Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд
-модда. Гаров ҳуқуқининг вужудга келиши
Download 3.48 Mb. Pdf ko'rish
|
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild
270-модда. Гаров ҳуқуқининг вужудга келиши
Гаров ҳуқуқи гаров тўғрисида шартнома тузилган пайтдан ёхуд, башарти шартнома нотариал тасдиқланиши шарт бўлса – нотариал тасдиқланган пайтдан, шартнома рўйхатдан ўтказилиши шарт бўлганида эса – у рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб вужудга келади. Башарти, гаров нарсаси қонунга ёки шартномага асосан гаровга қўювчида бўлиши лозим бўлса, гаров ҳуқуқи унга гаров нарсаси берилган пайтдан, башарти бундай топшириш шартнома тузилишидан аввал амалга ошган бўлса – шартнома тузилган пайтдан бошлаб вужудга келади. шарҳланаётган моддада гап гаров ҳуқуқининг вужудга келиши ҳақида боради. Биринчи навбатда, гаров ҳуқуқи тушунчасига аниқ- лик киритиш лозим. Гаров ҳуқуқи бу гаров нарсасининг қийма- тидан гаров билан таъминлаган мажбуриятни асосан қонди рилиши билан боғлиқ бўлган гаров нарсасига нисбатан гаров га олувчининг ҳуқуқларидир. Бундай ҳуқуқлар сифатида қуйида гиларни кўрсатиш мумкин: – гаров билан таъминланган мажбуриятни бажармаган тақдирда гаров нарсасига ундирувни қаратиш ҳуқуқи; – гаров тўғрисида»ги шартнома бўйича ўз ҳуқуқларини бошқа шахсга бериш ҳуқуқи; – гаровга қўйилган мол-мулкни йўқотганлик ёки унга зиён етказганлик учун суғурта товонидан ўз талабини қаноатлантирилиш ҳуқуқи; 633 22-боб. мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш – гаров мол-мулкнинг гаровга олувчига беpилишини назарда тутган ҳолларда гаров нарсасидан фойдаланиш ҳуқуқи; – гаров нарсасини сотишда ва ш.к.да гаровга қўювчига теги ши керак бўлган суммадан ўз талабларини имтиёзли равишда қаноат- лантиришга бўлган ҳуқуқ. Гаров ҳуқуқи: – гаров тўғрисида шартнома тузилган пайтдан бошлаб (қонун ҳужжатларига мувофиқ, шартнома нотариал тасдиқланиши ёхуд у давлат рўйхатидан ўтказилиши шарт бўлган, шунингдек, гаров нарсаси гаровга қўювчига топшириладиган ҳоллар бундан мустасно); – башарти шартнома нотариал тасдиқланиши шарт бўлса, нота- риал тасдиқланган пайтдан бошлаб; – агар қонунчиликка мувофиқ шартнома давлат рўйхатидан ўтказилиши шарт бўлганида давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб; – агар бу шартномада назарда тутилган бўлса, гаров нарсасини гаровга олувчига берилган пайтдан ёки гаров нарсаси гаровга олувчига шартнома имзолангунга қадар берилган бўлса шартнома имзоланган пайтдан бошлаб вужудга келади. шуни таъкидлаш лозимки, агар гаров қонун асосида вужудга келса, унда гаров ҳуқуқи гаровга олиб келувчи вазиятлар рўй берган пайтдан бошлаб вужудга келади. масалан, сотиб олинаётган мол- мулкни таъминлаш асосида, кредит шартномаси бўйича хонадон (квартира) сотиб олинаётган бўлса, гаров ҳуқуқи сотиб олинаётган хонадонга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатига олинган пайтдан бошлаб вужудга келади. Истеъмол учун мўлжалланган кредитга телевизор сотиб олиниши ҳолатида, ушбу телевизорга бўлган гаров ҳуқуқи харидорнинг телевизорни сотиб олган пайтидан вужудга келади. Download 3.48 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling