Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


Download 3.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet282/405
Sana08.10.2023
Hajmi3.48 Mb.
#1695349
TuriКодекс
1   ...   278   279   280   281   282   283   284   285   ...   405
Bog'liq
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild

266-модда. Гаровга қўювчи
Қарздорнинг ўзи ҳам, учинчи шахс ҳам гаровга қўювчи бўлиши 
мумкин.
Ашёнинг мулкдоpи ашёни гаровга қўювчи бўлиши мумкин.
Гаровга қўйиладиган ҳуқуқнинг эгаси бўлган шахс ҳуқуқни гаровга 
қўювчи бўлиши мумкин.
Башарти, қонунда ёки шартномада бошқача тартиб назарда 
тутилган бўлмаса, мулкдорнинг розилигисиз ашёвий ҳуқуқни гаровга 
қўйишга йўл қўйилмайди.


627
22-боб. мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш
Гаров томонларидан бири мажбуриятлар бажарилишини таъмин-
лашга ўз мулки ёки унга бўлган ҳуқуқларни берадиган гаровга 
қўювчидир. Бунда қонун, қарздорнинг ўзи ҳам, учинчи шахс ҳам 
гаровга қўювчи бўлиши мумкинлигини таъкидлайди. Фақат гаровга 
бериладиган мол-мулк ёки гаровга бериладиган ҳуқуқ эгаси бўлган 
шахс гаровга қўювчи бўлиши мумкинлиги гаровнинг мажбурий шар-
тидир.
мулкдорнинг розилигисиз ашёвий ҳуқуқни гаровга қўйишга йўл 
қўйилмайди. Бу қоидадан четга чиқишлар шартнома ёки қонунда 
белгиланиши мумкин. масалан, «Гаров тўғрисида»ги қонунга 
мувофиқ, мол-мулк хўжалик юритиш ҳуқуқи билан бириктириб 
қўйилган корхона, шу мол-мулк эгасининг ёки у ваколат берган 
органнинг розилиги билан гаровни амалга оширади. қонун (Ер 
кодексининг 90-моддаси 1-қисми, «Ипотека тўғрисида»ги, «Деҳқон 
хўжалиги тўғрисида»ги қонун) баъзи бир ашёвий ҳуқуқларни 
гаровга беришни рухсат этади. масалан, «Ипотека тўғрисида»ги 
қонун бўйича, якка тартибда уй-жой қуриш ёки деҳқон хўжалигини 
юритиш учун мерос қилиб қолдириладиган ер участкасига умрбод 
эгалик қилиш ҳуқуқи гаровга берилиши мумкин. Бу ҳолда ер 
участкаси мулкдорининг розилиги талаб қилинмайди.
хўжалик юритиш ҳуқуқига асосан мол-мулк бириктирилган 
корхона, мулкий мажмуа сифатидаги унинг ташкилий бирликлари ва 
бўлинмаларининг, шунингдек, алоҳида бинолар ва иншоотларнинг 
гаровини, унинг мулкдори ёхуд у ваколат берган орган розилиги 
билан амалга оширади.

Download 3.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   278   279   280   281   282   283   284   285   ...   405




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling