Симоб билан ишлашдаги ҳавфсизлик қоидалари
Металл ҳолдаги симоб лаборатория амалиётида очиқ ва ёпиқ холда кенг қўлланилади (реометрлар, термометрлар ва хоказо). Симоб ва унинг баъзи тузларининг буғлари кумилятив таъсирли кучли заҳарлардир. Симоб буғунинг ҳаводаги концентрацияси 0,01 мг/м3 дан ошмаслиги керак.
Симоб буғлари сувоқ, ёғоч, латта, занг кабиларга яхши ютилади ва кейинчалик десорбцияланиб буғланади. Металл холдаги симоб полга тўкилиб кетса, унинг жуда майда заррачалари девор, пол, мебел тирқишларига кириб кетиб, сўнгра аста буғланиб ётиши мумкин. Симоб солинган приборлар (масалан монометрлар, реометрлар) хоналарга ўрнатилганда улар остига махсус идишлар ўрнатилиши керак.
Беихтиёр тўкилиб кетган симоб, тезда махсус сўрғич ёки насос ёрдамида йиғиб олиниши керак. Майда заррачалар эса амальгамаланган (Zn) пластина ёрдамида йиғиб олинади. Сўнгра пол 3% ли калий перманганат эритмаси 1 литр 20% ли темир (IV) хлор эритмасига 5 мл концентрланган сульфат кисотаси қўшиб тайёрланган эритмаси аралаштирилади ва хона поллари демеркуризацияланади. Сўнгра эса хона хавоси симоб миқдорига анализ қилинади.
Шишадан қилинган кимёвий идишлардан фойдаланишдаги хавфсизлик қоидалари
Юқори деворли шиша идишларни оғзини тиқинлар билан ёпаётганда унинг бўйнини тиқинга яқин еридан ушлаш керак.
Қизиб турган шиша идишни совумай туриб шлифланган тиқин билан ёпиш мумкин эмас.
Суюқликларни шиша идишларида иситиш, қайнатишни сўрувчи шкафларда олиб бориш керак.
Лабораториядаги газ горелкаларидан фойдаланишдаги хавфсизлик қоидалари
Ёқиб қўйилган газ горелкалари ва бошқа қиздириш приборларини назоратсиз қолдириш керак эмас.
Горелкадан фойдаланаётганда оланга горелканинг ишда ёнишига йўл қўймаслик керак. Аланга горелкага сўрилса газ ёки ҳаво оқимини ростлаш лозим.
Иш столининг усти қизиб кетмаслиги учун горелка ва бошқа қиздириш воситаларининг остига асбест, мармар, ғишт каби химоя воситаларидан қўйиб фойдаланиш керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |