Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


мулк эгаси бўлган шахс (гаровга қўювчи)нинг бошқа кредиторларига


Download 3.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet280/405
Sana08.10.2023
Hajmi3.48 Mb.
#1695349
TuriКодекс
1   ...   276   277   278   279   280   281   282   283   ...   405
Bog'liq
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild

мулк эгаси бўлган шахс (гаровга қўювчи)нинг бошқа кредиторларига 
қараганда имтиёзли суратда қаноатлантирилишига, қонунда белгилаб 
қўйилган чегиришлардан кейин ҳақли бўлади.
Гаровга олувчи гаровга қўйилган мол-мулкни йўқотганлик ёки 
унга зиён етказганлик учун суғурта ҳақидан, бу мол-мулк кимнинг 
фойдасига суғурта қилинган бўлишидан қатъий назар, ўз талаби 
юқоридаги асосларда қаноатлантирилишига ҳақли, башарти мол-
мулкни йўқотиш ёки унга зиён етказиш гаровга олувчи жавобгар 
бўлган сабабларга кўра юз берган бўлмаса.
Гаров шартнома ёки қонун асосида амалда юзага келади.
1. Гаров мажбурият бажарилишини таъминлашнинг энг ишонч ли 
усулларидан биридир.
Гаров узоқ давом этган ривожланиш тарихига эга. Бунда гаровнинг 
моҳияти ҳар доим бир хил бўлиб, у мажбу риятларни таъмин лашга 
қаратилган, лекин унинг асосий элементлари ўзгариб турган.
Гаров қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилишини 
таъмин лаш учун қадимги Бобил, қадимги Юнонистон ва қадимги 
Римда қўлланилган. Кредитор ҳуқуқларини ҳимоя қилишда ҳам 
гаровдан фойдаланилган. Гаров институти кредиторга шуниси билан 
афзалки, унда қарздор томонидан гаров нарсаси орқали мажбурият 
бажарилишининг ҳақиқий кафолати берилган.
Гаров билан таъминланган кредиторнинг талаблари қарздорнинг 
молиявий ёки ўзга ҳолатига боғлиқ бўлмайди. қарздорнинг молия-
вий аҳволи ёмонлашган ҳолатида ва унинг кредитор олдидаги ўз 
мажбуриятларини бажариш имконияти бўлмаганда, кредиторнинг 
талаблари гаровга қўйилган мол-мулк ҳисобига қондирилади.
2. Гаровнинг моҳияти шундаки, қарздор кредиторга ўз мажбу-
рият ларининг бажарилишини таъминлашга мўлжалланган мол-мул-
кини беради.
Таъкидлаш лозимки, гаровга бериладиган мол-мулк ҳам қарздор-
га, ҳам бошқа шахсга тегишли бўлиши мумкин. Ўз мулкини гаровга 
қўювчи шахс гаровга қўювчи деб номланади. Талаблари гаров билан 
таъминланадиган кредитор гаровга олувчидир.
Гаров мол-мулкка бўлган мулк ҳуқуқининг кредиторга ўтишини 
назарда тутмайди. Гаров кредиторга фақат қарздорнинг бошқа 
кредиторларига нисбатан ўз талабларини гаровга қўйилган мол-
мулк қийматидан қондириш имкониятини беради. қарздорнинг ўз 


624
III бўлим. мАЖБУРИЯТ ҲУқУқИ
мажбуриятларини бажармаслиги ҳолатида гаровга қўйилган мулк 
сотилади ва тушган пул суммасидан асосан кредиторнинг гаров 
билан таъминланган талаблари имтиёзли равишда қондирилади.
шарҳланаётган модда кўрсатилган қоидалардан четга чиқишга 
рухсат беради. Бу қонунда назарда тутилган ҳолларда гаровга 
олувчининг талабларини қондириш ўзгача тартибда ҳал қилинишини 
англатади. масалан, Ўзбекистон Республикасининг «Суд ҳужжатлари 
ва бошқа орган ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги қонуннинг 
80-моддасида талаблар қондириладиган ундирувларнинг навбати 
белгиланади. Кўрсатилган моддага мувофиқ, гаровга қўйилган мол-
мулкнинг қийматидан ундирув тўғрисидаги гаров билан таъмин-
ланган талаблар тўртинчи навбатда қондирилади. Демак, суд 
ҳужжат ларини ижро этиш жараёнида гаровга олувчининг ҳуқуқи 
имтиёз ли ҳисобланмайди.
шунга ўхшаш қоида «Банкротлик тўғрисида»ги қонун (янги 
таҳрири) билан, гаров нарсаси қарздорга мулк ҳуқуқи тегишли 
бўлган ҳолларда навбат белгиланган. масалан, ушбу қонуннинг 
133-моддасига мувофиқ, агар гаровга қўйилган мол-мулкни (гаров 
нарсасини) сотишдан тушган сумма кредиторларнинг гаров билан 
таъминланган талабларини тўла қондириш учун етарли бўлмаса, 
унда талабларнинг қолган қисми «Банкротлик тўғрисидаги» 
қонун нинг 134-моддаси 1-қисмида белгиланган навбат тартибида 
қондирилиши керак. Навбатдан ташқари қондирилиши лозим бўлган 
бундай ҳаражатлар ва талаблар қуйидагилардир:
– суд харажатлари;
– суд бошқарувчиларига ҳақ тўлаш билан боғлиқ харажатлар;
– коммунал хизматлар ва фойдаланиш ҳаражатларига оид жорий 
тўловлар;
– қарздорнинг мол-мулкини суғурта қилиш ҳаражатлари;
– қарздорнинг банкротлик тўғрисидаги иш қўзғатилганидан 
кейин юзага келган мажбуриятларига доир талаблар;
– қарздор қайси фуқаронинг ҳаёти ёки соғлиғига зарар етказил-
ганлиги учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлса, ана шу 
фуқаронинг талаблари.
4. шарҳланаётган модданинг 3-қисми, гаров ҳуқуқи фақат 
мулк нинг ўзига эмас, балки гаровга қўйилган мол-мулкни йўқот-
ганлик ёки унга зиён етказганлик оқибатида вужудга келадиган 
жавобгарлиги суғуртали зарарни тўлдириш ҳуқуқига ҳам қўлланади. 


625
22-боб. мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш
масалан, агар гаровга қўйилган мол-мулк кимнинг фойдасига 
суғурта қилинган бўлишидан қатъий назар, суғурта ҳодисаси 
вужудга келганда, гаровга олувчи ўзининг гаров билан таъминланган 
талабларини суғурта ҳақидан қаноатлантиришга ҳақли. Бу қоидадан 
истисно ҳолатлар бўлиши мумкин, мол-мулкни йўқотиш ёки унга 
зиён етказиш гаровга олувчи айбига кўра юз берган бўлса ёки 
гаровга олувчи жавобгар бўлган сабабларга кўра юз берган бўлса.
Гаров вужудга келишининг энг оддий ва кенг тарқалган усули 
шартнома тузилишидир. мол-мулкнинг гарови тўғрисидаги келишув 
у билан таъминланадиган асосий мажбуриятлар вужуд га келадиган 
асосий шартномада белгиланган бўлиши ҳам, шу нинг дек, бирон-бир 
мажбурият бажарилишини таъминлаш бўйича гаров тўғрисида»ги 
алоҳида шартнома тузилиши орқали расмий лаштирилиши ҳам 
мумкин.
Гаров қонунда белгиланган ҳолатларда гаров тўғрисидаги шарт-
нома тузилмасдан ҳам вужудга келади. масалан, насияга сотилган 
товар унинг ҳақи тўлаб бўлингунга қадар сотиб олувчи томонидан 
товар ҳақини тўлаш мажбурияти бажарилишини таъмин лаш учун 
сотувчида гаровда турган деб ҳисобланади (ФК 421-моддасининг 
7-қисми). «Ипотека тўғрисида»ги қонуннинг 64-моддасига мувофиқ 
банк кредит маблағларидан фойдаланган ҳолда қурилаётган 
уй, янги қурилган уйга бўлган мулк ҳуқуқи давлат рўйхатидан 
ўтказилган пайтдан эътиборан ипотекага (яъни гаровга) қўйилган 
деб ҳисобланади. шунингдек, рента тўлаш шарти билан мол-мулк 
берилганида рента олувчи рента тўловчи ўз мажбуриятларини 
бажаришини таъминлаш мақсадида бу мол-мулкка гаров ҳуқуқини 
олади. (Фуқаролик кодекси 516-моддасининг 1-қисми).

Download 3.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   276   277   278   279   280   281   282   283   ...   405




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling