620
III бўлим. мАЖБУРИЯТ ҲУқУқИ
рилган зарарларнинг миқдори,
шунингдек, бажариш муддатини
кечиктириш ҳоллари, тўланиши лозим бўлган муайян пул суммасига
мутаносиб равишда қарздор томонидан тўлашдан иборат. шартнома
мажбуриятларини таъминлаш мақсадида неустойканинг кенг
қўлланилиши,
биринчи навбатда, қарздор томонидан мажбурият-
ларни бажармаслик ёки лозим даражада бажармаслик оқибатида
вужудга келган кредитор талофатларининг ўрнини тўлдириш қулай
воситаси эканлиги билан изоҳланади. Бу маънода неустойкага
қуйидаги хусусиятлар хосдир: томонлар
шартномани тузиш пайти-
даёқ мажбуриятнинг бузилиши ҳолатлари учун жавобгарлик миқ-
дорининг олдиндан белгиланганлиги; бундай бузиш сабабли етка-
зилган зарарлар мавжудлигини исботлаш зарурияти йўқлиги
ҳолларида мажбуриятни бузиш ҳолатининг ўзи
учун неустойкани
ундириш; томонларнинг ўз ихтиёрига кўра неустойка тўғрисидаги
шартнома шартини белгилаш имконияти (қонуний неустойкадан
ташқари), шу жумладан, унинг миқдори, зарарлар билан ўзаро
нисбати, ҳисоблаш тартиби қисмида, уни томонларнинг муайян ўзаро
муносабатларига мослаштирган ва мақсадга мувофиқ
таъсирини
кучайтирган ҳолда шакллантиришга ҳақли эканлиги.
Келиб чиқиш асосларига кўра, шартномавий (шартномада
белгиланган) ва қонуний (қонун билан белгиланган) неустойка
фақланади. Неустойкани ташкил қилувчи пул суммасини ҳисоблаш
тартиби турлича бўлиши мумкин: шартнома суммасидан ёки унинг
бажарилмаган қисмидан фоизлар кўринишида;
мажбуриятларни
бажармаслик ёки лозим даражада бажармаслик суммасига каррали
нисбатда; пул бирликларида ифодаланган қатъий сумма да ва ҳ. к.
Бироқ неустойка кўринишидан қатъий назар, фуқаролик-ҳуқуқий
шартномада томонлардан бирига мажбу риятларни бузишнинг ҳар
бир алоҳида ҳолатида неустойка миқдо рини белгилаш бўйича
ваколатларни бериш назарда тутилиши мумкин эмас.
2. Неустойкада жавобгарлик зарурий асосларининг таркиби,
зарарларни қоплаш шаклидаги жавобгарлик асосларига қараганда
чекланган. Неустойкани ундириш учун мажбуриятларни бажармаслик
ёки лозим даражада бажармаслик ҳолати мавжудлигининг ўзи етарли
бўлиши мумкин. Неустойка фуқаролик-ҳуқуқий
жавобгарликнинг
ўзига хос шаклидир ва ундан шу сифатда фойдаланиш хусусиятлари
ЎзР ФК «мажбуриятларнинг бузганлик учун жавобгарлик» номли
621
22-боб. мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш
24-бобида назарда тутилади. шуни таъкидлаш муҳимки, агар қарз-
дор мажбуриятларини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажар-
маганлиги учун жавобгар бўлмаса, кредитор неустойка тўла нишини
талаб қилишга ҳақли эмасдир (ЎзР ФК 349-моддасига шарҳларга
қаранг).
Do'stlaringiz bilan baham: