Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


-модда. юридик шахсларни қайта ташкил этишда


Download 3.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet59/405
Sana08.10.2023
Hajmi3.48 Mb.
#1695349
TuriКодекс
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   405
Bog'liq
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild

50-модда. юридик шахсларни қайта ташкил этишда 
ҳуқуқий ворислик
юридик шахслар қўшиб юборилганида улардан ҳар бирининг 
ҳуқуқ ва бурчлари топшириш ҳужжатига мувофиқ янгидан вужудга 
келган юридик шахсга ўтади.
юридик шахс бошқа юридик шахсга қўшилганида, бу юридик 
шахсга қўшилган юридик шахснинг ҳуқуқ ва бурчлари топшириш 
ҳужжатига мувофиқ ўтади.
юридик шахс бўлинган тақдирда унинг ҳуқуқ ва бурчлари 
тақсимлаш балансига мувофиқ янгидан вужудга келган юридик 
шахсларга ўтади.
юридик шахс таркибидан бир ёки бир неча юридик шахс ажралиб 
чиққанида қайта ташкил этилган юридик шахснинг ҳуқуқ ва бурчлари 
тақсимлаш балансига мувофиқ уларнинг ҳар бирига ўтади.
Бир турдаги юридик шахс бошқа турдаги юридик шахсга айлан-
тирилганида (ташкилий-ҳуқуқий шакли ўзгартирилганида), қайта 
ташкил этилган юридик шахснинг ҳуқуқ ва бурчлари топшириш 
ҳужжатига мувофиқ янгидан вужудга келган юридик шахсга ўтади.
1. шарҳланаётган модданинг меъёрлари юридик шахслар қайта 
ташкил этилганда ҳуқуқий ворисликни ҳужжатли расмийлаштириш 
масалаларига бағишланган. қайта ташкил этиш натижаларини 
расмийлаштиришнинг асосий ҳужжатлари сифатида қайта ташкил 


145
4-боб. Юридик шаxслар
этишнинг шаклига боғлиқ равишда тақсимлаш баланси ва топшириш 
далолатномаси (қаранг. ФКнинг 51-моддаси шарҳи) қўлланилади. 
Аммо таъкидлаш жоизки, қайта ташкил этганда қайта ташкил 
этилаётган юридик шахснинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари муқаддам 
мавжуд бўлган ва/ёки янги ташкил этилаётган ҳуқуқ субъектларига 
универсал ҳуқуқий ворислик тартибида ўтади, чунки улар ҳуқуқий 
ворисга ягона муштаракликда, яъни улар қайта ташкил этилаётган 
юридик шахсга қайта ташкил этиш пайтида қандай кўринишда, 
ҳажмда ва ҳолатда тегишли бўлган бўлса, ҳудди ўшандайлигича 
ўтказилади. Бўлиш шаклида қайта ташкил этилган ҳолатлар 
бундан истисно этилиши мумкин, чунки бунинг натижасида янги 
ташкил этилган юридик шахслардан бирига фақат мажбуриятлар, 
иккинчисига фақат ҳуқуқлар ўтказилади.
2. шуни ҳам таъкидлаш жоизки, шарҳланаётган модданинг 
умумий мазмуни нафақат фуқаролик ҳуқуқий хусусиятдаги балки 
маъмурий ҳуқуқий муносабатлар бўйича мол-мулкка нисбатан 
ҳуқуқларнинг ҳам ворисга ўтказилишини назарда тутади. Жум-
ладан, солиқ қонунчилигига кўра қайта ташкил этилган юридик 
шахснинг солиқларни тўлаш ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича 
мажбуриятлари, мазкур мажбуриятлар бажарилмаган ёки лозим 
даражада бажарилмагани тўғрисида қайта ташкил этишдан аввал 
ҳуқуқий ворис хабардор бўлганми ёки бўлмаганми эканидан қатъий 
назар, унинг ҳуқуқий вориси (ҳуқуқий ворислари) томонидан ижро 
этилади (ЎзР ФК, 51-моддаси).

Download 3.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   405




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling