Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


-модда. мол-мулкнинг тасодифан нобуд бўлиш ёки


Download 3.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet191/405
Sana08.10.2023
Hajmi3.48 Mb.
#1695349
TuriКодекс
1   ...   187   188   189   190   191   192   193   194   ...   405
Bog'liq
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild

175-модда. мол-мулкнинг тасодифан нобуд бўлиш ёки 
бузилиш хавфи
мол-мулкнинг тасодифан нобуд бўлиш ёки бузилиш хавфи
агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб назарда 
тутилган бўлмаса, мулк эгасининг зиммасидадир.
1. мол-мулкнинг тасодифан нобуд бўлиш ёки бузилиш хавфи 
мулк ҳуқуқи институтининг муҳим масалаларидан биридир. 
мол-мулкнинг тасодифан нобуд бўлиш ёки бузилиши, учинчи 
шахсларнинг айбли ҳаракатлари билан вужудга келмаган, турли 
хил форс-мажор вазиятлари (ёнғин, сув тошқини, ер қимирлаши, 
кўчкилар ва бошқалар) оқибатида содир бўлиши тушунилади. 
шарҳланаётган модда бундай ҳолларда мол-мулкнинг нобуд бўлиш 
ёки бузилиш хавфини, мазкур хавф мулк ҳуқуқи вужудга келиши 
билан бир вақтнинг ўзида ўтадиган, мулк эгаси зиммасига юклайди. 
Фуқаролик қонунчилигига биноан, шартнома асосида мол-мулк 
олувчида мулк ҳуқуқи, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада 
бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ашё топширилган 
пайтдан бошлаб вужудга келади. Агар мол-мулкни бошқа шахсга 
бериш ҳақидаги шартнома давлат рўйхатидан ўтиши ёки нотариал 
тасдиқланиши лозим бўлса, мол-мулк олувчида мулк ҳуқуқи 
шартнома рўйхатдан ўтказилган ёки тасдиқланган пайтдан бошлаб, 
шартномани ҳам нотариал тасдиқлаш, ҳам давлат рўйхатидан 


442
II-бўлим. мУЛК ҲУқУқИ ВА БОшқА АшЁВИй ҲУқУқЛАР
ўтказиш зарур бўлганида эса рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб 
вужудга келади (ФК 185-моддасига берилган шарҳларга қаранг).
Агар мол-мулкнинг нобуд бўлиш ёки бузилиши учинчи шахс-
ларнинг айбли ҳаракатлари оқибатида бўлса, унда улар зарар 
етказганлик учун жавобгарлик тўғрисидаги умумий қоидаларга кўра 
мулкдорга зарарлар ўрнини, яъни мол-мулкнинг нобуд бўлиш ёки 
бузилиши оқибатида мулкдор қилган харажатларни ҳамда олинмаган 
даромадлар ўрнини қоплашга мажбур.
2. шуни таъкидлаш лозимки, мазкур норма диспозитив тусга 
эга, чунки қонун ёки шартномада назарда тутилган ҳолларда, мол-
мулкнинг тасодифан нобуд бўлиш ёки бузилиши хавфларини 
тақсимлаш тўғрисидаги бошқа қоидалар назарда тутилиши мумкин. 
Норманинг қатъий эмаслиги, шартномага асосан мол-мулкнинг 
мулкдор ҳақиқий эгалигидан чиқиб кетиши, муайян тарзда унинг 
мол-мулкни сақлаш бўйича тегишли чоралар кўриш имкониятидан 
маҳрум бўлиши ва бу ҳолда мулкнинг нобуд бўлиш (бузилиш) 
хавфини мулкнинг ҳақиқий эгаси бўлган шахсга юклатиш мақсадга 
мувофиқлигига асосланади. масалан, корхонани сотиш шартномаси 
бўйича сотиб олувчида мулк ҳуқуқи давлат рўйхатига олиш 
пайтидан бошлаб пайдо бўлади, бироқ ФК 493-моддаси 3-қисмида, 
иккала тараф топшириш далолатномасини имзолаган кундан бошлаб 
корхона сотиб олувчига топширилган ҳисобланади ҳамда корхона 
таркибида топширилган мол-мулкнинг тасодифан нобуд бўлиши 
ёки тасодифан бузилиши хавфи сотиб олувчига ўтиши алоҳида 
таъкидлаб ўтилган. ФК 392-моддаси 2-қисмига мувофиқ, томонлар 
йўлда бўлган пайтида сотилган товарнинг тасодифан нобуд бўлиши 
ёки тасодифан шикастланиши хавфининг ўтиш вақтини шартнома 
тузилган пайтдан бошлаб эмас, балки товарни харидорга топшириш 
пайтига ўзгартиришлари мумкин.


443
14-боб. хўжалик юритиш ҳуқуқи. Оператив бошқариш ҳуқуқи

Download 3.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   187   188   189   190   191   192   193   194   ...   405




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling