Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


-модда. Гаровга қўйилган мол-мулкни сақлаш ва асраш


Download 3.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet291/405
Sana08.10.2023
Hajmi3.48 Mb.
#1695349
TuriКодекс
1   ...   287   288   289   290   291   292   293   294   ...   405
Bog'liq
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild

274-модда. Гаровга қўйилган мол-мулкни сақлаш ва асраш
Агар қонунда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган 
бўлмаса, гаровга қўювчи ёки гаровга олувчи гаровга қўйилган мол-
мулк кимдалигига қараб (ушбу Кодекснинг 269-моддаси):
1) гаровга қўйилган мол-мулк йўқолиши ёки шикастланиши 
хавфидан унинг тўла қиймати бўйича, борди-ю мол-мулкнинг тўла 
қиймати гаров билан таъминланган талабнинг миқдоридан ошиб кетса, 
талаб миқдоридан кам бўлмаган суммага гаровга қўювчи ҳисобидан 
суғурталаши;
2) гаровга қўйилган мол-мулкнинг асралишини таъминлаш учун, 
шу жумладан уни учинчи шахсларнинг тажовузлари ва талабларидан 
ҳимоя қилиш учун зарур чораларни кўриши;
3) гаровга қўйилган мол-мулк йўқолиши ёки унинг шикастланиши 
хавфи пайдо бўлганлиги тўғрисида иккинчи тарафни дарҳол 
огоҳлантириши шаpт.
Гаровга олувчи ва гаровга қўювчи иккинчи тарафдаги гаровга 
қўйилган мол-мулкнинг мавжудлигини, миқдорини, ҳолатини ва уни 
сақлаш шароитларини ҳужжатлар асосида ва амалда текширишга 
ҳақли.
Гаровга олувчи ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган 
бурчларни гаровга қўйилган мол-мулкнинг йўқолиш ёки шикастланиш 
хавфини туғдирадиган даражада қўпол суратда бузганида гаровга 
қўювчи гаровни муддатидан олдин бекор қилишни талаб қилишга 
ҳақли.
1. шарҳланаётган модданинг 1-қисми гаровга қўйил ган мол-
мулкни сақлаш ва асраш қоидаларини белгилайди. мол-мулк-
ни лозим даражада сақлаш ва асраш мажбурияти гаров муносабат-
ларининг томонларига юклатилади (гаровга қўювчи ёки гаровга 
олувчига) ва бу билан уларга ЎзР ФК 174 -модданинг қоидасини 
жорий қилади. Бу мажбуриятлардан ташқари, шарҳланаётган модда 
билан гаровга қўйилган мол-мулкни унинг тўла қиймати бўйича 
суғурталаш талаби ўрнатилади. Агар мол-мулкнинг тўла қиймати 
гаров билан таъминланган талабнинг миқдоридан ошиб кетса, талаб 
миқдоридан кам бўлмаган суммага суғурталашга рухсат берилади. 
Гаровга олувчига гаров объектини топширган гаровга қўювчи, 
шунингдек, гаровга қўйилган мол-мулкни ҳужжатлар асосида ва 
амалда текширишга бўлган ҳуқуқни ҳам олади. ФК тасарруфида 
мол-мулк бўлган гаров кредиторларнинг мажбуриятлар доирасини 
кенгайтирди. Улар фақат қарздор тақдим этган ҳужжатлари асосида-


641
22-боб. мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш
гина эмас, балки фактик ҳолат бўйича ҳам, жумладан, гаровга 
қўйилган мол-мулк жойлашган бинога киришга, кўздан кечиришга 
ҳақли. Агар гаров кредитори кенг солиқ операцияларини амалга 
оширса, кўпгина қарздорларга нисбатан ушбу мажбуриятларни бир 
вақтнинг ўзида бажариш унга оғирлик қилиши мумкин.
2. шарҳланаётган модданинг 3-қисми, гаровга қўювчи ва гаров-
га олувчига тенг ҳуқуқлар берадиган ва тенг мажбуриятларни 
юклайдиган, унинг 1 ва 2-қисмлари билан мос эмас. Бироқ учинчи 
қисм фақат гаровга олувчи учун мажбуриятлари бузилишининг 
оқибатларини назарда тутади.
Лекин бу гаровга қўювчининг ўзи томонидан йўл қўйилган 
бузилишлари натижасида оқибатлар келиб чиқмаслигини ва гаров га 
олувчи ҳеч қандай ҳуқуқлар олмаслигини англатмайди. Бу вазият-
ларда гаровга олувчининг ҳуқуқлари худди шу параграфнинг бошқа 
моддаси билан белгиланади, яъни ФК 282 -моддаси 2-қисми билан.

Download 3.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   287   288   289   290   291   292   293   294   ...   405




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling