503
15-боб. мулк ҳуқуқининг вужудга келиши ва унинг бекор бўлиши
киритиш ер ости бойликлари тўғрисидаги қонунчилик томонидан
белгиланади. Кимматбаҳо
металларини олтин, кумуш, платина
ҳамда платина гуруҳига кирувчи металлар (палладий, иридий,
родий, рутений ва осмий) ташкил қиладилар;
табиий олмослар,
зумрадлар, ёқутлар, сапфирлар ва александритлар,
хомаки ва
ишлов берилган кўринишдаги табиий марваридлар эса қимматбаҳо
тошлардир. қимматбаҳо металларни ва қимматбаҳо тошларни қазиб
олиш фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун ер
ости бойликлари
жойлашган участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи тўғрисидаги лицен-
зияси асосида амалга оширилади. ЎзР «Ер ости бойликлари
тўғрисида»ги қонуни 6-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ,
фойдали қазилмалар юридик ва жисмоний шахсларга мулк ҳуқуқи
асосида, ер ости бойлигининг мулкдори бўлган давлат томонидан
берилган лицензияга мувофиқ тегишли бўлиши мумкин.
2. ЎзР қонунчилиги томонидан ўрнатилган тартибда қўлга
кири тилган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо
тошлар давлат
мулкчилигида ва юридик ҳамда жисмоний шахсларнинг мулк-
чилигида мавжуд бўлиши мумкин. қимматбаҳо металлар ва қиммат-
баҳо
тошларнинг мулкдорлари, ФКга ва ЎзР «Валютани тартибга
солиш ҳамда валюта назорати тўғрисида»ги қонунига мувофиқ,
қимматбаҳо металларга ва қимматбаҳо тошларга ўзларининг мулк
ҳуқуқларини амалга оширишлари мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: