Ўзбекистон республикаси халқ та
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси
Download 40.46 Kb.
|
Asosnoma S.B.Saidqulov (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тадқиқотнинг мақсади
- Тадқиқотнинг обекти
- Бажарилиши кутилаётган тадқиқот ишлари режаси
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси: Республика олимлари Н. Нарзуллаев, С.Т.Турғунов, Ш.Халилова, М.Саидова, Ш.Пўлатов, О.Э.Ҳайитов, М.Байбаеваларнинг илмий методик ишларида бошқарув психологияси, раҳбар
психологияси, персонални бошқаришдаги муаммолар ва ечимлар, ташкилотдаги низо ҳамда ихтилофларни ҳал қилишда қўлланиладиган ижтимоий-психологик усуллар, инсон ресурслари, менежментнинг илмий мактаблари ва уларнинг амалиётга жорий этилиш масалалари ўрганилган. Хориж ва мустақил давлатлар ҳамдўстлиги мамлакатлари доирасида ушбу мавзу юзасидан В.С.Безрукова, В.В.Гузеев, Э.В.Илина, В.С.Лазарев, Л.Б.Сахарчук, Л.И.Фишман, С.Э.Шишов, Т.Н.Давиденко, М.С.Дмитрева, Н.Шамова, Н.В.Кухаревлар таълим менежментнинг асосий усуллари ва функсияларини амалга ошириш ҳамда мақсадга эришиш усулларини ўз ичига олган методларни, рефлексив бошқарув муаммолари ижтимоий предмет сифатида, шахснинг психологик муаммолари ва уларни ҳал қилиш йўллари атрофлича ўрганилган. Тадқиқотнинг мақсади: Умумий ўрта таълим мактаблари бошқарув муаммоларини ҳал қилишда ижтимоий-психологик усулларни самарали қўллаш йўлларини аниқлаш,умумтаълим мактаблари бошқарувида ижтимоий-психологик муҳитни нормал ушлаб турадиган модел ишлаб чиқиш; Тадқиқотнинг обекти: Умумий ўрта таълим мактабларида бошқарув муаммоларини ҳал этишнинг ижтимоий-психологик усуллар қўлланилиш жараёни Тадқиқотнинг предмети: Умумтаълим мактаблари бошқарувида ижтимоий-психологик усуллар қўлланилишининг назарий асослари, хориж тажрибаларини таҳлили, раҳбари психологияси шаклланишининг самарадорлиги, низоларни бартараф этиш усуллари ташкил этади. Бажарилиши кутилаётган тадқиқот ишлари режаси: тадқиқот иши юзасидан иш режаси қуйидагича: 1) мавзуга оид илмий ва амалий қўлланмалар, манбаларни ўрганиш ва таҳлил қилиш; 2) тадқиқ этилаётган соҳага оид амалиётдаги мавжуд камчиликларни аниқлаш; 3) амалиётдаги муаммоларни бартараф этиш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш; 4) Хориж давлатлари (хусусан Португалия, Бразилия) давлатлари мактаб директорларининг бошқарув фаолиятини таҳлил этиш: Download 40.46 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling