Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


тақдирда эса – суд томонидан белгиланади


Download 3.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet289/405
Sana08.10.2023
Hajmi3.48 Mb.
#1695349
TuriКодекс
1   ...   285   286   287   288   289   290   291   292   ...   405
Bog'liq
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild

тақдирда эса – суд томонидан белгиланади.
Агар гаровга қўювчига эмас, балки бошқа шахсга қарашли бинолар 
ёки иншоотлар жойлашган ер участкасига ипотека белгиланган бўлса, 
гаровга олувчи ундирувни ушбу участкага қаратганида ва у ким ошди 
савдосида сотилганида гаровга қўювчининг ушбу шахсга нисбатан 
ҳуқуқ ва бурчлари участкани сотиб олувчига ўтади.
Гаров тўғрисидаги шартномада, қонун асосида пайдо бўладиган 
гаровга нисбатан эса – қонунда, гаровга қўювчи келажакда эга 
бўладиган ашёларни ва мулкий ҳуқуқларни гаровга қўйиш назарда 
тутилиши мумкин.


637
22-боб. мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш
1. шарҳланаётган модда гаров ҳуқуқи жоpий қилинадиган 
объ ектларни белгилайди. қоидага кўра, гаров ашёларни ва 
улар нинг қисмларини ўз ичига олади. масалан, агар гаровга 
автомашина қўйилса, бу ҳолда гаров ҳуқуқи автомашинанинг барча 
деталларига жорий қилинади, шу жумладан, ажратиб олиш мум-
кин бўлганларига. масалан, ғилофига, магнитолага ва ҳ.к. Гаров 
нарсасидан фойдаланиш натижасида олинган ҳосил, маҳсулот 
ва даромадлар ҳам, агар бу шартномада назарда тутилган бўлса, 
гаров таркибига киритилиши мумкин. масалан, гаровга қўйилган 
акциялардан олинган дивидендлар ёки гаровга берилган узумзордан 
олинган ҳосил ва ҳ.к.
2. шарҳланаётган модда корхонанинг мулкий мажмуа, кўчмас 
мулк сифатида гаровга қўйилишига нисбатан махсус талабларни 
белгилайди. Фуқаролик кодексининг бу қоидалари «Ипотека 
тўғрисида»ги қонунда ривожлантирилган.
мулкий мажмуа сифатидаги корхонанинг гаровга қўйилишида 
гаров ҳуқуқи унинг таркибига кирувчи барча мол-мулкка, талаб 
қилиш ҳуқуқи ва мутлақ ҳуқуқни қўшган ҳолда, шу жумладан гаров 
даврида вужудга келган шундай ҳуқуқларга нисбатан ҳам татбиқ 
этилади. Бунда ушбу меъёр ҳам диспозитив ҳисобланади, яъни 
шартнома ёки қонунда бошқача қоида назарда тутилиши мумкин. 
Корхонанинг мулкий мажмуа сифатида гаровга қўйилишининг шарт-
лари батафсилроқ «Ипотека тўғрисида»ги қонуннинг 58–60-мод-
даларида назарда тутилган.
3. Бино ва иншоотлар ҳамда ер участкасининг гаровга 
қўйилишига нисбатан ҳам махсус шартлар белгиланган.
масалан, бино ва иншоот гаровига айни бир вақтнинг ўзида шу 
бино ёки иншоот жойлашган ер участкасини ёхуд бу участканинг 
гаровга қўйилаётган объект ишлашини таъминлайдиган қисмини 
ёки гаровга қўювчига қарашли бўлган ушбу участкани ёхуд унинг 
тегишли қисмини ижарага олиш ҳуқуқини бир вақтда ипотекага 
қўйган тақдирдагина йўл қўйилади.
Ўзбекистон Республикасининг Олий Суд ва Олий хўжалик суди 
қўшма Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги 13/50-сонли «Кредит 
шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятларни бажаришни 
таъминлаш тўғрисида»ги фуқаролик қонун ҳужжатлари нормалари 
меъёрларини қўллашнинг баъзи масалалари тўғрисида»ги қарори-
нинг 18-бандида бино ва иншоот билан бир вақтнинг ўзида улар 


638
III бўлим. мАЖБУРИЯТ ҲУқУқИ
жойлашган ер участкаси ипотекасининг алоҳида масалалари 
тушунтирилган. Кўрсатилган бандга мувофиқ, шарҳланаётган модда 
4-қисми билан ўрнатилган бино ёки иншоот ипотекасига айни бир 
вақтнинг ўзида шу бино ёки иншоот жойлашган ер участкасининг 
ипотекаси хусусидаги қоида, бино ёки иншоотнинг гаровга қўювчиси 
сифатида чиққан шахсга тегишли ер участкасининг мулкдори ёки 
ижарачиси бўлган ҳоллардагина қўлланилади.
мазкур қарорда, ипотека нарсаси бўлган бино ёки иншоот, 
гаровга қўювчининг умрбод эгалигида ва фойдаланишида бўлган 
ер участкасида жойлашган бўлса, ФК 272-моддаси 4-қисмига 
асосан ипотека тўғрисидаги шартнома қонунчиликка мувофиқ деб 
ҳисобланиши тушунтирилган.
Таъкидлаш лозимки, Ер кодексига мувофиқ, асосий ер ресурс-
лари давлат мулкидир. Юридик ва жисмоний шахсларнинг ер 
майдонларига бўлган мулк ҳуқуқи, савдо ва хизмат кўрсатиш 
объект ларини улар жойлашган ер участкалари билан бирга хусусий-
лаштирилишида вужудга келади.
Агар ер участкаси хусусийлаштирилмаган бўлса, ер участкасига 
нисбатан бошқа ашёвий ҳуқуқлар гаровга қўйилган бўлиши мумкин, 
масалан, ер участкасининг узоқ муддатли ижараси.
Ер участкасини гаровга қўйиш учун кўрсатилган талабга 
риоя қилинмаслиги келишувнинг ҳақиқий эмаслигини келтириб 
чиқарадиган, гаров тўғрисидаги шартноманинг мажбурий шартидир.
Ер участкасининг гаров тўғрисидаги шартномасида, шу участкада 
жойлашган ёки қурилаётган бинолари ва иншоотларига нисбатан 
гаров ҳуқуқининг татбиқ этилиши назарда тутилмаган бўлса, гаровга 
қўйилган ер участкасига нисбатан ундирув қаратилган ҳолларда 
сервитут вужудга келади, яъни ер участкасининг зарур қисмидан 
чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи. Бу ҳолда гаровга қўювчи 
кейинчалик бино ва иншоотдан сервитут асосида фойдаланиши 
мумкин, ер участкасига бўлган ҳуқуқ бошқа шахсларга ўтган бўлса 
ҳам. Бундай сервитут шартлари томонларнинг келишуви билан 
белгиланади. Агар томонлар келишувга эришмасалар, унда бундай 
низо суд томонидан ҳал қилинади.
4. шарҳланаётган модданинг охирги қисми гаровга қўйиш 
пайтида ҳали мавжуд бўлмаган ашёларни ва мулкий ҳуқуқларни 
гаровга қўйиш имкониятини беради. Ҳам шартномада, ҳам қонунда 
бундай гаров назарда тутилиши мумкин. масалан, «Ипотека тўғри-


639
22-боб. мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш
сидаги» қонунга мувофиқ, қурилишига кредит берилган қурилаётган 
уй гаровга қўйилади. Бундай уйнинг рўйхатга олиниши пайтидан 
бошлаб у гаровга берилган деб ҳисобланади ва ипотека ўрнатилади.

Download 3.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   285   286   287   288   289   290   291   292   ...   405




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling