Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


Download 3.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet181/405
Sana08.10.2023
Hajmi3.48 Mb.
#1695349
TuriКодекс
1   ...   177   178   179   180   181   182   183   184   ...   405
Bog'liq
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild

167-модда. мулк шакллари
Ўзбекистон Республикасида мулк хусусий мулк ва оммавий мулк 
шаклларида бўлади.
1. ЎзР Конституциясининг 53-моддасида таъкидланадики «Бо-
зор муносабатларини ривожлантиришга қаратилган Ўзбекистон 
иқтисо ди ётининг негизини хилма-хил шакллардаги мулк ташкил 
этади. Давлат мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилигини ва ҳуқуқий 
жиҳатдан баб-баравар муҳофаза этилишини кафолатлайди.
хусусий мулк бошқа мулк шакллари каби дахлсиз ва давлат 
ҳимоясидадир...» Конституциясида «хилма-хил шакллардаги мулк», 
«барча мулк шакллари ҳимояланиши» ҳақида айтилишига қарамай, 
бугунги кунда мулк шаклларининг рўйхати хусусий мулк ва 
оммавий мулк билан чегараланиб қолади.
Айни пайтда шуни ҳам унутмаслик лозимки, мулк шакллари 
тушунчаси Конституцияда ҳам, ФК да ҳам тушунтириб берилмайди. 


410
II-бўлим. мУЛК ҲУқУқИ ВА БОшқА АшЁВИй ҲУқУқЛАР
мулк шаклларининг ажратилиши манфаатлар турли бўлиши белгиси 
бўйича амалга оширилади. Рим ҳуқуқидаёқ оммавий ва шахсий 
манфаатлар қарши қўйилган. Рим юристи Ульпианнинг айтишича
«Оммавий ҳуқуқ бу Рим давлатининг ҳолатига тегишли бўлади, 
хусусий ҳуқуқ эса алоҳида шахсларнинг манфаатига тегишли 
бўлади».
2. Ўзбекистон Республикасида оммавий мулк республика мулки-
дан ва маъмурий-ҳудудий тузилмаларнинг мулкидан (муниципал 
мулк) иборат.
хусусий мулк субъектлари бўлиб фуқаролар, тижорат ва ноти-
жорат нодавлат юридик шахслар ҳисобланади.
Замонавий фуқаролик қонунчилиги эгалик қилиш, мулк ҳуқуқини 
амалга ошириш ва бекор бўлишининг ягона тартибини ўрнатиш 
орқали мулк шаклларининг юридик тенглигини таъминлайди. 
Ушбу тартибдан истиснолар фуқаролик муомаласининг ўзига хос 
хусусиятларидан келиб чиқиб, қонунчилик томонидан белгиланади. 
масалан, реквизиция ва мусодара қилиш оммавий мулк субъектлари 
учунгина мулк ҳуқуқи вужудга келиши учун асос бўладилар.
1963 йилдаги ЎзССР ФКдан фарқли ўлароқ, амалдаги ФК баравар 
тарзда ҳеч бир мулк субъектига алоҳидаги имтиёзларни тақдим 
қилмасдан, барча мулкдорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилади. 
масалан, 1963 йилдаги ЎзССР ФКда ноқонуний эгаликдан давлат 
мулкининг қайтарилиши ҳақидаги давлат ташкилотларининг талаб-
ларига даъво муддати қўлланмаслигини белгилаб қўйилган эди. 
мулк шаклларни бир ҳил ҳимоялаш тамойилидан келиб чиқиб, ЎзР 
ФК ўзганинг ноқонуний эгалигидан мол-мулкни талаб қилиб олиш 
(виндикация) бўйича даъво муддатининг барча субъектлар учун 
умумий бўлган ягона муддати ўрнатилган.

Download 3.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   177   178   179   180   181   182   183   184   ...   405




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling