Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


-модда. муассаса мол-мулкини тасарруф этиш


Download 3.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet196/405
Sana08.10.2023
Hajmi3.48 Mb.
#1695349
TuriКодекс
1   ...   192   193   194   195   196   197   198   199   ...   405
Bog'liq
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild

180-модда. муассаса мол-мулкини тасарруф этиш
муассаса ўзига бириктириб қўйилган мол-мулкни ва смета бўйича 
унга ажратилган маблағларга сотиб олинган мол-мулкни бошқа шахсга 
беришга ёки ўзгача усул билан тасарруф этишга ҳақли эмас.
Агар таъсис ҳужжатларига мувофиқ муассасага даромад келтира-
диган фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқи берилган бўлса, бундай 
фаолиятдан олинган даромад ва бу даромад ҳисобидан сотиб олинган 
мол-мулк муассасанинг мустақил тасарруфига ўтади ва алоҳида 
балансда ҳисобга олинади.
1. шарҳланаётган моддада муассасага бириктирилган мол-
мулкни оператив бошқариш ҳуқуқининг ҳажми белгиланган. шуни 
таъкидлаш лозимки, давлат корхонасига нисбатан, оператив бошқа-
риш ҳуқуқи асосида мол-мулкни тасарруф этиш бўйича муассаса 
ҳуқуқ ва имконияларининг ҳажми янада кўпроқ чеклангандир. 
муассаса нотижорат ташкилотлар эканлиги туфайли, муассасага 
оператив бошқариш ҳуқуқи асосида бириктирилган мулкдан 
фойдаланиш ўзига хос ҳусусиятларга эга.
2. муассасаларнинг мол-мулки мулкдори томонидан смета бўйича 
ажратиладиган маблағлар ҳисобига сотиб олинган мол-мулк лар дан 
ва мустақил хўжалик ёки бошқа йўналишдаги фаолият ҳисобига 
олинган воситалардан шаклланиши мумкин. маз кур кўринишлардаги 
мулкнинг ҳуқуқий режими турли хил хусусият ларга эга.
Умумий қоидага мувофиқ, муассаса ўзига бириктирилган ёки 
смета бўйича ажратилган воситалар ҳисобига сотиб олинган мулкни 
бегоналаштиришга ёки бошқа хил усулда (сотиш, айрибошлаш, 
ижарага топшириш ва ш.ў.) уни тасарруф этишга ҳақли эмасдир. 
муассаса ўзининг ихтиёридаги мол-мулкдан ва мулк эгаси томонидан 
смета асосида ажратиладиган пул воситаларидан, уларнинг мақсадли 
фойдаланиш вазифаларига қатъиян амал қилган ҳолда фойдаланиши 
лозим. мазкур мол-мулк бўйича мулкдорнинг розилигисиз тузилган 
битимлар ўз-ўзидан ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.
3. Таъсис ҳужжатларига мувофиқ ҳолда муассасаларга даромад 
келтирувчи фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқи берилиши мумкин. 
Бундай фаолиятдан олинган даромадлар ва ушбу даромадлар 
ҳисобига сотиб олинган мол-мулклар муассасанинг мустақил 
тасарруфига ўтади ва алоҳида балансда ҳисобга олинишлари лозим. 
Бундай даромадларга ва мол-мулкка мулкдори томонидан муассасага 


454
II-бўлим. мУЛК ҲУқУқИ ВА БОшқА АшЁВИй ҲУқУқЛАР
оператив бошқариш ҳуқуқи асосида бириктирилган мол-мулкнинг 
режими таъсир этмайди ва бундай мол-мулкни ФК 178-моддаси 
тартибида муассасадан олиб қўйилиши мумкин эмас. шарҳланаётган 
моддада мустақил тасарруф этиш ҳуқуқининг ҳуқуқий табиати 
ва мазмуни ёритилмайди. мазмуни таҳлил этилаётган модданинг 
2-қисмига мувофиқ, муассаса мулкдори розилигисиз, яъни бундай 
фаолиятдан олинган мол-мулкни мустақил тасарруф этиш ҳуқуқига 
эга эканлигини инобатга олган ҳолда, қўриб чиқилаётган ҳуқуқ 
хўжалик юритиш ҳуқуқига кўпроқ даражада яқин эканлигини 
тахмин қилиш мумкин. шундан келиб чиққан ҳолда ушбу асосда 
олинган мол-мулкни тасарруф этиш ҳуқуқига нисбатан ФК 177-
моддаси 4-қисмининг (хўжалик юритиш ҳуқуқи) қоидалари 
қўлланиши лозимлигини таъкидлаш мумкин. муассасаларнинг 
махсус ҳуқуқ лаёқатини инобатга олган ҳолда, мустақил тасарруф 
этишга топширилаётган мол-мулкка эгалик қилиш, ундан фойда-
ланиш ва уни тасарруф этиш устав мақсадларга мувофиқ тарзда 
амалга оширилиши зарурлигини таъкидлаш лозим.

Download 3.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   192   193   194   195   196   197   198   199   ...   405




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling