Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


Download 3.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet290/405
Sana08.10.2023
Hajmi3.48 Mb.
#1695349
TuriКодекс
1   ...   286   287   288   289   290   291   292   293   ...   405
Bog'liq
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild

273-модда. Навбатдаги гаров
Агар гаровга қўйилган мол-мулк бошқа талабларни таъминлаш 
учун яна бир гаров нарсасига айланса (навбатдаги гаров), навбатдаги 
гаровга олувчининг талаблари олдинги гаровга олувчиларнинг 
талаблари қаноатлантирилганидан кейин ушбу мол-мулк қийматидан 
қаноатлантирилади.
Агар гаров тўғрисидаги олдинги шартномаларда навбатдаги гаров 
тақиқлаб қўйилган бўлмаса, навбатдаги гаpовга йўл қўйилади.
Гаровга қўювчи ҳар бир навбатдаги гаровга олувчига ушбу мол-
мулкнинг мавжуд бўлган барча гаровлари ҳақида маълум қилиши 
шарт ва у ушбу мажбуриятни бажармаслик туфайли гаровга олувчи-
ларга етказилган зарар учун жавоб беради.
1. шарҳланаётган модданинг 1-қисми, олдиндан гаровда турган 
мол-мулкнинг кўп марталик гарови принципини белгилайди. 
Навбатдаги гаровга олувчининг талаблари навбатига қараб ушбу 
мол-мулк қийматидан қаноатлантирилади. Бироқ гаров тўғрисидаги 
олдинги шартномалар билан навбатдаги гаров тақиқлаб қўйилиши 
мумкин.
Гаровга қўювчига ҳар бир навбатдаги гаровга олувчига ушбу 
мол-мулкнинг мавжуд бўлган барча гаровлари ҳақида маълум 
қилиш мажбурияти юклатилган. Ушбу мажбуриятни бажармаслик 
ҳолларида, гаровга қўювчи шу туфайли гаровга олувчиларга 
етказилган зарар учун жавоб беради.
шарҳланаётган модданинг 3-қисми қайта гаровга қўйишда 
гаровга қўювчининг жавобгарлигини назарда тутувчи ягона қоида 
эмас. ЎзР ФК 282-модданинг 2-қисми гаровга қўювчи навбатдаги 
гаров қоидасини бузган бўлса, гаровга олувчига гаров билан 
таъминланган мажбуриятни муддатидан илгари бажаришни талаб 
қилишга, агар унинг талаби қондирилмаса, ундирувни гаров 
нарсасига қаратишга ҳақли.
2. «Ипотека тўғрисида»ги қонунда ипотекага тегишли махсус 
меъёрлар назарда тутилган. масалан, навбатдаги ипотекани давлат 
рўйхатига олиш ва барча олдинги ипотекалар тўғрисида реестрга 
рўйхат ёзувини киритиш зарур.


640
III бўлим. мАЖБУРИЯТ ҲУқУқИ

Download 3.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   286   287   288   289   290   291   292   293   ...   405




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling