Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


хат боши) Суднинг юридик шахсни тугатиш тўғрисидаги қарорида унинг


Download 3.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet63/405
Sana08.10.2023
Hajmi3.48 Mb.
#1695349
TuriКодекс
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   405
Bog'liq
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild

хат боши)
Суднинг юридик шахсни тугатиш тўғрисидаги қарорида унинг 
муассислари (иштирокчилари) ёхуд юридик шахснинг таъсис ҳужжат-
лари билан уни тугатишга вакил қилинган орган зиммасига юридик 
шахсни тугатишни амалга ошириш вазифаси юклатилиши мумкин.
1. Тугатиш юридик шахсни бекор қилиш шаклларидан биридир. 
шарҳланаётган модданинг биринчи қисмида белгиланишича, юридик 
шахсларни бекор қилишнинг бошқа шакли – қайта ташкил этишдан 
(қаранг. ФК 49-моддаси) фарқли ўлароқ, тугатиш тартибида ҳуқуқий 
ворислик назарда тутилмайди. Юридик шахс тугатилганидан сўнг 
мол-мулки қоладиган бўлса, мана шу мулкка нисбатан ашёвий ва 
мажбуриятли ҳуқуққа эга бўлган муассислар ўртасида тақсимланади 
ёки агар тугатилаётган ташкилот тижоратчи бўлмаса, кредиторлар 
билан ҳисоб-китоб ўтказилганидан кейин қолган мол-мулк унинг 
уставида кўзда тутилган мақсадларга йўналтирилади. Таъкидлаш 
жоизки, кўп ҳолларда нотижорат ташкилотларининг уставида бу 
борада мол-мулки тугатилаётган ташкилотнинг фаолиятига ўхшаш 
фаолият билан шуғулланувчи бошқа нотижорат ташкилотга ўтказиб 
берилиши кўзда тутилади.


153
4-боб. Юридик шаxслар
Тугатиш жараёнида ҳуқуқий ворислик кўзда тутилмагани 
сабабли, у юридик шахс мажбуриятларининг бекор қилинишини 
келтириб чиқаради. мажбуриятлар фақат бу ҳолат қонунда назарда 
тутилган бўлса сақланиб қолиши мумкин. хусусан, кишиларнинг 
ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарар юридик шахс томонидан 
тугатиш вақтида капиталлаштирилган маблағлар ҳисобидан амалга 
оширилади (ЎзР ФК 1015 м.).
2. шарҳланаётган модданинг 2-қисмида юридик шахсларни 
ихтиёрий тарзда ҳам, шунингдек, мажбурий тарзда ҳам тугатилиши 
учун асослар рўйхати келтирилади. Ихтиёрий тартибда юридик 
шахс унинг муассислари (иштирокчилари)нинг таъсис ҳужжатлари 
билан тугатишга ваколат берилган юридик шахс органининг 
қарорига мувофиқ тугатилади. Ихтиёрий тугатиш учун кўпинча 
юридик шахснинг бундан кейин мавжудлигининг мақсадга мувофиқ 
эмаслиги, ташкил этишда белгилаб қўйилган муддатининг тугаши, 
ташкилотнинг устав мақсадларига эришганлиги ёки аксин ча бу 
мақсадларга мутлақо эришиб бўлмаслиги асос бўлади. қонунчиликда 
алоҳида кўринишдаги юридик шахсларни тугатиш нинг махсус 
шакллари назарда тутилиши мумкин. масалан, бугунги кунда 
тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий асосда тугатилиши Ўзбекис-
тон Республикаси Президентининг 2007 йил 27 апрелдаги қарори
20
билан тасдиқланган «Тадбиркорлик субъектларини ихтиё рий 
тартибда тугатиш ва фаолиятини тўхтатиш тўғрисида»ги Низомга 
мувофиқ амалга оширилади.
3. Таъкидлаш жоизки, шарҳланаётган моддада юридик шахсларни 
мажбурий тугатиш борасида белгиланган асослар барча юридик 
шахслар учун умумий хусусиятга эга бўлганидек, махсус алоҳида 
юридик шахсларга қаратилган хусусиятга ҳам эга. хусусан, қонун 
чиқарувчи юридик шахснинг ташкилий ҳуқуқий шаклидан ва 
фаолият туридан қатъий назар, уни мажбурий тугатиш юридик 
шахсни ташкил қилиш чоғида қонун ҳужжатлари бузилишига 
йўл қўйилганлиги сабабли ва бу бузилишларни бартараф этиб 
бўлмаганда, суд қарори билан амалга оширилиши мумкинлигини 
уқтиради. шунингдек, қонун томонидан тақиқланган фаолият амалга 
20 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 27 апрелдаги қарори 
«Тадбиркорлик субъектларни ихтиёрий тугатиш ва фаолиятини тўхтатиш 
тартибини такомиллаштириш тўғрисида».// Ўзбекистон Республикаси қонун ҳуж-
жатлари тўплами, 2007 йил, 17–18-сон, 179-мд.


154
I бўлим. УмУмИй қОИДАЛАР
оширилган ёхуд олти ой мобайнида (савдо ва савдо-воситачилик 
корхонаси эса уч ой мобайнида) банк ҳисобварақлари бўйича пул 
операцияларини ўтказиш билан боғлиқ молия-хўжалик фаолияти 
амалга оширмаган юридик шахслар мажбурий тугатилиши (деҳқон 
ва фермер хўжаликларини истисно этган ҳолда) барча юридик 
шахсларга тегишлидир.
Тижорат ташкилотларини мажбурий тугатиш учун унинг 
устав жамғармасини давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин 
бир йил давомида таъсис ҳужжатларида кўзда тутилган миқдорда 
шакллантирилмаганлиги ҳам, агар қонунда бошқача тартиб кўзда 
тутилган бўлмаса, асос бўлади.
қонун ҳужжатларида фаолиятни рухсатномасиз (лицензиясиз) 
амалга оширилишини ҳам юридик шахсларни мажбурий тугатиш 
учун асос сифатида белгилаб қўйган. Бунда лицензиянинг амал 
қилиш муддати тугаганидан кейин ёки бекор қилинганидан кейин 
ҳам фаолиятни амалга ошириш лицензиясиз фаолият амалга 
ошириш тоифасига киради, деб айтиш мумкин. Бу ҳолда юридик 
шахсда тегишли лицензия олиш учун ҳали реал имконият мавжуд 
эканлиги аҳамият касб этмайди. Агар юридик шахс бир неча турдаги 
фаолиятни амалга ошираётган бўлса, лицензиянинг бекор бўлиши 
агар юридик шахс лицензия мавжуд бўлмаган фаолиятни тўхтатган 
бўлса, унинг тугатилишига олиб келмайди. Акс ҳолда эса, юридик 
шахс суд қарори асосида тугатилиши мумкин.
шарҳланаётган модданинг 3-бандига мувофиқ, суднинг 
юридик шахсни тугатиш тўғрисидаги қарорида унинг муассислари 
(иштирокчилари) ёхуд юридик шахснинг таъсис ҳужжатлари билан 
уни тугатишга вакил қилинган орган зиммасига юридик шахсни 
тугатишни амалга ошириш вазифаси юклатилиши мумкин. Агар 
бу ҳолда мазкур шахслар юридик шахсни тугатишни белгиланган 
муддатда амалга оширмаслар, суд тугатувчини тайинлайди ва 
юридик шахсни тугатишнинг амалга оширилишини унга топширади.

Download 3.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   405




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling