Ўзбекистон республикаси халқ таълим вазирлиги меҳнат таълими дарсларида


Download 1.95 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/34
Sana19.06.2023
Hajmi1.95 Mb.
#1608010
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   34
Bog'liq
Texnologiya darslarida robot va robototexnika bo;limini o;qitish.

Марказий иситиш тизими. Марказий тизим деб бир неча 
бинонинг ягона иссиқлик марказидан иситишга мўжалланган 
тизимларга айтилади. Бу туманлараро бўлиши мумкин бунда бир 
қанча бинолар марказий иситиш тармоғидан фойдаланилади. 
Марказий иситиш тизимида энг кўп тарқалгани сувли иситиш 
тизимларидир. Улар бир ва икки қувурли иситиш тизимларига 
бўлинади. Икки қувурли тизимларда иккита параллел қувурлар 
ўрнатилиб, қувурлардан юбориладиган охирги стоякка боргандан 
сўнг қайтиб иккинчи қувур орқали қозонхонага тескари йўналишда 


қайтади. Бир қувурли иситиш тизимларда мажбурий усулда 
айлантирилади. Ёқилғи турига қараб уч хил иситиш тизими мавжуд: 
печкали, газ ва электр газ билан ишлайдиган. 
Маҳаллий истиш тизими. Иситишнинг маҳаллий тизими учун 
хоналарнинг элементлари ўзаро бирлаштирилади яъни битта 
қурилмадан доимий равишда қабул қилиш, кўчириш ва узатиш 
тизимларидир. Маҳаллий иситиш тизимининг асосий элементи 
иситиш печи ҳисобланади. Ёниш ѐрдамида олинган иссиқлик (қаттиқ, 
суюқ ѐки газсимон) иссиқлик алмаштиргичда газни иссиқлик 
ташувчи, иссиқликни узатадиган каналлари орқали хоналарга иситиш 
қурилмалари етказиб беради.
Иссиқлик узатувчи муҳит, сув, буғ, электр ѐки бирор бир 
сиқилган ѐқилғи ѐрдамида қизитилади. Иссиқлик узатилиши эркин 
ѐки мажбурий конвекция ѐрдамида амалга оширилади. Бундай 
тизимларда иссиқлик ташувчи, иссиқлик марказида жойлашган 
иссиқлик алмаштирувчида иситилади. Иссиқлик қувурлари орқали 
аралаштириб алоҳида хоналарга иситиш асбоблари орқали берилиб 
ундан, сўнг иссиқлик марказига қайтади.
 
Ойна ромларини кичик таъмирлаш ва қишда иссиқликни 
сақлаш усуллари 
Иситиладиган биноларда ташқи ва ички ҳарорат фарқи туфайли 
ташқи девор, пол, шифт орқали иссиқлик йўқолади. Иситиш тизими 
мана шу йўқоладиган иссиқликни ўрнини қоплаши ва хоналарда 
меъѐрдаги ҳароратни сақлаши лозим.


Қишда хонада иссиқликни сақлаш учун аввало зич ѐпилмайдиган 
ойна ва елвизак ҳосил қилиши мумкин бўлган тирқишларни ѐпиб 
чиқиш лозим. Хонадаги ойна ромларида мавжуд тирқишларни 
беркитиш учун аввало улар поролон ѐки пахта билан ѐпиб чиқилади. 
Сўнгра газламадан 4-5 см энликда, узун тасма шаклидаги бўлаклар 
қирқиб олиниб, унинг устидан ѐпиштирилади. Бунинг учун газлама 
бўлаклари сувда намлаб ивитилади, суви сиқилиб, ѐпиштириладиган 
томони совун билан суркаб чиқилади. Газламани бу усулда 
ѐпиштириб 
чиқилиши 
баҳорда 
унинг 
олиб 
ташланишини 
осонлаштиради. Шунингдек, ойна ромларини зичлаб ѐпишда ингичка 
ип арқондан фойдаланиш мумкин. 
Хонада ѐпилиши керак бўлган бошқа кичик тирқишлар парафин 
ѐрдамида беркитилиши мумкин. Бунинг учун шам ясаладиган оддий 
парафин 65-70 градусли сувда эритилади. Шундан сўнг иситилган 
бир марталик ишлатиладиган шприц олиниб парафин билан 
тўлдирилади ва тирқишларга пуркаб чиқилади.
Хонада 
иссиқликни 
сақлашда 
саноат 
усулида 
ишлаб 
чиқарилаѐтган замонавий зичлагичлардан фойдаланиш мумкин. Улар 
асосан найсимон шаклда тайѐрланади. Шунингдек катта тирқишлар 
учун П, майда тирқишлар учун Д, ҳарфлари шаклида бўлиши 
мумкин.

Download 1.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling