Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


Download 3.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet212/405
Sana08.10.2023
Hajmi3.48 Mb.
#1695349
TuriКодекс
1   ...   208   209   210   211   212   213   214   215   ...   405
Bog'liq
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild

196-модда. Хазина
Эгаси аниқланиши мумкин бўлмаган ёки қонунга биноан 
ҳуқуқларини йўқотган хазина, яъни ерга кўмилган ёки бошқача усулда 
яширилган пул ёхуд қимматбаҳо ашёлар хазина яшириб қўйилган 
мол-мулк (ер участкаси, иморат ва шу кабилар) мулкдори бўлган шахс 
ва хазинани топган шахс мулкига, агар улар ўртасидаги келишувга 
мувофиқ бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, тенг улушларда ўтади.
Хазина у яшириб қўйилган ер участкаси ёки бошқа мол-мулк 
эгасининг розилигисиз қазишма ишларини олиб борган ёки бойлик 
қидирган шахс томонидан топилган тақдирда, бу хазина у топилган ер 
участкасининг ёки бошқа мол-мулкнинг эгасига топширилиши керак.


490
II-бўлим. мУЛК ҲУқУқИ ВА БОшқА АшЁВИй ҲУқУқЛАР
Тарих ва маданият ёдгорликлари жумласига кирадиган ашёлардан 
иборат хазина топилган тақдирда, улар давлат мулкига топширилиши 
керак. Бунда хазина яшириб қўйилган ер участкаси ёки бошқа 
мол-мулкнинг эгаси ва хазинани топган шахс биргаликда хазина 
қийматининг эллик фоизи миқдорида мукофот олиш ҳуқуқига 
эгадирлар. Агар улар ўртасидаги келишувда бошқача тартиб белги-
лан ган бўлмаса, мукофот бу шахслар ўртасида тенг улушларда 
тақсимланади.
Бундай хазинани у яшириб қўйилган мол-мулк эгасининг розили-
гисиз қазишма ишларини олиб борган ёки бойлик қидирган шахс топиб 
олса, бу шахсга мукофот тўланмайди ва хазина батамом мулкдорнинг 
ихтиёрига ўтади.
Хазина топиш учун қазишма ва қидирув ишларини олиб бориш 
меҳнат ёки хизмат вазифаларига кирадиган шахсларга нисбатан ушбу 
модданинг қоидалари қўлланилмайди.
1. Эгасиз ашё турларидан бири хазинадир. шарҳланаётган 
моддада келтирилаётган хазина тушунчаси ЎзССР ГК 159-моддасида 
ифода этилган хазина тушунчасидан кам фарқ қилади, бироқ 
амалдаги ФКда хазинани тартибга солишнинг бошқа жиҳатлари анча 
ажралиб туради. Эгаси аниқланиши мумкин бўлмаган ёки қонунга 
мувофиқ уларга ўз ҳуқуқини йўқотган, ерга кўмилган ёки бошқа йўл 
билан яшириб қўйилган пуллар ёхуд қимматбаҳо ашёлар хазинани 
ташкил қилади. Баъзи белгилари бўйича хазина топилмадан фарқ 
қилади. Топилмадан фарқли ўлароқ хазинанинг мулкдори бўлмайди 
ва унинг таркибини фақат пуллар ёки қимматбаҳо ашёлар ташкил 
этади. Бунда пулларни ёки бошқа хил қимматбаҳо ашёларни 
яширишнинг сабаблари аҳамиятга эга эмас. Топилма ашёси учун 
эгалик хуқуқини кўзда тутадиган топилма тўғрисидаги қоидалардан 
фарқли равишда, ФК хазинага нисбатан дарҳол эгалик хуқуқининг 
пайдо бўлишини кўзда тутади. Чунки мулкнинг эгасини аниқлаб 
бўлмайди ёки у ўзининг эгалик ҳуқуқини йўқотган бўлади.
2. Агар илгари амалда бўлган фуқаролик қонунчилиги бўйича 
топилган хазина давлат мулки таркибига ўтадиган бўлса, эндиликда, 
шарҳланаётган модданинг биринчи қисмига мувофиқ, хазина яшириб 
қўйилган мол-мулк (ер участкаси, иморат ва шу кабилар) мулкдори 
бўлган шахс ва хазинани топган шахс мулкига, агар улар ўртасидаги 
келишувга мувофиқ бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, тенг 
улушларда ўтади. шундай тарзда хазинани топган шахс билан 
тегишли ер участкаси ёки бино эгасининг, агар улар ўртасидаги 


491
15-боб. мулк ҳуқуқининг вужудга келиши ва унинг бекор бўлиши
келишувга мувофиқ бошқача шартлар белгиланган бўлмаса, умумий 
улушли мулк пайдо бўлади.
Ер участкаси ва бинонинг эгалари турли шахслар бўлган 
ҳолларида, хазина эгаси ким бўлиши масаласи хазинанинг қаерда 
топилганлигидан келиб чиққан ҳолда ҳал этилади. Агарда хазина ер 
участкасида топилган бўлса, умумий улушли мулкнинг иштирокчиси 
деб участка эгаси ҳисобланади, агар яширилган хазина бинода 
топилган бўлса, тегишли ҳолда бинонинг эгаси бу ўринни эгаллайди. 
маълумки, ер участкаларига мавжуд ашёвий ҳуқуқлар тизими фақат 
мулк ҳуқуқи билан чекланмайди ва мазкур ҳуқуқларга фуқаролик 
ҳуқуқи субъектлари мерос қилиб қолдириладиган ер участкасига 
умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи ёки доимий (муддатсиз) фойдаланиш 
ҳуқуқи каби бошқа ашёвий ҳуқуқлар асосида эга бўлишлари мумкин. 
шу муносабат билан, ер участкаларига чекланган ашёвий ҳуқуқ 
субъектлари хазинага эга бўлишга хақлими, деган савол туғилиши 
мумкин. мазкур саволнинг жавоби мазкур модданинг биринчи 
қисмида мужассамланган бўлиб, унда хазина яширилган мол-мулк 
«мулкдори бўлган шахснинг эгалигига» ўтади деб аниқ кўрсатилган. 
Юқорида кўрсатилганидек, ер участкалари субъектларга нафақат 
мулк ҳуқуқи асосида, балки мерос қилиб қолдириладиган ер 
участкасига умрбод эгалик ҳуқуқи ёки доимий (муддатсиз) 
фойдаланиш ҳуқуқи асосларида ҳам тегишли бўлади. шундай қилиб, 
ер участкаларига чекланган ашёвий ҳуқуқ субъектлари хазинадан 
улушини олишга ҳақли эмас дейиш мумкин.
3. шарҳланаётган модданинг иккинчи қисмига мувофиқ турли 
қазишмалар ёки бойлик қидириш ер участкаси ёки бошқа мол-мулк 
мулкдорининг розилиги билан амалга оширилиши керак. Агар бундай 
ишлар хазинани топган шахс томонидан ер участкаси мулкдорининг 
розилигисиз (яширин хазина изловчилар) олиб борилган бўлса, бу 
ҳолда топилган хазинага мулк ҳуқуқи, у топилган ер участкасининг 
ёки бошқа мол-мулкнинг мулкдорида пайдо бўлади. Демак, бу 
ҳолда хазинани топган шахс билан тегишли ер участкасининг эгаси 
ўртасида умумий улушли мулк пайдо бўлмайди. хазина нарсасини 
тарих ёки маданият ёдгорликлари ташкил қилган ҳолларда, қазишма 
ишларини ва бойлик қидирувини ер участкаси эгасининг розилигисиз 
олиб борган шахс мукофотланиш ҳуқуқини ҳам йўқотади.
4. хазина ашёсини тарих ёки маданият ёдгорликлари ташкил 
қилган хазинанинг ҳуқуқий тартибга солиш умумий қоидалардан 


492
II-бўлим. мУЛК ҲУқУқИ ВА БОшқА АшЁВИй ҲУқУқЛАР
фарқ қилади. Ашёларнинг тарих ёки маданият ёдгорликларига 
тааллуқли эканлиги тарихий-маданий экспертиза текширувининг 
хулосаси асосида аниқланади. Бундай хазинага нисбатан хазинани 
топган шахсда ҳам, хазина яширилган мулкнинг эгасида ҳам 
ҳеч қандай ҳуқуқлар пайдо бўлмайди ва у давлат эгалигига 
топширилиши шарт. Бунда хазина яширилган мулкнинг эгаси ва 
уни топган шахс хазина қийматининг 50% миқдоридаги мукофот 
олишга ҳақлидирлар. Агарда хазина қиймати масаласида низо келиб 
чиқадиган бўлса, томонлар судга мурожаат қилишлари мумкин. 
хазинанинг қиймати суд томонидан, тегишли соҳа мутахассисларини 
(нумизматлар, тарихчилар, этнографлар, санъатшунослар ва бошқ.) 
жалб қилиш орқали аниқланади. Тақдирланиш давлат бюджети 
ҳисобидан тегишли молия органлари томонидан амалга оширилади.
мукофот мулкдор ва хазинани топган шахс ўртасида, умумий 
қоида бўйича тенг улушларда тақсимланади. Уларнинг ўртасидаги 
келишув билан улушларнинг бошқа миқдорлари ҳам кўзда тутилган 
бўлиши мумкин.
5. мазкур модданинг қоидалари меҳнат ёки хизмат вазифаларига 
хазинани қидириш кирган шахс томонидан хазина топилган 
ҳолларга нисбатан қўлланилмайди. масалан, археологлар ёки 
археологик экспедицияларнинг бошқа ходимлари хазинадан улуш 
олишга ҳам, тақдирланишга ҳам ҳақли эмас (иш берувчининг меҳнат 
қонунчилиги асосида рағбатлантириш ҳоллари бундан мустасно).

Download 3.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   208   209   210   211   212   213   214   215   ...   405




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling