Ўзбекистон республикаси халқ таълим вазирлиги


Download 3.94 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/91
Sana12.10.2023
Hajmi3.94 Mb.
#1700425
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   91
Bog'liq
4.2-MTM-musiqa-rahbar

Мусиқий-
ритмик 
харакатлар
и 
Болалар 
чолғуларда 
ижрочилик 
 
 
Куйлаш 
 
Мусиқани 
идрок этиш 
Мусиқий 
фаолиятларн
и АКТда 
қўллаш 
Эшитиш ва овоз 
қобилиятини 
ривожлантириш 


54 
қурилмалардан бирига айланиб, Интернет тармоғининг кенг тарқалиши 
бизга ундан таълим жараѐнида кенг фойдаланиш имконини беради. Бугунги 
кунларда кўплаб Интернет ресурслар ўзлари учун қандай қилиб энг яхши 
кўринишда фойдалана билишни, бугунги кунда мусиқа раҳбарлари эса унга 
керак бўладиган ва болаларларга унинг мусиқа тўғрисида кенг ахборот бера 
оладиган материални қандай қилиб топишни ўрганмоқдалар. 
Интернет орқали турли хил мусиқий ахборотларни олиш болаларнинг 
мусиқага бўлган билимга доир қизиқишларини ривожлантиришнинг янги 
йўналишларидан бири бўлиб қолмоқда, шунингдек, жаҳон мусиқий 
санъатини ўрганиш шаклларидан бирига айланмоқда. У ўз ичига матнларни, 
мақолаларни, бадиий асарларни ўқиш, радио дастурларни эшитиш, мусиқий 
санъат масалалари бўйича бутун дунѐдан кенг ахборотларни танлаб олиш ва 
уларни таҳлил қилиш кабиларни олади. Ва буларнинг барчаси Интернет 
тармоғи орқали амалга оширилади.
Низомий номли Тошкент давлат педагогика университетининг 
―Мусиқий таълим‖ кафедраси профессор-ўқитувчилари томонидан электрон 
ўқув адабиѐтлари яратиш кенг йўлга қўйилган. Жумладан, доқент 
Ш.Рахимов томонидан ―Чолғу ижрочилиги ва ансамбль‖ фанидан дутор 
чолғуси бўйича, доқент М.Илхомов томонидан худди шу фан бўйича рубоб 
чолғуси бўйича, шунингдек, санъатшунослик фанлари номзоди Қ.Панжиев 
томонидан ―Вокал ва замонавий мусиқа‖ фанидан электрон дарслик 
яратилган. Бу электрон мусиқий адабиѐтлар болаларларни дутор, рубоб 
чолғуларнинг чалиш усулларини кўришга, вокал хонандалиги эштиб 
тассавурини бой этишга, оширишга катта хизмат қилади. 
Мусиқа машғулотлари жараѐнида ўрганилаѐтган куй-қўшиқларни 
уларнинг тафакурида шакллантириш ва ривожлантиришни тақозо қилади. 
Модомики шундай экан, МТМда олиб борилаѐтган ―Мусиқа‖ 
машғулотларининг моҳиятини бугунги кунда мусиқа-педагогикаси нуқтаи 
назардан ўзлаштириш, машғулотларни замонавий педагогик технологиялар 
асосида ташкил этиш мақсага мувофиқдир. Бунинг учун аввалам бор, 
мусиқа раҳбари юқори даражадаги педагогик технологияларини яхши 
эгаллаганлиги, замонавий ахборот технологиялардан чуқур тажриба ва 
малакага эга бўлиши, машғулот ишланмаларини ўқув электрон модул – 
Силлабуслар асосида яратган бўлишни тақазо этади.
Замонавий компьютер технологиялари мусиқани ўргатишнинг 
анъанавий воситаларидан фарқли равишда ўқув ахборотларининг турли-
туман, қулай, осон, оригинал бўлишини таъминлайди. Улар педагогларга 
ўқитиш жараѐнини самарали ва сифатли ташкил этишга имкон берадилар. 


55 
Таълимнинг 
барча соҳаларида ҳаѐтимизга кириб келаѐтган 
замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиб, таълим сифати ва 
самарасини ошириш ҳамда такомиллаштирилиш зарур. Таълим жараѐнида 
замонавий ахборот Информатика ва ахборот технологияларининг долзарб 
муаммолари технологияларидан фойдаланилиши мусиқа раҳбари ва 
болалар фаолияти учун таълим - тарбия жараѐнини жадаллаштиришга ѐрдам 
берувчи психологогик- педагогик ишланмалар, таълим ғояларини 
ривожлантирувчи буткул янги имкониятларни беради, бу эса таълимда янги 
услуб ва ташкилий шакллар юзага келишига ҳамда уларни тезкор таълим 
жараѐнига жорий етиш имконини беради. Таълим - тарбия жараѐнида 
компьютер ўрганиш объекти ҳам, таълим-тарбия, ривожланиш ва таълим 
мазмунини ўзлаштиришини ташхис қилиш воситаси ҳам бўлиши мумкин, 
яъни таълим жараѐнида компьютер технологияларидан икки йўналишда 
фойдаланиш мумкин.
Биринчи йўналишда - компьютер технологиялари имкониятлари, 
турли масалаларни ҳал етишда ундан фойдаланиш малакаларини 
шакллантиришга 
йўналтирилган 
билим, 
кўникма 
ва 
малакалар 
ўзлаштирилади.
Иккинчи йўналишда - компьютер технологиялари таълим-тарбия 
жараѐнини ташкил қилиш самарадорлигини оширишнинг кучли воситаси 
ҳисобланади. Замонавий таълим жараѐнида компьютер технологияларидан 
фойдаланиши давр руҳига мос ҳолатдир.
Таълим - тарбия мазмунининг янгиланиши, энг аввало, болаларда 
атроф- олам ҳақида табиий-илмий тасаввурларнинг шаклланишига боғлиқ 
бўлади. Компьютер технологияларини жорий етиш таълим жараѐнини 
мужассамлаштириш имконини беради. Янги билимларни механик 
ўзлаштиришдан мустақил ўзлаштиришга интилишни таъминловчи 
психологик-педагогик ишланмаларни амалий кенг қўллаш имконини 
беради.
Компьютер технологиялари болалар шахсий хусусиятларини 
ривожлантиришга ѐрдам беради. «Технология» тушунчасини таълим 
соҳасида қўлланиши ва доим умумлаштириш ва тизимлаштиришни талаб 
етадиган педагогик жараѐнларга технологик ѐндашув, педагогик 
инновақиялар 
тажрибаларига, 
ташаббускор-педагоглар 
фаолияти, 
психологогик-педагогик тадқиқотлар натижаларига, таълим жараѐнлари 
ривожига самарали таъсир етиши мумкин. Жамият ривожининг замонавий 
босқичи ахборот оқимининг кенг тарқалиб боришини, глобал ахборот 
муҳитининг юзага келишини таъминловчи, инсон ҳаѐти-фаолиятининг 
барча соҳаларига кириб бораѐтган замонавий ахборот технологияларининг 


56 
жадал тараққиѐти билан боғлиқдир. Мазкур жараѐннинг ажралмас ва муҳим 
қисми таълим жараѐнини компьютерлаштириш бўлиб ҳисобланади. 
Компьютер технологиялари Ахборот коммуникақия технологиялари 
билан педагогик технологияларни ривожлантириш омиллари тушунчаси 
мазмунида таълим компьютер технологияларининг дидактик моҳиятини, 
педагогик технологиялар билан алоқадорлиги, шунингдек, таълим 
жараѐнини ташкил етиш тузилмасида унинг ўрнини тушунамиз.Таълим - 
тарбияда компьютер технологияларининг ўрнини тушуниш учун мазкур 
тушунча мазмун-моҳиятини тўғри англаш лозим. Технология (грек тилидан 
олинган бўлиб, санъат, маҳорат, малака, яна - шакл, мазмун, сабаб, 
методика, ишлаб чиқариш усули) - ташкилий чоралар мажмуаси, фан, 
техника ва умуман жамият ривожининг жорий босқичига асосланиб, 
сифатли ва самарали харажатлар билан тайѐрлашга, хизмат кўрсатишга, 
таъмирлаш ва фойдаланишга топширишга йўналтирилтириб, амалга 
ошириладиган жараѐн ва усулларни англатади.
Технология - кенг маънода ишлаб чиқариш учун фойдаланиш мумкин 
бўлган товар ва иқтисодий ресурслар соҳасида хизмат кўрсатиш учун зарур 
бўладиган билимлар доираси ҳажмидир. Технология тушунчаси тор 
маънода - маҳсулот тайѐрлаш, сифатини назорат қилиш, бошқаришда 
моддани, енергия, ахборотни қайта ишлаш усулини англатади. Компьютер 
технологиялари (инглиз тилида - Computеr Sciеncе) - бу компютердан 
фойдаланиб, ахборотни сақлаш, узатиш, қайта ишлаш, ҳимоя қилиш ва 
тақдим етишга жавоб берувчи технологияларнинг умумий номидир. Бироқ 
таълимда компьютер технологиялари - бу тор тушунчадир, сабаби ахборот 
технологияларида зарур восита сифатида фақат компютердан емас, балки 
аудио ва видеоқурилмалар, проектор ҳамда бошқа техник воситалардан 
фойдаланилиши мумкин. Таълимда компьютер технологиялари - бу 
болаларга таълимий ахботларни тайѐрлаш ва узатиш воситаси компютер 
бўлиб ҳисобланган жараѐндир.
Компьютер технологияси уч турда амалга оширилади:
• «сингиб борувчи» технология сифатида (қатор дидактик масалалар 
ечимида, алоҳида бўлим ва мавзуларни баѐн етиш ва тақдимотида 
компьютердан фойдаланилиши);
• таълим технологиясининг асосий, муҳим аҳамиятли қисмларини 
янада аниқ белгиловчи омил сифатида. 
• монотехнология сифатида (компьютердан фойдаланиб, таълим 
жараѐнини бошқариш, ташхис ва мониторинг қилиш).
Таълим - тарбияда янги компьютер технологиялари қуйидаги 
ҳолатларда самарали ҳисобланади: 


57 
• педагогик технологиялар асосий тамойилларини (олдиндан 
лойиҳалаштириш, тақдим етиш, мақсадга мувофиқлаштириш, яхлитлик) 
таъминлайди;
• илгари назарий ѐки амалий жиҳатдан ечими мавжуд бўлмаган 
дидактик масалаларнинг ҳал етилишини таъминлайди;
• компьютер техникасидан фойдаланиб, ахборотни тайѐрлаш ва 
узатиш имкониятининг кенгайишини таъминлайди. Информатика ва 
ахборот технологияларининг долзарб муаммолари. Шу тариқа, мазкур 
тушунча таълим соҳасида компютернинг кенг татбиқ етилиши билан 
боғлиқдир. Компютер техникаси узоқ йиллар давомида ўсиб бораѐтган 
ахборотлар оқимидан исталган вақтда фойдаланиш имконини тақдим етади. 
Шу сабабли болаларга чуқур таълим - тарбия беришда замонавий 
компьютер техникаси муҳим аҳамиятга молик.

Download 3.94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling