Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


-модда. Даъво муддатини тиклаш


Download 3.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet174/405
Sana08.10.2023
Hajmi3.48 Mb.
#1695349
TuriКодекс
1   ...   170   171   172   173   174   175   176   177   ...   405
Bog'liq
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild

159-модда. Даъво муддатини тиклаш
Башарти, суд даъво муддатининг ўтказиб юборилганлиги сабабини 
узрли деб топса, бузилган ҳуқуқ ҳимоя қилиниши керак. Даъво 
муддатини ўтказиб юбориш сабаблари даъво муддатининг охирги 
олти ойида, бу муддат олти ойга тенг ёки олти ойдан кам бўлса, даъво 
муддатида юз берган бўлса, улар узрли деб ҳисобланиши мумкин.
Даъво муддатининг тикланиши унинг янги муддатга узайти-
рилишини англатмайди. Унинг маъноси шундаки, суд даъво муддати 


394
I бўлим. УмУмИй қОИДАЛАР
ўтказиб юборилганлигига қарамасдан бузилган ҳуқуқни ҳимоя 
қилади.
Бундай вазиятлар даъво муддатининг охирги 6 ойида ёки даъво 
муддатида юз берган бўлса (агар 6 ойдан кам ёки унга тенг бўлса), 
улар эътиборга олиниши, кўрсатилиши ҳам аҳамиятли ҳисобланади.
мазкур моддада даъво муддати қандай шахслар учун, уни 
ўтказиб юбориш сабабларига боғлиқ равишда, тикланиши мумкин-
лигини белгиламайди. шундан келиб чиққан ҳолда фараз қилиш 
мумкинки, уни ҳам жисмоний шахс (фуқаролар), ҳам юридик 
шахсларнинг даъволари бўйича қўллаш мумкин.
160-модда. махсус даъво муддатининг тўхтатилиши, 
узилиши ва тикланиши
Даъво муддатининг тўхтатилиши, узилиши ва тикланиши ҳақидаги 
қоидалар (ушбу Кодекснинг 156, 157 ва 159-моддалари), агар қонунда 
бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, махсус даъво муддатига нисбатан 
ҳам қўлланади.
шарҳланаётган модда махсус даъво муддатининг тўхтатилиши, 
узилиши ва тикланиши бўйича қандайдир алоҳида қоидаларни 
ўрнатмайди ва қўллашни барча учун умумий қоидаларни ўрнатувчи 
ФК 156–157, 159-моддаларига ҳавола қилади. Бироқ бунда қонунда 
белгиланган ҳолларда бошқача қоидаларни қўллашга ижозат этади.
161-модда. Даъво муддати ўтганидан кейин мажбуриятни 

Download 3.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   170   171   172   173   174   175   176   177   ...   405




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling