Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд
-модда. Даъво муддати жорий қилинмайдиган талаблар
Download 3.48 Mb. Pdf ko'rish
|
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild
163-модда. Даъво муддати жорий қилинмайдиган талаблар
Даъво муддати қуйидагиларга жорий қилинмайди: шахсий номулкий ҳуқуқларни ва бошқа номоддий бойликларни ҳимоя қилиш ҳақидаги талабларга, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно; омонатчиларнинг ўз омонатларини бериш тўғрисида банкка қўя- диган талабларига; фуқаронинг ҳаётига ёки соғлиғига етказилган зарарни тўлаш ҳақи даги талабларга. Даъво муддати ўтганидан кейин қўзғатилган 398 I бўлим. УмУмИй қОИДАЛАР талаблар даъво қўзғатилишидан олдинги кўпи билан уч йил бўйича қондирилади; жиноят туфайли етказилган зарарни тўлаш ҳақидаги талабларга; мулкдорнинг ёки бошқа эгалик қилувчининг ўз ҳуқуқини ҳар қандай бузишларни, шу жумладан, эгалик қилишдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган бузишларни (ушбу Кодекснинг 231-моддаси), бартараф этиш ҳақидаги талабларига; мамлакат мустақиллиги эълон қилинишидан олдин унинг чегараларидан ташқарига олиб чиқиб кетилган тарихий, маданий ва илмий-бадиий қийматга эга бўлган мол-мулкни ҳамда бошқа қимматбаҳо объектларни қайтариб бериш ҳақидаги талабларга; қонунда белгиланган ҳолларда бошқа талабларга. 1. Даъво муддати Оила муносабатларидан келиб чиқувчи талабларга нисбатан тадбиқ этилмайди, бузилган ҳуқуқни ҳимоя қилиш муддати Оила кодекси (ОК) билан белгиланган ҳолатлар бундан мустасно. хусусан, ЎзР ОКнинг Оила муносабатларда даъво муддатини қўллаш тўғрисидаги 12-моддасида шундай белгиланган: «Оила муносабатларидан келиб чиқувчи талабларга нисбатан даъво муддати қўлланилмайди, мазкур Кодексда белгиланган ҳолатлар бундан мустасно. Суд даъво муддатини белгиловчи нормаларни қўллашда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексига амал қилади». шунингдек, даъво муддати маънавий зарарни қоплаш тўғриси- даги талабларга нисбатан ҳам тадбиқ этилмайди, чунки улар шахсий номулкий ҳуқуқлар бузилиши ва бошқа номоддий бойликлардан келиб чиқади. Бир марта бериладиган нафақа ва зарарни қоплаш суммаларини тўлашни даъво қилиш муддати тўғрисидаги масала ҳам шундай ҳал қилинади. Бундай зарар тўғрисидаги талабга нисбатан даъво муддати тадбиқ этилмайди. Фуқаронинг ҳаёти ва саломатлигига етказилган зарарни қоплаш тўғрисидаги талабларнинг ўзи эса даъво кўрсатишдан олдинги кўпи билан уч йил мобайнида қондирилиши лозим. 2. мулкдорнинг ёки бошқа эгалик қилувчининг ўз ҳуқуқини ҳар қандай бузилишларни, шу жумладан гарчи улар эгалик қилишдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган бўлса ҳам, уларни бартараф этиш ҳақидаги талабларига (негатар даъво) даъво муддати қўлланилмайди. шарҳланаётган модда мустаҳкамланаётган кўрсат- 399 12-боб. Даъво муддати мани Ўзбекистон Республикаси ФКнинг ашёвий ҳуқуқларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги бобида (Ўзбекистон Республикаси ФК 19- боби) жойлаштирилган 231-моддага ҳавола қилган ҳолда бевосита асослайди, бу билан ашёвий ҳуқуқларнинг мутлақ характерини таъкидлайди. шарҳланаётган моддада Ўзбекистон Республикаси ФК 231-мод- дасида кўзда тутилган негатор даъволар назарда тутилади. Ушбу даъволарга нисбатан даъво муддати тадбиқ этилмайди. Ушбу нормада унинг қўлланишини шахсий номулкий ҳуқуқлар ва бошқа номоддий бойликларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги талаблар билан боғлаш имконияти кўзда тутилган. модда қоидалари қонунчиликда кўзда тутилганидан ташқари ҳолларда қўлланилади. Иккинчи чеклов фуқаронинг ҳаёти ва саломатлигига етказилган зарарни қоплаш тўғрисидаги талабларга тегишлидир. Улар даъво кўрсатишдан олдинги кўпи билан уч йил мобайнида қондирилиши лозим. Аслида, мазкур ҳолатда умумий даъво муддати қўлланилган (ФК 150-м.), бироқ муддатни ҳисоблаш талаб қилиш муддати бирданига вужудга келмайдиган чўзиладиган талаблар тўғрисидаги қоидалар бўйича амалга оширилган (ФК 154-м. шарҳларига қаранг). шарҳланаётган моддада ҳимоя қилиниши даъво муддати билан чекланмаган талабларнинг тўлиқ рўйхати берилмаган. Бироқ санаб ўтилган айрим талаблар бўйича масала бошқача ҳал этилиши мумкин. шахсий номулкий ҳуқуқларни ва бошқа номоддий бойликларни ҳимоя қилиш ҳақидаги алоҳида талаблар учун даъво муддати қонунда кўзда тутилиши мумкин. Даъво муддати ФК 1021, 1022-моддаларида баён қилинган маъна- вий зарарни қоплаш тўғрисидаги талаблар, шаън, қадр-қиммат ва ишчанлик обрўсини ҳимоя қилиш тўғрисидаги талабларга нисбатан тадбиқ этилмайди. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling