Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


-модда. мажбуриятдаги шахслар алмашинганида даъво


Download 3.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet170/405
Sana08.10.2023
Hajmi3.48 Mb.
#1695349
TuriКодекс
1   ...   166   167   168   169   170   171   172   173   ...   405
Bog'liq
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild

155-модда. мажбуриятдаги шахслар алмашинганида даъво 
муддати
мажбуриятдаги шахсларнинг алмашиниши даъво муддати ва уни 
ҳисоблаш тартибининг ўзгаришига олиб келмайди.
ФКнинг шарҳланаётган моддаси универсал характерга эга. У 
мажбуриятдаги шахсларнинг алмашиниши учун асослардан қатъий 
назар талабдан бошқанинг фойдаси учун воз кечиш (кредитор 
ҳуқуқларининг бошқа шахсга ўтиши) ҳам, қарзнинг қарздор 
томонидан бошқа шахсга ўтказилиш учун ҳам қўлланилади. Уни ҳам 
универсал (юридик шахс қайта ташкил этиш ва мерос қолдиришда), 
ҳам сингуляр (хусусий (талабдан бошқанинг фойдасига воз кечиш
қарзни бошқага ўтказиш) ҳуқуқий ворисликка нисбатан қўллаш 
мумкин. шунингдек, ҳуқуқий вориснинг даъвогар даъво муддатини 
ўтказиб юборганлиги тўғрисидаги такрорий аризаси, агар бундай 
ариза ҳуқуқий ворис алмаштирган шахс томонидан тақдим этилган 
бўлса, талаб қилинмайди.
мажбуриятда шахслар алмашиши нафақат даъво муддати, балки 
уни ҳисоблаш тартибида ҳам ўзгартиришларни юзага келтирмайди. 
Демак, бунда ҳам ФК қоидалари, ҳам даъво муддатига тегишли 
бошқа қонунлар қоидалари ҳисобга олиниши шарт.
ЎзР ФК 155-моддасига шарҳлардан келиб чиқадики, юридик 
шахснинг тугатилиши ва унинг номидан тугатиш комиссияси даъво 
қўзғатиши ҳам, юридик шахс раҳбариятидаги ўзгаришлар ҳам 
шахслар алмашиши ҳисобланмайди.
156-модда. Даъво муддати ўтишининг тўхтатилиши
Даъво муддатининг ўтиши қуйидаги ҳолларда тўхтатилади:
1) агар даъво қўзғатилиши учун муайян шароитларда олдини олиб 
бўлмайдиган фавқулодда ҳодиса (енгиб бўлмас куч) тўсқинлик қилган 
бўлса;
2) Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати мажбуриятларни бажаришни 
кечиктирганлиги (мораторий) туфайли;


386
I бўлим. УмУмИй қОИДАЛАР

Download 3.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   166   167   168   169   170   171   172   173   ...   405




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling