632
III бўлим. мАЖБУРИЯТ ҲУқУқИ
қўювчида қолади. Бу гаровга қўювчига гаров нарсасидан мақсадга
мувофиқ фойдаланиш, самаралар ва даромадлар олиш имкониятини
беради. Лекин шартнома билан гаров
нарсасини гаровга олувчига
ёки бошқа шахсга берилиши назарда тутилиши мумкин.
«Гаров тўғрида»ги қонунга мувофиқ, гаровга қўйилган мол-
мулк гаровга қўювчидан гаровга олувчи ихтиёрига
бериладиган
гаров – закалат деб эътироф этилади.
Закалатда гаров нарсаси, агар
бу шартномада назарда тутилган бўлса,
гаровга олувчи томонидан
ишлатилиши мумкин.
шартномага мувофиқ, гаров нарсаси қатъий
гаров шарти билан
гаровга қўювчида қолдирилиши мумкин. қатъий
гаровда гаров
нарсасига гаровга қўйилганлигини билдиpувчи белгилар қўйилади.
Do'stlaringiz bilan baham: