мол-мулкни топшириш пайти белгилаб қўйилади. масалан, «Давлат корхоналари тўғрисида»ги Низомнинг 15-бандига мувофиқ, ташкил этилган давлат корхонасида оператив бошқариш ҳуқуқи корхона раҳбари ва таъсисчи томонидан қабул қилиш-топшириш далолатномасининг имзоланиши пайтидан пайдо бўлади. модомики, модданинг шарҳланаётган қисми диспозитив хусу- сият га эга экан, қонун ҳужжатларида ёки мулкдорининг қарори билан мулкни хўжалик юритишга ёки оператив бошқарувга топширишнинг бошқа пайти ҳам белгиланиши мумкин. масалан, мол-мулкнинг топширилишида эмас, балки айни муддатдан кечроқ ёки олдинроқ бажарилишида ҳам намоён бўлади. 2. шарҳланаётган модданинг 2-қисми, юқоридаги қисмидан фарқли ўлароқ, қатъиян императив хусусиятга эгадир. Унга мувофиқ, хўжалик юритилишида ёки оператив бошқаришда бўлган мол-мулкдан фойдаланиш натижасида олинган ҳосил, маҳсулот ва даромадлар ҳамда унитар корхона ёки муассаса томонидан сотиб олинган мол-мулк, уларнинг хўжалик юритиши ёки оператив бошқаришига ФК «мулк ҳуқуқининг вужудга келиши ва унинг бекор бўлиши» деб номланувчи 15-бобида ёки бошқа қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда келиб тушади. Унитар корхоналар ва муассасалар ўзларига тегишли бўлган мол-мулкка 456 II-бўлим. мУЛК ҲУқУқИ ВА БОшқА АшЁВИй ҲУқУқЛАР нисбатан мулк ҳуқуқидан маҳрумдирлар. мулкдори томонидан хўжалик юритишга ёки оператив бошқаришга топширилган, унитар корхонанинг ва муассасанинг мулки, шунингдек улар томонидан сотиб олинган бошқа кўринишдаги мулк, таъсисчиларга мулк ҳуқуқи асосида тегишлидир. Демак, унитар корхоналар ва муассасаларнинг мулкий балансига келаётган барча тушумларга хўжалик юритиш ҳуқуқи ёки оператив бошқариш ҳуқуқининг режими тааллуқли дейиш мумкин. 3. шарҳланаётган модданинг 3-қисмига мувофиқ, хўжалик юритиш ҳуқуқи ва мол-мулкни оператив бошқариш ҳуқуқи мулкдорининг қарори билан ва қонунчиликда белгиланган бошқа асосларга кўра ҳам бекор бўлади. мулкдорининг мол-мулкни қайтариб олиш ва унитар корхонанинг ёки муассасанинг қайта ташкил этиш ёхуд тугатиш тўғрисидаги қарори асосида хўжалик юритиш ёки оператив бошқариш ҳуқуқи бекор бўлади. Унитар ёки давлат корхонасининг ҳусусийлаштирилиши ҳолатида давлат мулк ҳуқуқи билан бирга хўжалик юритиш ҳуқуқи ва оператив бошқариш ҳуқуқи ҳам бекор бўлади. шу билан бирга, ФКда кўзда тутилган мулк ҳукуқининг ҳамда бошқа ашёвий ҳуқуқларининг бекор бўлишига доир асосларнинг барчасини ҳам хўжалик юритилиши ҳуқуқига ва оператив бошқариш ҳуқуқига нисбатан қўллаш мумкин эмас. масалан, хўжалик юритишда ва оператив бошқаришда мавжуд бўлган мол-мулк национализация ва реквизиция объекти бўлиши мумкин эмас. Download 3.48 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling