Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


бажариш Даъво муддати ўтганидан кейин мажбуриятини бажарган шахс


Download 3.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet175/405
Sana08.10.2023
Hajmi3.48 Mb.
#1695349
TuriКодекс
1   ...   171   172   173   174   175   176   177   178   ...   405
Bog'liq
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild

бажариш
Даъво муддати ўтганидан кейин мажбуриятини бажарган шахс 
ижро этиш пайтида даъво муддатининг ўтиб кетганлигини билган 
ёки билиши лозим бўлганлигидан қатъий назар бажарган нарсасини 
қайтаришни талаб қилишга ҳақли эмас.
шарҳланаётган модда даъво муддатининг тугаши субъектив 
ҳуқуқнинг ўзини бекор қилмаслигини ва даъво муддати 
тушунчасининг даъво муддатининг ўтиши ҳуқуқни ўзини бекор 
қилмаслигига асосланган моҳиятидан келиб чиқади (ЎзР ФК 
149-моддасига шарҳларга қаранг). шарҳланаётган модда қоидаси 
даъво муддатининг бузилган ҳуқуқларни суд орқали суд ҳуқуқий 
ҳужжати воситасида ҳимоя қилишни (тиклашни) таъминловчи 


395
12-боб. Даъво муддати
моддий ҳуқуқ институти сифатидаги моҳияти билан белгиланган. 
Даъво муддати ўтганда мажбуриятли шахсга нисбатан талаб 
эмас, балки манфаатдор томоннинг талаби бўйича уни суд орқали 
ҳимоя имконияти бекор бўлиши мумкин. Ушбу муддатнинг ўтиши 
жавобгар учун даъвогарнинг ўз ҳуқуқини ҳимоя қилиш учун суд 
томонидан мажбур қилишни амалга оширишига тўсқинлик қилиш 
қилиш имконини беради, бироқ бузилган ҳуқуқнинг ўзи бекор 
қилинган деб ҳисобланишига йўл қўймайди.
Даъво муддатининг ўтиши мажбуриятли шахсни мажбуриятни 
бажаришдан озод қилмайди.
Кредитор ҳуқуқининг ўзи мавжуд экан, қарздор у даъво муддати 
ўтгандан сўнг кўнгилли равишда бажарган нарсани қайтаришни 
талаб қила олмайди. Яъни, агар даъво муддати ўтишига қарамасдан 
қарздор мажбуриятини бажарса, энди у бажарган нарсани 
қайтаришни талаб қилишга ҳақли бўлмайди. Даъво муддати ўтгандан 
сўнг амалга оширилган бажаришни орқага қайтаришни ман этиш 
шуни англатадики, қонун чиқарувчи бундай бажаришни қонуний 
деб тан олади. қонун қарздор даъво муддати ўтганлигини билган 
ёки билмаганлиги фактига юридик аҳамият қаратмайди. Даъво 
муддати ўтгандан сўнг мажбуриятларни бажариш учун берилган 
мулк кредиторнинг асоссиз бойлик орттириши ҳисобланмайди (ЎзР 
ФК 1030-м.).

Download 3.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   171   172   173   174   175   176   177   178   ...   405




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling