Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд
Download 3.48 Mb. Pdf ko'rish
|
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild
- Bu sahifa navigatsiya:
- Шахс фақат битта коммандит ширкатда тўлиқ шерик бўлиши мумкин. Тўлиқ ширкат иштирокчиси коммандит ширкатда тўлиқ шерик бўла олмайди.
- Коммандит ширкатдаги тўлиқ шерик ўша ширкатнинг ўзида ҳисса қўшувчи ва бошқа тўлиқ ширкатда иштирокчи бўлиши мумкин эмас.
- Агар коммандит ширкатнинг фирма номига ҳисса қўшувчининг номи киритилган бўлса, бундай ҳисса қўшувчи тўлиқ шерикка айла- нади.
- Коммандит ширкатга тўлиқ ширкат ҳақидаги қоидалар қўллани- лади, агар бу ҳол ушбу Кодекснинг қоидаларига зид бўлмаса.
61-модда. Коммандит ширкат
Ширкат номидан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширадиган ҳамда ширкатнинг мажбуриятлари бўйича ўзларининг бутун мол- мулклари билан жавоб берадиган иштирокчилар (тўлиқ шериклар) билан бир қаторда ширкат фаолияти билан боғлиқ зарар учун ўзлари қўшган ҳиссалар доирасида жавобгар бўладиган ҳамда ширкат томонидан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда қатнашмайдиган бир ёки бир неча иштирокчи (ҳисса қўшувчи, коммандитчи) мавжуд бўлса, бундай ширкат коммандит ширкат ҳисобланади. Коммандит ширкатда қатнашаётган тўлиқ шерикларнинг ҳуқуқ- лари ва уларнинг ширкат мажбуриятлари бўйича жавобгарлиги ушбу Кодекснинг қоидалари билан белгиланади. Шахс фақат битта коммандит ширкатда тўлиқ шерик бўлиши мумкин. Тўлиқ ширкат иштирокчиси коммандит ширкатда тўлиқ шерик бўла олмайди. Коммандит ширкатдаги тўлиқ шерик ўша ширкатнинг ўзида ҳисса қўшувчи ва бошқа тўлиқ ширкатда иштирокчи бўлиши мумкин эмас. Коммандит ширкатнинг фирма номи барча тўлиқ шерикларнинг номлари (номланиши)ни, шунингдек, «коммандит ширкат» деган сўзларни ёки камида битта тўлиқ шерикнинг «ва компания» деган сўзлар қўшилган номи (номланиши)ни, шунингдек, «коммандит шир- кат» деган сўзларни ўз ичига олиши керак. Агар коммандит ширкатнинг фирма номига ҳисса қўшувчининг номи киритилган бўлса, бундай ҳисса қўшувчи тўлиқ шерикка айла- нади. 183 4-боб. Юридик шаxслар Коммандит ширкатга тўлиқ ширкат ҳақидаги қоидалар қўллани- лади, агар бу ҳол ушбу Кодекснинг қоидаларига зид бўлмаса. 1. шарҳланаётган модданинг биринчи қисми коммандит ширкатнинг асосий ҳуқуқий белгиларини мустаҳкамлайди: а) худди тўлиқ ширкат каби, коммандит ширкат тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун тузилади; б) ўз номидан фаолиятини амалга оширади. Лекин, бунда қонун чиқарувчи ушбу ширкатда иштирок этувчи шахсларнинг (иштирокчиларнинг), яъни ширкатнинг номидан тадбиркорлик фаолиятини олиб борувчи шахслар – тўлиқ иштирокчиларнинг, шунингдек, ширкат томонидан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда қатнашмайдиган, балки фақат ҳисса қўшувчилар бўлган – коммандитистларнинг ҳар хил жавобгарлиги тўғрисидаги меъёрларни белгилайди 25 . Тўлиқ шериклар ширкатнинг мажбуриятлари бўйича ўзининг барча мол-мулки билан жавобгар бўлади, ҳисса қўшувчилар учун жавобгарлик маълум маблағлар (ҳиссаси) билан чекланади. Бу эса юридик шахснинг алоҳида ташкилий-ҳуқуқий шакли сифатидаги коммандит ширкатнинг учинчи белгисини ташкил этади. Биринчи иккита белгиси тўлиқ ва коммандит ширкатлар учун умумий ҳисобланади. Барча шериклар турли ҳажмдаги жавобгарлиги бўлган иккита гуруҳга бўлинишига доир учинчи белгиси коммандит ширкатни тўлиқ ширкатдан ажратиб турган асосий белгисидир. Коммандит ширкатни тўлиқ ширкатдан ажратиб турувчи қолган барча фарқлари ушбу белгидан келиб чиқади. Ўзбекистон Республикасининг хўжалик ширкатларига оид қонун чилигида коммандитчилар ва тўлиқ иштирокчиларнинг сони 25 «Коммандит» ибораси италянча «commandare» сўзидан келиб чиққан, у эса ўз навбатида лотинча deponere – ишониб сақлашга топшириш, сақлаш маъносини англатади ва коммандитчилар ҳамда тўлиқ иштирокчиларнинг ўртасидаги муно- сабатлар моҳиятини ифодалайди. қаранг: шершеневич Г.Ф. Курс торгового права. Т.1. – СПб., – С.365–366. Адабиётларда таъкидланганидек тарихий жиҳатдан ширкатнинг ушбу тури савдогар (тадбиркор) томонидан унга бошқа шахслар томонидан, ишониб топширилган капиталлар (мол-мулклар) келишилган махсус мақсадлар бўйича денгиз савдосида битимлар тузиш усули сифатида вужудга келган, кейинчалик профессионал тижоратчи бўлмаган шахслар (энг аввало дворянлар) томонидан тадбиркорлик даромадларини олиш учун фойдаланилган. қаранг: – Г.Д.Берман. Западная трация права: Эпоха формирования. – м.: мГУ, 1994 й. 332-б. 184 I бўлим. УмУмИй қОИДАЛАР белгиланмаган, лекин коммандит ширкат ҳеч бўлмаса битта комман- дитчи ва битта тўлиқ иштирокчидан иборат бўлади. 2. Ушбу норманинг иккинчи қисмига кўра, коммандит ширкатда иштирок этувчи тўлиқ иштирокчиларнинг ҳуқуқлари ва уларнинг ширкат мажбуриятлари бўйича жавобгарлиги ФКнинг қоидалари билан белгиланади, уларга кўра айнан тўлиқ иштирокчилар коммандит ширкатни бошқаришни амалга оширади, тегишли ҳуқуқлар ва мажбуриятларга эга бўлади. Ҳисса қўшувчилар комман- дит ширкатни бошқариш ва ишларини юритишда иштирок эта олмайди, унинг номидан фақат ишончнома орқалигина ҳаракат қилиш мумкин. Ҳисса қўшувчилар тўлиқ иштирокчиларнинг ширкатни бошқариш ва ишларини юритиш юзасидан ҳаракатлари устидан шикоят қила олмайди (2001 йил 6 декабрги Ўзбекистон Республикасининг «хўжалик ширкатлари тўғрисида» қонунининг 29-моддаси). 3. Юқоридагилардан келиб чиқиб, тўлиқ иштирокчиларнинг ички ва ташқи ўзаро муносабатлари тўлиқ ширкатлар тўғрисидаги тегишли қоидалар билан тартибга солинади, деган хулосага келиш мумкин. Коммандитчи-иштирокчилар ширкатда иштирок этишга фақат унинг капиталини кўпайтириш мақсадида қўйилади: улар ширкатга фақат ўз ҳиссаларини қўшади ва унинг ишларини юритишда ҳар қандай иштирок этишдан воз кечади. шунинг учун уларнинг тўлиқ иштирокчилар билан алоқалари соф мулкий хусусиятга эга бўлиб, коммандит ширкатнинг шартномаси фақат уларнинг мулкий ўзаро муносабатларини белгилайди. шунингдек, ҳисса қўшувчилар тўлиқ иштирокчиларнинг ширкатни бошқариш ва ишларини юритиш юзасидан ҳаракатлари устидан шикоят қила олмайди, деган қонун меъёрлари фақат улар тижорат ва ташкилий қарор қабул қилиш жараёнига ҳамда коммандит ширкатнинг учинчи шахслар билан муносабатларига аралаша олмаслигини билдиради. Лекин агар ишларни юритиш ҳуқуқига эга бўлган тўлиқ иштирокчиларнинг айби билан ширкат зарар кўрса, коммандитчилар, юридик шахснинг ҳар қандай таъсисчилари (иштирокчилари) каби, уларга ушбу зарарларни қоплаш тўғрисида талаб қўйишга ҳақлидир. 4. шарҳланаётган модданинг 3, 4, 5-моддалари, шахс фақат битта коммандит ширкатда тўлиқ иштирокчи бўлиши мумкинлиги, тўлиқ ширкат иштирокчиси коммандит ширкатда тўлиқ иштирокчи бўла олмаслиги, шунингдек, коммандит ширкатдаги тўлиқ шерик айни 185 4-боб. Юридик шаxслар пайтда худди шундай бошқа коммандит ширкатда ҳисса қўшувчи ҳамда бошқа тўлиқ ширкатнинг иштирокчиси бўла олмаслиги тўғрисидаги меъёрларни белгилаганда ҳам ширкатнинг ўз мулки етишмаган ҳолда унинг мажбуриятлари бўйича иштирокчининг субсидиар жавобгарлиги белгиланганлигидан келиб чиқади. қонун чиқарувчи тадбиркор бўлган ҳар бир тўлиқ иштирокчи ўзига тегишли бўлган барча мол-мулки билан битта ширкатнинг эҳтимолий қарзлари бўйича кафил бўлишга мажбур этиш орқали коммандит ширкат кредиторларнинг манфаатларини ҳам таъминлайди. 5. шарҳланаётган модданинг 6- ва 7-қисмларига мувофиқ коммандит ширкатнинг фирма номларига ҳисса қўшув чиларнинг номлари кирмайди, унинг номи фақат барча тўлиқ шерикларнинг номларини, шунингдек, «коммандит ширкат» сўзларини, ёки камида битта тўлиқ иштирокчининг номини ва «компания» сўзла- рини, шунингдек, «коммандит ширкат» сўзларини ўз ичига олиши лозим. Бундай ёндашув коммандитчилар қонун орқали ширкатнинг ишларини юритишдан четлатилганлиги ва унинг мажбуриятлари бўйича ўзининг қўшган ҳиссаси доирасида жавобгар бўлиши билан белгиланади, бу эса аслида, қонун чиқарувчининг мантиқий фикрича, коммандитчиларнинг кимлиги учинчи шахслар иқтисодий ёки шахсий манфаатларига таъсир қилмайди. шунингдек, ҳисса қўшувчиларнинг номлари коммандит ширкатнинг номига кирити- лиши фақат учинчи шахсларни ширкатнинг ҳақиқий иштирокчилари ҳақидаги тасаввурларини чалғитиш мумкинлиги нуқтаи назаридан ҳам қонун чиқарувчининг мантиқий хулосасини тўғри деб тан олиш керак. Айнан шу асосда ҳисса қўшувчилардан бирининг номини киритиш уни автоматик равишда тўлиқ иштирокчига айлантиради, деган қоида амал қилади. шуни қайд этиш лозимки, коммандит ширкатнинг тузилиши ва фаолиятининг тартиби таъсис шартномасида белгиланади, уни ширкатнинг ишларида шахсан иштирок этувчилар ва комман- дитчиларга қараганда кўпроқ миқдорда жавобгар бўлганлар сифатида фақат тўлиқ иштирокчилар имзолайди. Коммандит ширкат таъсис шартномасининг мазмуни тўлиқ шир- кат таъсис шартномасининг мазмунига мос келади, фақат бир қоида бундан истисно: унда ҳисса қўшувчилар томонидан киритиладиган ҳиссаларнинг жами миқдори тўғрисида маълумотлар қайд этилиши лозим. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling