2. Сўкилган жой тўғноғичланади ва қўлда кўкланади (1-расм, б).
3. Сўкилган жойини қўлда қайтма
чок билан машина чокининг
қаторида тикиб чиқилади (1-расм, c).
4. Кўклов чоклари олиб ташланади ва чок дазмолланади.
5. Бажарилган ишнинг сифатини текшириб чиқилади, яъни
тикилган қўл қавиғи майдалиги, машина чокининг қаторига тўғри
келиши, текис тикилганлиги.
а
б
c
1-расм. Сўкилган чокни тикиш
Амалий иш: Газламани йиртилган жойини тикиш.
Асбоб ва мосламалар: иш қутичаси, ғалтак ип, игна.
Иш қуйидаги тартибда олиб борилади (2-расм):
1. Газламани йиртилган жойидан ўнгини ичкарига қилиб,
қирқимларини бир-бирига тўғрилаб иккига букланади. Йиртилган
жой тўғноғичланади ва қўлда кўкланади (2-расм, а)
2. Йиртилган қирқимни майда йўрма қавиқда қўлда
тикиб
чиқилади (2-расм, б).
3. Кўклов чоклари олиб ташланади ва чок дазмолланади.
4. Бажарилган ишнинг сифатини текшириб чиқилади, яъни
тикилган қўл қавиғи майдами, машина чокининг қаторига тўғри
келадими, текис тикилганми.