Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


-модда. Қонуний неустойка


Download 3.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet279/405
Sana08.10.2023
Hajmi3.48 Mb.
#1695349
TuriКодекс
1   ...   275   276   277   278   279   280   281   282   ...   405
Bog'liq
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild

263-модда. Қонуний неустойка
Неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган 
ёки тутилмаганлигидан қатъий назар, кредитор қонунда белгиланган 
неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Қонуний неустойканинг миқдори, агар қонун тақиқламаса, 
тарафларнинг келишуви билан кўпайтирилиши мумкин.
1. қонуний неустойка тарафларнинг келишувида назарда тутил-
ган ёки тутилмаганлигидан қатъий назар, тўланиши мажбурийдир. 
хўжалик шартномаларини бажармаслик ёки лозим даражада 
бажармаслик учун жавобгарлик чоралари Ўзбекистон Республикаси 
1998 йил 29 августдаги 670-I сонли «хўжалик юритувчи субъектлар 
фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги қонуни-
нинг 25–32-моддаларида назарда тутилган.
Томонлар ўзларининг келишувларида қонуний неустойканинг 
янада катта миқдорини белгилашлари мумкин. шундай қилиб, 
қатъий меъёр ҳисобланувчи қонуний неустойканинг миқдори аниқ 
қўлланилиши лозим, диспозитив таърифли меъёрлар билан тар-
тибга солинадиган қонуний неустойка миқдори агар томонлар 
неустойканинг ўзгача миқдорини назарда тутмаган бўлсалар қўлла-
нилади.
Таъкидлаш лозимки, агар шартномада қонун императив норма-
сига нисбатан неустойканинг кичик миқдори белгиланган бўлса, 
унда кўрсатилган шарт ҳақиқий ҳисобланмайди.
2-§. ГАРОв
264-модда. Гаров тушунчаси ва унинг вужудга келиш 
асослари
Бир шахснинг бошқа шахсга мол-мулкни ёки унга бўлган ҳуқуқни 
мажбуриятларни таъминлаш учун бериши гаров ҳисобланади.
Гаровга кўра қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни 
бажармаган тақдирда кредитор (гаровга олувчи) бу мажбурият бўйича 
ўз талаби гаровга қўйилган мол-мулкнинг қийматидан ушбу мол-


623
22-боб. мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш

Download 3.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   275   276   277   278   279   280   281   282   ...   405




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling