Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд
-боб. ХЎЖАЛИК юРИТИШ ҲУҚУҚИ
Download 3.48 Mb. Pdf ko'rish
|
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild
14-боб. ХЎЖАЛИК юРИТИШ ҲУҚУҚИ.
ОПЕРАТИв БОШҚАРИШ ҲУҚУҚИ 176-модда. Хўжалик юритиш ҳуқуқи Хўжалик юритиш ҳуқуқи асосида ихтиёрида мол-мулк бўлган унитар корхона бу мол-мулкка ушбу Кодексда белгиланадиган доирада эгалик қилади, ундан фойдаланади ва уни тасарруф этади. 1. хўжалик юритиш ҳуқуқи бу унитар корхонага ўз тижорат фаолиятини юритиш мақсадида, мулкдор томонидан бириктирилган мол-мулкдан фойдаланиши бўйича чекланган ашёвий ҳуқуқдир. Унитар корхона деб мулк эгаси томонидан унга бириктирилган мол- мулкка мулк ҳуқуқи берилмаган тижорат ташкилоти тан олинади. Унитар корхонанинг мулки бўлинмас мулкдир ва бадаллар (улушлар, пайлар) бўйича, шу жумладан корхона ишчи ходимлари ўртасида тақсимланиши мумкин эмас (ФКнинг 70-моддаси). Таъкидлаш лозимки, баъзи мДҲ мамлакатларининг (Россия, қозоғистон ва бошқ.) фуқаролик қонунчилигидан фарқли ўлароқ ЎзР ФК бўйича, нафақат давлат, балки бошқа субъектлар ҳам унитар корхоналар кўринишидаги юридик шахсларни ташкил этишлари мумкин. 2. Унитар корхонанинг мулки унга хўжалик юритиш ҳуқуқи ёки оператив бошқариш ҳуқуқи асосида тегишли бўлиши мумкин. хўжалик юритиш ҳуқуқининг субъекти сифатида хўжалик юритиш ҳуқуқи асосида ташкил этилган унитар корхона бўлиши мумкин, бунда уни оператив бошқариш ҳуқуқи асосида мулкка эгалик қиладиган ҳолда ташкил этилган давлат унитар корхонасидан (давлат корхонасидан) фарқлаш лозим, чунки хўжалик юритиш ҳуқуқдорининг мол-мулкка нисбатан хуқуқлари ҳажми оператив бошқариш ҳуқуқдори бўлмиш субъектнинг ҳуқуқлар ҳажмига нисбатан бирмунча кенгроқдир. хўжалик юритиш ҳуқуқига асосланган унитар корхона мулкдорнинг ёки у вакил қилган органнинг қарори асосида ташкил этилади. хўжалик юритиш ҳуқуқи, агарда қонунчилик томонидан ёки мулк эгасининг қарори билан бошқача белгиланган бўлмаса, мулкни унитар корхонага топшириш пайтидан вужудга келади. Унитар корхона, таъсис хужжатларига ва қонун ҳужжатларига мувофиқ, хўжалик юритиш ҳуқуқи асосида ўзига бириктирилган мол- мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф қилиш 444 II-бўлим. мУЛК ҲУқУқИ ВА БОшқА АшЁВИй ҲУқУқЛАР ҳуқуқига эгадир. хўжалик юритиш ҳуқуқи, бошқа субъектда (мол- мулк мулкдорида) худди ўша мулкка нисбатан мулк ҳуқуқининг мавжудлиги туфайли, чекланганлик хусусиятига эга эканлигини таъкидлаш лозим. Умумий қоида бўйича, хўжалик юритиш ҳуқуқи асосида унитар корхонага бириктирилган мулкка эгалик қилиш ва ундан фойдаланишга доир ҳуқуқни амалга ошириш мазкур ҳуқуқни мулкдор томонидан амалга оширилишидан фарқ қилмайди. Бироқ, шу билан бирга, ФКда унитар корхона мулкни тасарруф этиш масаласига доир баъзи чекловлар ўрнатилган. масалан, мулк эгасининг розилигисиз унитар корхона хўжалик юритиш ҳуқуқи асосида ўзига тегишли бўлган кўчмас мулкни сотишга, ижарага топширишга, гаровга қўйишга, хўжалик ширкатлари ва жамиятларининг низом (жамғармали) капиталига бадал сифатида киритишга ёки бошқача йўл билан мазкур мол-мулкни тасарруф қилишга ҳақли эмас. Унитар корхоналарнинг мазкур тасарруф қилиш ҳуқуқининг чекланиши энг аввало мулк эгасининг манфа- атларини ҳимоя қилиш мақсадларида ўрнатилган ва мазкур ҳолат мол-мулк мулкдори учун мулкдан, биринчи галда кўчмас мулкдан фойдаланишни назорат қилиши учун имконият беради, чунки кўпчилик ҳолларда кўчмас мулк корхоналар томонидан юритиладиган хўжалик-ишлаб чиқариш фаолиятнинг асоси ҳисобланади. қолган мол-мулкни унитар корхона, қонун ҳужжатларида бошқача белги ланган бўлмаса, мустақил тарзда тасарруф этади. Лекин, шу билан бирга, корхонанинг ўзига бириктирилган мулкни тасарруф этишга доир ҳаракатлари унинг устав фаолияти вазифалари билан ва мол-мулкнинг мақсадли мўлжалланиши билан узвий боғланиши лозим. Агарда корхона унга риоя қилмаса, мулкдорининг ёки унинг томонидан ваколатланган шахснинг даъво аризалари бўйича бундай битимлар суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. 3. шарҳланаётган моддада хўжалик юритиш объекти «мол- мулк» деган умумий атама билан номланган. Унитар корхоналарни ташкил этилиши мақсадларини инобатга олган ҳолда, шуни айтиш мумкинки, хўжалик юритиш объекти сифатида ягона мол- мулк мажмуаси бўлган корхона, ва шунингдек корхоналарнинг фаолияти учун мўлжалланган, мазкур мажмуа таркибига кирувчи мол-мулк ҳар қандай тури, яъни бинолар, иншоотлар, жиҳозлар, 445 14-боб. хўжалик юритиш ҳуқуқи. Оператив бошқариш ҳуқуқи асбоб-анжомлар, хом ашё, маҳсулот, талаб қилиш ҳуқуқи, қарзлар ҳамда корхонани, унинг маҳсулотини, ишларни ва хизматларини индивидуаллаш воситаларига бўлган ҳуқуқлар (фирма номи, товар белгиси, хизмат кўрсатиш белгиси) ҳамда бошқа мутлоқ ҳуқуқлар (ФКнинг 85-моддасига шарҳни қаранг) киради. Download 3.48 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling