Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд
-модда. мол-мулкни тугатиш ва ҳисобдан чиқариш
Download 3.48 Mb. Pdf ko'rish
|
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild
198-модда. мол-мулкни тугатиш ва ҳисобдан чиқариш
мол-мулкни йўқ қилиш (тугатиш) натижасида мулк ҳуқуқини бекор қилишга қонунларга зид бўлмаган ҳолларда йўл қўйилади. мулкдор томонидан тарихий ёки маданий бойлик бўлган мол- мулкнинг йўқ қилинишига йўл қўйилмайди. Алоҳида ҳолларда суд қарори билан мазкур мол-мулк мусодара қилиниши ёки агар у йўқ қилинган бўлса, унинг қиймати ундириб олиниши мумкин. мол-мулкни юридик шахснинг баланс ҳисобидан чиқариш натижасида мулк ҳуқуқининг бекор қилиниши қонун ҳужжатларида ёки таъсис ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ва шартларда амалга оширилади. 1. қонун мулкдор учун, ўз ихтиёрига кўра ва ўз манфаатларини кўзлаган ҳолда, ўзига қарашли мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш ҳуқуқини тақдим этади. мулк ҳуқуқини амалга ошириш йўлида, мулкдорлар ўзларининг маълум эҳтиёжларини қондириш учун мол-мулкдан фойдаланишлари мумкин. Бу тоифа эҳтиёжлари истеъмол ёки ишлаб чиқариш хусусиятларига эга бўлиши мумкин. Кўпчилик ҳолларда мазкур эҳтиёжларни қондириш жараёнида мулкнинг моддий ашёлар сифатида мавжуд бўлиши тўхтайди, яъни у тугатилади. мулк ҳуқуқи объектининг истеъмол қилиниши натижасида тугатилиши билан тегишли тарзда мулк ҳуқуқи ҳам бекор бўлади. 2. мол-мулкни тугатишда, мулкдор томонидан, умуман олганда, жамиятнинг ҳам, алоҳида олинган шахсларнинг манфаатлари ҳам инобатга олиниши керак. мулкдор ўзга шахсларнинг манфаатларини фақат бузиш мақсадида мол-мулкни тугатишга ҳақли эмас, чунки бундай ҳаракатлар қонунчилик ва аҳлоқ меъёрларига зид бўлади. Агарда мулкнинг тугатилишида жисмоний ёки юридик шахсларга зарар келтирилган бўлса, мулкдор ушбу зарарни қоплашга мажбур. 3. мулкнинг учинчи шахсларнинг ғайриқонуний ҳаракатлари билан йўқ қилинишида, уларнинг етказган зарари сабабли мулкдор ва шу шахсларнинг ўртасида мажбурият пайдо бўлади. Учинчи шахслар зиммасига, ФКнинг 985-моддасига биноан, етказилган зарар учун мулкдор олдида мулкий жавобгарлик мажбурияти юклатилади. 4. шарҳланадиган модданинг иккинчи қисмида, қонун чиқа- рувчи, жамият манфаатларини инобатга олган ҳолда, тарихий ёки маданий қийматга эга бўлган мол-мулкнинг эгаси зиммасига уни йўқ қилмаслик мажбуриятини юклайди. 496 II-бўлим. мУЛК ҲУқУқИ ВА БОшқА АшЁВИй ҲУқУқЛАР Агарда мулкдор томонидан тарих ва маданият ёдгорликларининг эгасизларча сақланишида, уларнинг мажбурий олиб қўйилиши, пул тўлови асосида амалга ошириладиган бўлса, мулкдорнинг тарих ва маданият ёдгорликларини ташкил қилувчи мол-мулкни йўқ қилиш ниятини исботловчи ҳаракатлари мавжуд бўлган ҳолларда, тегишли органларнинг аризасига биноан, суд қарори асосида мол- мулк мусодара қилиниши мумкин. Бундай мол-мулкни йўқ қилиш ҳолларида мулкдордан унинг қиймати ундирилади. 5. Балансдан ҳисобдан чиқариш йўли билан юридик шахслар мулк ҳуқуқининг бекор қилиниши қонун ҳужжатларида, бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонунчиликда кўзда тутилган тартибда амалга оширилиши керак. Юридик шахсларнинг барча мол-мулки ва мажбуриятлари бухгалтерлик балансида акс эттирилиши лозим. Бухгалтерлик баланси бухгалтерлик ҳисобининг ҳужжати ҳисобланади ва ташкилотнинг ҳисобот санасига бўлган мулкий ҳамда молиявий ҳолатини ифодалайди. Балансда активлар деб номланадиган қисми ташкилотнинг мол-мулк ва пассивлари бўлган қисмида уларнинг мажбуриятлари ҳақидаги маълумотлар қайд этилади. Балансдан фақат активни, яъни унга тааллуқли асосий воситаларни ва номоддий активларни ҳисобдан чиқаришга рухсат берилади. Асосий воситалар бу узоқ муддатли хўжалик фаолиятини юритишда маҳсулотни ишлаб чиқариш, хизматларни кўрсатиш ёки маъмурий ва ижтимоий-маданий вазифаларни бажаришда фойдаланиш учун корхона томонидан сақланаётган моддий активлардир (НСБУ №5. Асосий воситалар). Номоддий активлар бу ўзининг хўжалик фаолияти ёки бошқариш учун, шунингдек узоқ (бир йилдан ортиқроқ) муддатда фойдаланиш учун мўлжалланган, хўжалик юритувчи субъект томонидан назорат қилинадиган моддий- ашёвий мазмунга эга бўлмаган объектлардир (НСБУ №7. Номоддий активлар). Асосий воситаларнинг баланс рўйхатидан чиқарилиши «Асосий воситаларни баланс рўйхатидан чиқариш тартиби тўғрисида»ги Низом асосида амалга оширилиши лозим. мазкур Низомнинг қоидалари барча корхоналарга ва ташкилотларга, уларнинг мулк шаклидан ва идоравий бўйсунишидан қатъий назар (банклардан ташқари) тааллуқлидир. мазкур Низомнинг 2-бандига мувофиқ, асосий воситалар, уларнинг тугатилиши, сотилиши, бепул асосда 497 15-боб. мулк ҳуқуқининг вужудга келиши ва унинг бекор бўлиши топширилиши, устав капиталига улуш сифатида ўтказишда, молиявий лизинг шартномаси бўйича топширишда, камомад ёки йўқотиш аниқланишида балансдан чиқарилади. мол-мулкнинг ҳар бир асос бўйича хисобдан чиқарилиши тартиби, мазкур асослар ҳусусиятларни инобатга олган ҳолда, Низомда алоҳида тартибга солинади. Download 3.48 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling