Рангли ленталар билан рақс. Шухрат Зокировнинг “Вальс” мусиқаси
Бошловчи:
Болалар, Ўзбекистон бу бизнинг туғилиб ўсган юртимиз.
Ким айтади, Республикамиз Ўзбекистоннинг пойтахти қайси шаҳар?
(болалар жавоби) Тўғри, Тошкент. Тошкент шаҳрининг кундан-кун
чиройига-чирой қўшилмоқда. Янги-янги уйлар, осмонўпар бинолар,
чиройли,
равон
йўллар
қурилмоқда.
Болажонлар
Жонажон
ўзбекистонимизда яна қандай вилоятлар бор? Биласизларми? (болалар
жавоби)
Бошловчи:
Ҳозир ўртоқларингиз ижросида севимли Ўзбекистонимиз-
нинг чиройли гўшалари ҳақида шеърлар тинглаймиз.
Бола: Пахта экиб донг таратган, меҳнат билан бахт яратган.
Боғларинга гул ярашган, озод ўлкам обод ўлкам.
Ўзбекистон , Ўзбекистон !
Бола : Кўркам Тошкент сенга пойтахт, истиқлолга тўлгин ҳар вақт.
Қучоғингда кулгандир бахт, яшил шаҳар бағринг баҳор.
. Ўзбекистон , Ўзбекистон !
Бола : Боғларга бой кенг Самарқанд, узумлари шакар пайванд.
Ундан бутун эл баҳраманд , боғларинг соз тўкиндир ѐз .
Ўзбекистон , Ўзбекистон !
Бола: Қашқадарѐ буғдойлари , роса пишса ѐз ойлари .
Шунда фермер саройлари , тўлар донга тоғ хирмонга.
Ўзбекистон , Ўзбекистон !
Бола : Кўҳна шаҳар Шахрисабзинг , Темур қурган оқ саройинг .
Кетди донғи бор жаҳонга, бу ҳур диѐр яшнамоқда .
Ўзбекистон , Ўзбекистон !
Бола : Туғишган эл Қорақалпоқ, бир мактабда олар сабоқ .
Бахтга мамнун яшар қувноқ , сенга ўртоқ йўли порлоқ .
Ўзбекистон , Ўзбекистон !
Бола : Қувада ҳам Наманганда ,анор, анжир ғарқ пишганда .
Россияда ейишганда, қилиб роҳат дерлар ― Раҳмат ―.
Ўзбекистон , Ўзбекистон !
Бола : Намангану, Андижонинг ,Фарғонанг бор сенинг шонинг .
Яшнамоқда тўрт томонинг ,пахта майдон олтинга кон .
Ўзбекистон , Ўзбекистон !
Бола : Ёзѐвоннинг чўллари бор ,боғу – бўстон ерлари бор .
Бургутлари баланд парвоз , ўтади ѐз жуда ҳам соз .
Ўзбекистон , Ўзбекистон !
Бошловчи: Баракалла. Хозир болажонларимиз ижросида турли
вилоятларнинг чиройли рақсларини томоша қилинг.
38
Do'stlaringiz bilan baham: |