Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


-модда. Қарздор мажбуриятини бажарганлиги ҳақида


Download 3.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet315/405
Sana08.10.2023
Hajmi3.48 Mb.
#1695349
TuriКодекс
1   ...   311   312   313   314   315   316   317   318   ...   405
Bog'liq
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild

296-модда. Қарздор мажбуриятини бажарганлиги ҳақида 
кафилни хабардор қилиш
Кафиллик билан таъминланган мажбуриятни бажарган қарздор бу 
ҳақда кафилни дарҳол хабардоp қилиши шарт. Акс ҳолда ўз навбатида 
мажбуриятни бажарган кафил асоссиз олинганни кредитордан ундириб 
олишга ёки қарздорга регресс талаб қўйишга ҳақли. Регресс талаб 
қўйилган тақдиpда қарздор асоссиз олинганнигина кредитордан 
ундириб олишга ҳақли.
шарҳланаётган модда қарздор мажбуриятининг бир неча бор 
бажарилишини бартараф қилишга қаратилган. мазкур моддага 
мувофиқ, кафиллик билан таъминланган мажбуриятни бажарган 
қарздор бу ҳақда кафилни дарҳол хабардоp қилиши шарт. Акс ҳолда 
ўз навбатида мажбуриятни бажарган кафил асоссиз олинганни 
кредитордан ундириб олишга ёки қарздорга регресс талаб қўйишга 
ҳақли. Ушбу ҳолатда кафилнинг ҳуқуқлари у томондан кредиторга 
тўланган сумма миқдори билан чекланади.
Ўзбекистон Республикасининг Олий хўжалик суди Пленумининг 
2002 йил 26 июлдаги 104-сонли «Ўзбекистон Республикаси Фуқаро-
лик кодексининг кафиллик тўғрисида»ги нормаларини қўллаш билан 
боғлиқ бўлган низоларни ҳал қилиш амалиётининг баъзи масалалари 
тўғрисида»ги қарори билан, асосий қарздор у кредиторга қарши эга 


686
III бўлим. мАЖБУРИЯТ ҲУқУқИ
бўлган, кафилнинг регресс талабига қарши эътирозлар келтиришга 
ҳақли эмас, агар қарздор мажбуриятни бажарганлиги ҳақида кафил-
ни хабардоp қилмаган бўлса.
297-модда. Кафилнинг хизматларига ҳақ тўлаш
Агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кафил 
қарздорга кўрсатган хизматлари учун ҳақ олиш ҳуқуқига эга.
Кафиллик ҳақ тўланадиган шартномалар қаторига киради. шарҳ-
ланаётган модда кафилликнинг ҳақ тўланадиган хусусиятини белги-
лайди ва кафилнинг ҳақ олишга бўлган ҳуқуқларини белги лайди
агар шартнома билан бошқаси назарда тутилган бўлмаса. Кафил 
хизматлари учун хақ тўлаш муддатлари ва тартиби шарт номада 
кўрсатилган бўлиши лозим.

Download 3.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   311   312   313   314   315   316   317   318   ...   405




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling