Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд
-модда. Топшириш ҳужжати ва тақсимлаш баланси
Download 3.48 Mb. Pdf ko'rish
|
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild
- Bu sahifa navigatsiya:
- Топшириш ҳужжати ва тақсимлаш баланси юридик шахс муассислари (иштирокчилари) томонидан ёки юридик шахсларни
- Таъсис ҳужжатлари билан бирга тегишлича топшириш ҳужжатини ёки тақсимлаш балансини тақдим этмаслик, шунингдек, уларда қайта
51-модда. Топшириш ҳужжати ва тақсимлаш баланси
Топшириш ҳужжати ва тақсимлаш баланси қайта ташкил этилган юридик шахснинг барча кредиторлари ва қарздорларига нисбатан барча мажбуриятлари бўйича, шу жумладан, тарафлар баҳслашаётган мажбуриятлар бўйича ҳам, ҳуқуқий ворислик тўғрисидаги қоидаларни ўз ичига олган бўлиши керак. Топшириш ҳужжати ва тақсимлаш баланси юридик шахс муассислари (иштирокчилари) томонидан ёки юридик шахсларни қайта ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилган орган томонидан тасдиқланади ҳамда таъсис ҳужжатлари билан бирга янгидан вужудга келган юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш ёки мавжуд юридик шахсларнинг таъсис ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш учун тақдим этилади. 146 I бўлим. УмУмИй қОИДАЛАР Таъсис ҳужжатлари билан бирга тегишлича топшириш ҳужжатини ёки тақсимлаш балансини тақдим этмаслик, шунингдек, уларда қайта ташкил этилган юридик шахснинг мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий ворислик тўғрисидаги қоидаларнинг йўқлиги янгидан вужудга келган юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказишнинг рад этилишига олиб келади. 1. шарҳланаётган модданинг 1-қисмидаги меъёрларда топшириш ҳужжати ва тақсимлаш балансига қайта ташкил бўлаётган юридик шахсдан унинг ҳуқуқий ворисга (ҳуқуқий ворисларига) ўтказиб берилиши тан олинган ва баҳсли ҳисобланган ҳуқуқ ва мажбуриятларнинг таркибини белгиловчи ҳужжатлар сифатида муҳим аҳамият берилади. Аммо, айтиш керакки, айнан шу қисмида, қонун чиқарувчи мазкур ҳужжатларга ҳуқуқ ўрнатувчи хусусият, яъни бу ҳужжатларсиз тегишли ҳуқуқ ва мажбуриятларнинг ўтказилишининг имкони бўлмайдиган хусусият бермаган. қонун чиқарувчи кўпроқ бу ҳужжатлар воситасида қайта ташкил этилаётган юридик шахснинг ўз ҳуқуқлари ва мажбуриятларининг тақсимланишига розилигини тасдиқлашни кўзда тутади, чунки ҳуқуқий ворисга бу ҳужжатларда ўз аксини топмаган, ва ҳатто қайта ташкил этилган аввалги ҳуқуқ эгаларининг қайта ташкил этиш пайтида аниқланмаган ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳам ўтиши мумкин. қонун ҳужжатларига 14 мувофиқ қайта ташкил этилаётган юридик шахснинг топшириш ҳужжати ёки тақсимлаш баланси қуйидаги иловаларни ўз ичига олиши шарт: а) қайта ташкил этилаётган корхона активлари ва мажбуриятлари таркиби, шунингдек, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда активлар ва мажбуриятларни топширишни расмийлаштириш санаси- дан олдинги охирги ҳисобот санасига бўлган уларнинг баҳоси акс эттирилган, Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 30 августдаги 14 БҲмС 23-сон «қайта ташкил этилаётганда молиявий ҳисоботни шакллантириш». молия вазирининг 12.04.2005 йилдаги 37-сонли буйруғи билан тасдиқланган, Адлия вазирлиги томонидан 27.06.2005 йилда 1484 рақами билан рўйхатга олинган.// Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 йил, № 25–26, 187-мд. Изоҳ. Мазкур ЎММБ Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги барча хўжалик юритувчи субъектларга нисабатан, мулкчилик шакли, фаолият тури, идоравий бўйсунишидан қатъий назар амал қилади (бюджет ташкилотлари, хусусийлаштирилган инвестиция жамғармалари, банклар ва кредит уюшмаларидан ташқари). 147 4-боб. Юридик шаxслар «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги қонуни 15 да назарда тутилган таркибда молиявий ҳисобот; б) топшириш далолатномаси ёки тақсимлаш балансини тузиш олдидан қонун ҳужжатларига 16 мувофиқ ўтказилган ва уларнинг тўғрилигини (активлар ва мажбуриятларнинг мавжудлиги, ҳолати ва баҳосини) тасдиқловчи, қайта ташкил этилаётган корхона нинг активлари ва мажбуриятларини инвентаризация қилиш далолат- номалари (хатлаш ҳужжатлари); в) моддий ва номоддий активлар бўйича бошланғич ҳужжатлар (асосий воситалар, номоддий активлар, товар-моддий захиралар ва бошқаларни қабул қилиш-топшириш далолатномалари (юкхатлари), корхоналарни қайта ташкил этишда қабул қилиниши-топширилиши лозим бўлган бошқа активларнинг рўйхатлари (хатлаш ҳужжатлари); г) қайта ташкил этилаётган корхоналар давлат рўйхатидан ўтган пайтдан бошлаб мол-мулки ва тегишли шартномалар ва контрактлар бўйича мажбуриятлари, тегишли бюджетлар, давлат мақсадли жамғармалари ва бошқалар билан ҳисоб-китоблар ҳуқуқий ворисга ўтганлиги ҳақида уларнинг кредиторлари ва дебиторларига белгиланган муддатда (қайта ташкил этиш ҳақида қарор қабул қилинган санадан эътиборан 30 кундан кечиктирмай) ёзма равишда хабардор этганлиги тўғрисидаги ахборот кўрсатилган кредиторлик ва дебиторлик қарзлари бўйича изоҳлар (уларни хатлаш ҳужжатлари) ва бошқалар. Тегишли бюджетлар, давлат мақсадли жамғармалари билан ҳисоб-китоблар изоҳи. Бўлиш чоғида тақсимлаш баланси аввал фаолият кўрсатган юридик шахс бўйича умумий балансдан ва илгари аввалги юридик шахснинг таркибига кирган тузилмалар асосида ташкил топган ҳар бир янги юридик шахснинг балансларидан иборат бўлади. Бюджет ташкилотлари қайта ташкил этилганда, қонун ҳужжат- ларига мувофиқ, қайта ташкил этишни маблағларни тасар руф этувчи билан келишиб олиш зарур, шу сабабли топшириш ҳужжатидан ташқари даромадлар ва ҳаражатлар сметасини бажариш бўйича 15 Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси ахборотномаси, 1996 йил, № 9, 142-мд. 16 БҲмС 19-сон. «Инвентаризацияни ташкил этиш ва ўтказиш» молия вазирлиги томонидан 1999 йил 19 октябрда № ЭГ/17–19–2075-рақами билан тасдиқланган, Адлия вазирлиги томонидан 1999 йил 2 ноябрда 833-рақами билан рўйхатга олинган. 148 I бўлим. УмУмИй қОИДАЛАР бухгалтерия ҳисоботини тузиб, уни аввалги ва янги бўйсуниш бўйича юқори идоралар маблағларни бош тасарруф этувчисига тақдим этилади. мазкур сметалар, шунингдек, тегишли бюджетларни бажариш учун масъул бўлган органларга ҳам топширилади. 2. шарҳланаётган модданинг 2- ва 3-қисмларида белгиланган меъёрларга кўра, топшириш ҳужжати ва тақсимлаш баланси юридик шахснинг муассислари (иштирокчилари) томонидан ёки юридик шахсларни қайта ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилган орган томонидан тасдиқланади ҳамда таъсис ҳужжатлари билан бирга янгидан вужудга келган юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш ёки мавжуд юридик шахсларнинг таъсис ҳужжатларига ўзгаришлар киритиш учун тақдим этилади. қонун чиқарувчи бу талабга риоя этмаслик янгидан вужудга келган юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказишнинг рад этилишига олиб келишини белгилаб қўйган. шунингдек, топшириш ҳужжатида ёки тақсимлаш балансида қайта ташкил этилган юридик шахснинг мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий ворислик қоидаларининг йўқлиги ҳам янгидан вужудга келган юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказишнинг рад этилишига олиб келади. Топшириш ҳужжати ёки тақсимлаш балансини белгиланган тартибда тасдиқлаш санаси муассислар томонидан ёки юридик шахсларни қайта ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилган орган томонидан қайта ташкил этишнинг муассисларнинг қайта ташкил этиш тўғрисидаги шартномасида (қарорида) белгиланган муддат доирасида қонунчиликда назарда тутилган зарур расмий тартибларни (кредиторларни, акциядорларни, иштирокчиларни қайта ташкил этиш тўғрисида қабул қилинган қарор тўғрисида хабадор этиш ва улар томонидан мажбуриятларнинг тўхтатилиши ёки муддатидан аввал ижро этилиши ва зарарни қопланиши бўйича талабларни қўйиш, активлар инвентаризациясини ўтказиш ва ҳоказоларни) ҳисобга олган ҳолда тасдиқланади. Download 3.48 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling