Ўзбекистон республикаси халқ таълим вазирлиги меҳнат таълими дарсларида


Download 1.95 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/34
Sana19.06.2023
Hajmi1.95 Mb.
#1608010
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   34
Bog'liq
Texnologiya darslarida robot va robototexnika bo;limini o;qitish.

5-СИНФ. СЕРВИС ХИЗМАТИ ЙЎНАЛИШИ. 
БУЮМЛАРНИ ТАЪМИРЛАШ ТЕХНОЛОГИЯСИ.
3-машғулот: Амалий машғулот: Турли чокидан сўкилган 
буюмларни тикиш. 
Дарс мақсади:
Таълимий: Ўқувчиларга турли чокидан сўкилган буюмларни 
тикиш йўлларини ўргатиш. 
Тарбиявий: Ўқувчиларни сўкилган жойни тикиш жараѐнида 
озода, сифатли ва тез ишлашга одатлантириш. 
Ривожлантирувчи: Ўқувчиларда сўкилган жойни тикишда буюм 
турига қараб ип ранги ва чок турини тўғри танлаш кўникмаларини 
ривожлантириш.  
Дарс типи: Кўникма ва малакаларни шакллантириш. 
Дарс шакли: Амалий машғулот. 
Дарс методи: оғзаки, мунозара, кластер, кўргазмали
Фанлараро боғланиш: расм, математика. 
Моддий техник жиҳатдан жиҳозлаш ва кўргазмали қуроллар: 
чокидан сўкилган буюмлар намуналари, мавзуга оид буклет, 
слайдлар, ўқув қуроллари, компютер. 


Дарс ўтиш юзасидан методик тавсиялар. 
Бу мавзуни ўқитишда мунозара, савол-жавоб тарзида олиб 
борилади. Шунингдек, компютер техникаси ѐрдамида слайдлар ва 
видеоматериаллар намойиш этиш мумкин. Сўкилган ва йиртилган 
жойни тикиш кўрсатмали тарзда бажариб ўргатилади. Ўқувчилар 
сўкилган ва йиртилган жойни тикишни амалий равишда бажарадилар, 
уларнинг ишлари назорат қилиб турилади ва иш давомида 
йўриқномалар бериб борилади. Ўқувчиларга иш жараѐнида 
ишлатилаѐтган асбоблар ва мосламалар: игна, қайчи, ангишвона, 
сантиметрли ленталарнинг ҳар бирини номи, вазифаси ва 
фойдаланиш йўллари ўргатилади.  
Дарс машғулоти юзасидан назарий маълумотлар. 
Ўқувчиларга сўкилган ва йиртилган буюм намуналари 
кўрсатилади ва бажариш тартиби гапириб берилади. Керакли иш 
қуроллари, асбоб мосламалар ҳақида баѐн қилинади. Таъмирлаш 
турлари ҳақида гапириб берилади. 
Тугма қадаш. Агар тугма тушиб қолган ва унга тўғри келадиган 
(бор бўлса, ўзини) бўлмаса, ҳамма тугмаларни олиб ташлаб, янги бир 
хил тугмаларни қадаб олиш керак. Тугмалар енгил кийимлар учун 
бир томонлама, палто, костюмлар учун икки томонлама қадалади 
(устига катта тугма, тагига майда тугма); расмда кўрсатилган. 
Кнопка илгаклар тикиш. Қадаб тикилган жой кийимда хунук 
кўринмаслиги, яхши жипслашиши учун кнопкалар икки қават матога 
тикилади. Бунинг учун мато четидан тасмасимон астар қўйиб тикиш, 
кнопканинг пастки ва устки қисмлари текис жипслашишини 


таъминлаш учун кнопкалар бир текис ўрнатилиши (олдин кноп-
канинг остки қисми, кейин устки қисми қадалиши) керак. 
Илмоқлар тикиш. Илмоқларнинг ҳар хил турлари бор. Илмоқлар 
очилиб кетмаслиги учун бирининг ҳалқачаси чап томонга
иккинчисиники эса ўнг томонга тикилгани маъқул (масалан, 
юбканинг юқори белбоғ қисмида). Илмоқ ва унинг ҳалқаси 
мустаҳкам бўлиши учун уларни икки қават матога қадаб тикиш 
лозим. Бунинг учун қадаладиган жой аниқ белгиланиб тешилади, 
илмоқнинг ҳалқага тикиладиган қисми сиртга чиқарилади, орқада 
қолган қисми тешигига камарча ѐки жияк ўтказилиб, матога 
тикилади. Илмоқ уч жойидан: тешиклари ва илинадиган қисми 
тагидан тикилади. Бунда 20, 30 – рақамли, матонинг рангидаги ипдан 
фойдаланиш керак. Илмоқнинг металл ҳалқаси бўртиб кўзга хунук 
кўринмаслиги учун илинадиган қисмигина қолдирилиб, қолган қисми 
матога текис қадаб тикиб чиқилади. 
Устидан жияк тикилади. Шим илмоғи қадалаѐтганда орқа 
қисмидан мато жияк, камарча ўтказилиб, шимнинг камар қисми 
астарига тикилади, илмоқнинг илинадиган қисми чиқарилиб, юқори 
ва пастки икки тешигидан тикилади. 
Илгак тикиш. Илгак сўкилган бўлса, яна қайта ўрнига маҳкамлаб 
(4-5 марта) чатиб қўйилади, агар узилиб кетган бўлса, ўзига тўғри 
келадиган газламадан бичиб олиб, янгидан тикилади (расмда 
кўрсатилган). Бунинг учун эни 2 см, бўйи 6 см газламани тўртга 
буклаб, очиқ томонини йўрмаб қийиқ чокда тикилади. Тайѐр илгакни 
эски илгакнинг ўрнини тозалаб, кийимнинг тегишли жойига қўйиб 
қайрилади ва аввал бир томонини, кейин иккинчи томонини тикиб 


чиқилади. Машинада букланган қирқимлари устидан бахяқатор 
тикилади. Сўкилган чокни тикиш. 
Агар кийимнинг чоки сўкилган бўлса, ўз йўли билан машина 
чокида ѐки қўл чокида кийимга мос рангли ип билан тикилади ва 
дазмолланади. 
Ямоқ солиб тикиш. Кийимнинг йиртилган, тешилган, куйган, 
ситилган жойлари бўлса, ямоқ солинади. Ямоқ солиш кийимнинг 
турига қараб, масалан, оддий ямоқ солиш кийимнинг устидан ѐки 
тагидан ямоқ қўйиб бажарилади. 
Йиртилган жойни мўлжаллаб, рангни мослаб ямоқ қирқиб 
олинади, ҳаммасини яхшилаб, текис қилиб дазмолланади. Ямоқни 
кийимдаги йиртиқ жойнинг тагига қўйиб кўклаб чиқилади. 
Йиртиқнинг атрофини қайчи билан тўғрилаб қирқиб чиқилади ва 
ичига қайириб четидан ѐки яширин чок билан тикилади ва кўклаш 
чоки олиб ташланади, кейин чок дазмолланади. 
Устқурма ямоқ кийимларнинг симметриясига қараб бажарилади. 
Масалан, шимнинг тиззаси йиртилган бўлса, кўйлак енгининг тирсаги 
ѐки битта чўнтак йиртилган бўлса, ямоқ ҳар иккала тиззага, иккала 
тирсакка, иккала чўнтакка бир хил қилиб солинади, бундай ямоқни 
безак ямоқ дейилади. Ямаб бўлингандан кейин бостириб 
дазмолланади. 
Кийимларни тузатишда иш ўрнини ташкил қилиш. 
Бажариладиган ишга қараб иш ўрни тайѐрланади. Бажариладиган 
ишлар қўлда тикиш, тугма қадаш, петля тикиш, ямоқ сўкиш, илгак 
чатишдан иборат бўлса, стол ва стулни ѐруғ яхши тушадиган жойга 


қўйилади. Иш қутичаси ва керакли асбоблар тайѐрланади. Машина, 
дазмол ишлари шу мосламалар турган жойда бажарилади. 

Download 1.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling