Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд
Download 3.48 Mb. Pdf ko'rish
|
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild
- Bu sahifa navigatsiya:
- Республика мулки бўлган мол-мулкни Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон
- Республика мулки бўлган мол-мулк давлат юридик шахсларига хўжалик юритиш ёки оператив бошқариш ҳуқуқи асосида бириктириб қўйилиши мумкин.
- Республика мулки республика бюджетига тушадиган солиқлар, йиғимлар ва бошқа мажбурий тўловлардан, шунингдек, қонунларда
214-модда. Республика мулки
Ер, ер ости бойликлари, сув, ҳаво бўшлиғи, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий бойликлар, давлат ҳокимияти ва бошқаруви республика органларининг мол-мулки, давлат аҳамиятига эга бўлган маданий ва тарихий бойликлар, республика бюджетининг маблағлари, олтин заҳираси, давлатнинг валюта фонди ва бошқа фондлари республика мулкидир, шунингдек, корхоналар ва бошқа мулкий комплекслар, ўқув, илмий, илмий-тадқиқот муассасалари ва ташкилотлари, интеллектуал фаолият натижалари, башарти булар бюджет ёки давлатнинг ўзга маблағлари ҳисобидан яратилган ёки сотиб олинган бўлса, бошқа мол-мулк республика мулки бўлиши мумкин. Республика мулки бўлган мол-мулкни Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ёки улар махсус вакил қилган органлар, агар қонунда бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, тасарруф қиладилар. Республика мулки бўлган мол-мулк давлат юридик шахсларига хўжалик юритиш ёки оператив бошқариш ҳуқуқи асосида бириктириб қўйилиши мумкин. Республика мулки республика бюджетига тушадиган солиқлар, йиғимлар ва бошқа мажбурий тўловлардан, шунингдек, қонунларда назарда тутилган асосларга мувофиқ бошқа тушумлар хисобидан ташкил этилади. Республика мулки объектлари қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган тартибда ва шартлар асосида хусусий мулк қилиб берилиши мумкин. 1. ЎзР ФКнинг 214-моддаси 1-қисмида республика мулки объекти сифатида тасарруф этиладиган мулк объектларининг рўйхати келтирилган. Бунда ернинг ва табиат заҳираларининг махсус режими ўрна- тилган. мазкур режимнинг айни ҳолатдаги моҳият мазмуни барча ерлар ҳамда фуқароларнинг ва юридик шахсларнинг ёки муниципал 543 17-боб. Оммавий мулк мулкнинг таркибига топширилмаган барча табиий заҳиралар республика мулки деб эълон қилинганлигида намоён бўлади. Бошқача қилиб айтганда, ерга ва бошқа табиий заҳираларга республика мулки презумпцияси ўрнатилган. мазкур қоида томонидан ерга ва бошқа табиий заҳираларга, уларнинг фақат давлат томонидан тўғридан тўғри йўл қўйилган даражада хусусий ва муниципал мулк объекти бўлишлари мумкинлиги мазмунида, хусусий мулк сифатида маълум чекланишлар ўрнатилган. Ердан тадбиркорлик фаолиятидаги кўчмас мулк объекти сифатида фойдаланиш, унинг мақсадли вазифаси инобатга олинган ҳолда амалга оширилиши лозим. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига мувофиқ, ер ва бошқа табиий заҳиралардан оқилона фойдаланиш лозим ва улар давлат томонидан муҳофаза қилинади. Ер участкаси тушунчаси Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексида ва 1998 йил 28 августдаги 666–1-сонли Ўзбекистон Республикасининг «Давлат ер кадастри тўғрисида»ги қонунида мужассамланган. ЎзР ЕКнинг 10-моддасига мувофиқ, ер участкаси ер муносабатларининг объекти сифатида – белгиланган чегараларга, майдонга, жойланиш ҳудудига, ҳуқуқий режимига ва давлат ер кадастрида акс эттириладиган бошқа тавсиф белгиларига эга бўлган ерлар фондининг бир қисмини ташкил этади. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 23 сентябрдаги «Ер ости бойликлари тўғрисида»ги қонунига мувофиқ, ер замини бу тупроқ қатламидан пастроқда жойлашган ер пўстлоғининг бир қисми, унинг мавжуд бўлмаганлиги ҳолида эса ер юзасининг ёки геологик ўрганиш ва ўзлаштириш имконияти чегарасида бўлган сув объектлари тубининг пастроғида жойлашган ер пўстлоғининг қисмидир. Ер замини участкалари сотиб олиниш, сотиш, ҳадя қилиш, мерос, омонат, гаров объектлари бўлиши ёки бошқа кўринишда тортиб олиниши мумкин эмас. Ўзбекистон Республикаси «Ер ости бойликлари тўғрисида»ги қонунининг 31-бандига мувофиқ, ер мулкдорлари ва ердан фойдаланувчилар ўзларига берилган ер участкалари ҳудуди чегараларида лицензия олинмаган тарзда, қонунчиликда белгиланган шартлар асосида фойдали қазилмаларнинг давлат баланси томонидан заҳиралари руйхатга олинмаган, умумий тарқалган фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва ўзларининг хўжалик ва 544 II-бўлим. мУЛК ҲУқУқИ ВА БОшқА АшЁВИй ҲУқУқЛАР маиший эҳтиёжлари учун портлаш ишларини қўлламай ер остки иншоотларни қурилишини амалга ошириш ҳуқуқига эгадирлар. Бошқа хил фойдали қазилмалардан фойдаланишга нисбатан, қатъий лицензиялаш тартиби жорий қилинган. хусусан, Ўзбе- кистон Республикасининг 2001 йил 7 декабрдаги №312-II-сонли «маҳсулот тақсимотига оид битимлар тўғрисида»ги қонунига мувофиқ, «чет эллик сармоядорга, тўлов асосида ва маълум муддатга шартномада кўрсатилган ер участкасида фойдали қазилмаларнинг конлари қидируви, текширилиши ва қазиб олинишига ва мазкур ишларини олиб бориш учун алоҳида ҳуқуқ берилиши мумкин, сармоядор эса, ўз навбатида кўрсатилган ишларни ўз ҳисобидан ва ўзининг таваккал қилиши асосида амалга ошириш мажбуриятини ўз зиммасига олади». Республика мулки таркибида маълум шартларда ўзга шахс- ларнинг мулкига ўтиши мумкин бўлган мулк ҳам мавжуд. мазкур тоифага, масалан, республика бюджети маблағларини, олтин заҳирани, валюта жамғармасини ва бошқа давлат жамғармаларини, ва шунингдек, корхоналарни ҳамда давлатнинг бюджет ёки бошқа маблағлари ҳисобига яратилган ёхуд сотиб олинган интеллектуал фаолият натижалари билан тенг равишда бошқа ҳар хил мулк мажмуаларини киритиш лозим. 2. Республика мулк ҳуқуқи вужудга келиши асослари орасида, ўзига хос манбаларни, яъни солиқлар кўринишидаги ёки бошқа ҳар хил мажбурий тўлов тушумларининг манбаларини (масалан, давлат бюджетдан ташқари жамғармаларига қилинадиган ажратмаларни) кўрсатиш даркор. Давлат бюджети, шунингдек, мол-мулкнинг мусодара қилиниши, яъни ҳуқуқбузарлик учун жазо чораси сифатида мол-мулкнинг мажбурий тўловсиз давлат мулки таркибига олиб қўйилиши ҳамда реквизиция (яъни фавқулодда вазиятларда мулкдордан реквизицияланган (олиб қўйилган) мол-мулкнинг қийматининг қопланиши билан, давлат ва ижтимоий манфаатлар учун мулкдор мулкини мажбуран олиб қўйиш) воситалари ҳисобидан ҳам тўлдирилиши мумкин. шундай тарзда, мулк республика мулки таркибига нафақат умумий (умумфуқаролик) усуллари орқали, балки хусусий мулкчилик муносабатлари учун хос бўлмаган махсус усулларда, яъни солиқлар, тушумлар ва бож тўловлари ва шунингдек, реквизиция, 545 17-боб. Оммавий мулк мусодара ҳамда национализация ёрдамида ҳам мол-мулк тушиши мумкин. Оммавий мулкни вужудга келишининг асоси сифатида турар жойларни эгасиз деб тан олиниши хизмат қилиши мумкин. хусусан, 2006 йил 21 январдаги 8-сон билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг «Эгасиз турар жойларни аниқлаш, рўйхатга олиш ва давлат мулкига айлатириш тартиби тўғрисида»ги Низоми эгасиз уй жойларни давлат мулкига айлантириш тартибини назарда тутади. 3. Оммавий ҳуқуқий тузилмалар мулк ҳуқуқининг бекор қилиниши учун махсус асос ҳам, яъни хусусий мулк ҳуқуқи пайдо бўлишининг алоҳида, мустақил асоси бўлган хусусийлаштириш мавжуддир. ЎзР ФК 214-моддасининг 5-қисмида республика мулки тарки- бидан чиқариш асоси яъни қонун томонидан белгиланган тартибда оммавий мулк тоифасидан хусусий мулкка ўтиш имкониятига ишора қилинади. мазкур ҳолатларнинг энг кўп тарқалган кўринишларидан бири хусусийлаштиришдир. Бунда, муомаладан чиқарилган, давлатнинг алоҳида мол-мулкидан ташқари, махсус қонун томонидан белгиланган хусусийлаштириш объектига ҳар қандай кўчмас мулк киритилиши мумкин. Кўчар мол-мулкнинг оммавий ҳуқуқий тузилмалардан хусусий шахсларга ўтиши, қоида бўйича мулкнинг тасарруф этиш бўйича анъанавий фуқаролик-ҳуқуқий битимлар тартибида, энг аввало фуқаролик қонунчилиги қоидаларига мувофиқ тузиладиган ва расмийлаштириладиган олди-сотди шартномалари асосида амалга оширилади. Бу ўринда оммавий ҳуқуқий тузилмаларга қарашли акциядорлик жамиятларнинг акциялари бундан мустасно бўлади ва улар фуқароларнинг ҳамда юридик шахсларнинг мулкига нафақат фуқаролик қонунчилигида назарда тутилган умумий тартибда, балки хусусийлаштириш тўғрисидаги қонунчилик томонидан белгиланган махсус тартибга ҳам тортиб олинишлари мумкин. 5. Оммавий мулк тоифасидан хусусий мулк таркибига корхо- налар (мулкий мажмуалар), турар жой бинолари, хонадонлар, ер участкалари каби объектларнинг ўтиши махсус қонунлар томонидан назарда тутилган. мазкур қонунлар, шунингдек, мулк ҳуқуқининг расмийлаштирилиши билан бирга шундай ўтишнинг шартлари ва тартибини ҳам белгилайди. шу сабабдан ЎзР ФКнинг мулк 546 II-бўлим. мУЛК ҲУқУқИ ВА БОшқА АшЁВИй ҲУқУқЛАР ҳуқуқининг қўлга киритилиши ва бекор қилиниши тўғрисидаги умумий қоидалари фақат хусусийлаштириш тўғрисидаги қонун- чиликда махсус кўрсатмалар мавжуд бўлмаганлиги шартидагина мазкур муносабатларга тааллуқли бўлади. Аслида бу махсус қонун умумий қонундан устуворлиги тўғрисидаги умумий қоидага мувофиқ хусусийлаштириш муносабатлари Кодекс қоидаларининг таъсири доирасидан қисман чиқарилганлигини билдиради. Download 3.48 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling