Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд
-модда. Даъво муддати ўтишининг узилиши
Download 3.48 Mb. Pdf ko'rish
|
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild
157-модда. Даъво муддати ўтишининг узилиши
Даъво муддатининг ўтиши белгиланган тартибда даъво қўзғати- лиши билан, шунингдек, мажбур шахс қарзни тан олганлигини кўрса- тувчи ҳаракатларни қилиши билан узилади. Узилишдан кейин даъво муддатининг ўтиши янгидан бошланади, узилишгача ўтган вақт эса янги муддатга қўшилмайди. 1. шарҳланаётган модда даъво муддатининг ўтиши узилиши мумкин бўлган вазиятларни белгилайди. Даъво муддатининг ўтиши узилиши узилишгача бўлган барча вақт ўз аҳамиятини йўқотишини англатади. Даъво муддати узилиш кунидан бошлаб янгидан ўта бошлайди. Узилишгача бўлган вақт янги муддатга қўшилмайди. Гўё у бўлмагандек. шарҳланаётган моддада белгиланган (ЎзР ФК 152-модда 2-қисми) даъво муддати- 388 I бўлим. УмУмИй қОИДАЛАР нинг ўтишини узиш учун асослар рўйхати томонларнинг хоҳишига кўра ўзгартирилиши ёки тўлдирилиши мумкин эмас ва кенг талқин қилинмайди. Иккита вазият даъво муддатини узиши мумкин: белгиланган тартибда даъво қўзғатиш ва мажбуриятли шахс томонидан қарзни тан олишдан далолат берувчи ҳаракатлар амалга оширилиши. 2. Умумий юрисдикция судлари ва хўжалик судларига даъволар билан мурожаат қилиш тартиби ФПК ва хПКда белгиланган. Ҳакамлик судларига даъволар билан мурожаат қилиш тартиби ҳакам- лик судлари тўғрисидаги ҳуқуқий ҳужжатлар билан белгиланган («Ҳакамлик судлари тўғрисида» 2006 йил 16 октябрдаги 64-сонли ЎзР қонуни). Суд даъво талабларини кўриб чиқишга қабул қилиши учун даъвогар процессуал қонунчиликда кўзда тутилган шартларга риоя қилиши лозим. Агар даъвогар ушбу талабларни бузса, даъво белги- ланган тартибда қўзғатилган деб ҳисобланмайди. ФПК ва хПК даъвогар даъво қўзғатиш шартларини бузган ҳолда келиб чиқадиган турли оқибатлар белгиланган. ФПКга мувофиқ даъво аризасини қабул қилиш рад этилиши мумкин (ЎзР ФПК 152-м.) ёки даъво аризаси даъвогарга қайтарилади (ЎзР ФПК 153-м). Ариза қабул қилиниши, бироқ ҳаракатсиз қолдирилиши мумкин (ЎзР ФПК 154-м.) Умумий юрисдикция судининг даъво аризасини кўриб чиқиш учун қабул қилишни рад этиши ёки даъво аризасининг қайтарилиши даъво қўзғатишнинг белгиланган тартибига риоя қилинмагани ва даъво муддати узилишини англатади. Агар суд ЎзР ФПК 149, 150-моддаларида баён қилинган талабларга (даъво аризаси шаклини бузиш, мазкур аризанинг жавобгарлар сони бўйича нусхалари йўқлиги ва б.) риоя қилинмагани сабабли даъвони ҳаракатсиз қолдирса, даъвогар суд томонидан белгиланган муддатда даъво аризасидаги камчиликларни бартараф этиши мумкин. шунда даъво даъвогарнинг судга биринчи мурожаати кунида белгиланган тартибда тақдим этилган ҳисобланади. Айнан шу кундан даъво муддатининг ўтиши узилади. Агар даъвогар суд кўрсатмаларини белгиланган муддатда бажармаса, ариза тақдим этилмаган ҳисобланади ва даъвогарга қайтарилади. Бу ҳолда талабларни билдириш тартибига риоя қилинмаган ва даъво муддатининг ўтиши узилмаган ҳисобланади. ФПКга мувофиқ, суд даъво аризасини қабул қилишни ЎзР ФПК 117-моддасида кўрсатилган асослар бўйича рад этади. Даъво 389 12-боб. Даъво муддати аризасини қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги қарор юзасидан шикоят қилиниши мумкин. қарор бекор қилинган ҳолда даъво аризаси хўжалик судига биринчи мурожаат қилиш кунида тақдим этилган ҳисобланади. Судья ЎзР ФПК 118-моддасида кўрсатилган асослар мавжуд бўлган ҳолда даъво аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатларни қайтаради. Даъво аризасини қайтариш тўғрисидаги қарор юзасидан шикоят қилиниши мумкин. қарор бекор қилинган ҳолда даъво аризаси хўжалик судига биринчи мурожаат қилиш кунида тақдим этилган ҳисобланади. Даъво аризасининг қайтарилиши йўл қўйилган камчиликлар тугатилгандан сўнг у билан хўжалик судига умумий тартибда иккинчи марта мурожаат қилишга тўсқинлик қилмайди. Бу ҳолда судга мурожаат қилиш даъво муддатининг ўтишини узмайди, чунки даъво белгиланган тартибни бузган ҳолда қўзға- тилган. Агар даъво аризаси қайтарилгандан сўнг даъвогар унинг камчиликларини тузатиб судга яна мурожаат этса ва суд аризани қабул қилса, даъво муддати иккинчи марта даъво қўзғатиш кунидан узилади. Пул суммаларини ундириш ёки қарздордан кўчмас мулкни талаб қилиб олиш тўғрисидаги талаб бўйича кредитор (ундирувчи) ҳуқуқларини суд томонидан ҳимоя қилиш нафақат даъво қўзғатиш тартибида, балки умумий юрисдикция суди томонидан суд буйруғи тартибида амалга оширилиши мумкин, бу мазкур тоифадаги ишларни кўриб чиқишнинг соддалаштирилган тартиби ҳисобланади. Ундирувчи томонидан ЎзР ФПК 238–1 – 238–11-моддаларида кўзда тутилган қоидаларга риоя қилинган ҳолда суд буйруғини бериш тўғрисидаги ариза тақдим этилиши даъво муддатининг ўтишини, худди юқорида кўрсатилган талаблар бўйича белгиланган тартибда даъво аризаси беришдаги сингари узади. 3. Даъво муддатининг ўтиши узилишига олиб келадиган иккинчи ҳолат – мажбуриятли шахс томонидан қарзни тан олишдан далолат берувчи ҳаракатлар амалга оширилишидир. Ушбу норма қарздор фуқароларга ҳам, юридик шахсларга ҳам, улар давлатга қарашли ёки хусусий эканлигидан қатъий назар, тадбиқ этилади. шарҳланаётган моддада қарздорнинг қарзни тан олиши сифатида баҳолаш мумкин бўлган ҳаракатлар баён қилинмаган. Бу қарздор 390 I бўлим. УмУмИй қОИДАЛАР ўзини кредиторга нисбатан мажбуриятли деб тан олишини аниқлаш мумкин бўлган ҳар қандай ҳаракатлар бўлиши мумкин. Даъво муддатининг ўтишини узиш мақсадида қарзни тан олишдан далолат берувчи ҳаракатларга қуйидагилар кириши мумкин: даъвони тан олиш; қарздор ёки унинг розилиги билан бошқа шахс асосий қарз ва (ёки) санкциялар суммаларини қисман тўлаши, асосий қарз бўйича фоизлар тўланиши; ваколатли шахс томонидан шартномага қарздорнинг қарзи мавжудлигини тан олишини кўрсатувчи ўзгартиришлар киритилиши, шунингдек, қарздорнинг шартномага шундай ўзгартиришлар киритиш (масалан, тўлов муддатини узайтириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш) тўғрисидаги илтимоси; инкассо топшириқномасининг акцептланиши. Бунда, мажбурият бўлиб- бўлиб ижро этиш ёки даврий тўловларни кўзда тутган ва қарздор фақат қисман (даврий тўловни) тан олишдан далолат берувчи ҳаракатларни амалга оширган ҳолларда, бундай ҳаракатлар бошқа қисмлар (тўловлар) бўйича даъво муддати ўтишини узиш учун асос ҳисобланмайди. қарзни тан олиш турли хил ҳужжатлар ва хатларда бўлиши мумкин. У кредиторнинг талаби қисман қондирилганидан (қарзга олинган сумманинг бир қисми қайтарилганидан), қонун ёки шартно- мада кўзда тутилган жарималар тўланганидан маълум бўлади. қарзни тан олиш оғзаки равишда кредиторга бошқа шахслар (гувоҳлар) иштирокида ёки учинчи шахсларга билдирилиши мумкин. Агар қарзни тан олиш факти аниқланса, даъво муддати бундай тан олиш кунидан узилади. Агар мажбуриятли шахс келгусида яна қарзни тан олишдан далолат берувчи ҳаракатларни амалга оширса, даъво муддати яна узилади. Суд томонидан жалб қилинган бошқа жавобгар ёки иккинчи жавобгарга нисбатан талаблар бўйича даъво муддатининг ўтиши даъвогар тегишли илтимосномани тақдим этган кундан, бундай илтимоснома мавжуд бўлмаган ҳолда суд бундай жавобгарни ишда қатнашиш учун жалб этган пайтдан узилади. Download 3.48 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling