Ўзбекистон республикаси халқ таълим вазирлиги
Мактабгача таълим муассасаларида мусиқий таълим-тарбиянинг
Download 3.94 Mb. Pdf ko'rish
|
4.2-MTM-musiqa-rahbar
3.2 Мактабгача таълим муассасаларида мусиқий таълим-тарбиянинг
асосий мақсади Мустақил Ўзбекистоннинг порлоқ келажагини бунѐд этувчи, ватан истиқболи учун ўз улушини қўшувчи ҳар бир инсон маданий ва маърифий жиҳатдан бой, рухан гўзал бўлиши керак. Озод юртимизнинг равнақи ва келажаги ѐшларга боғлиқ. Бунда, албатта оила, боғча, мактаб ва мактабдан ташқари муассасаларнинг роли беқиѐсдир. Шахснинг ривожланишига салмоқли ва самарали таъсир кўрсатадиган, маданиятини юксалтирадиган муҳим омиллардан бири мусиқий таълим тарбия ҳисобланади. Чунки мусиқа кишини хуш фазилатли, самимий, зийрак, кўнгилчан, юксак ахлоқли фазилатли, ҳамда маданият, маънавият эгаси бўлиб етишишига ѐрдам беради. Бундан ташқари мусиқа болалар рухиятига ҳам ижобий таъсир кўрсатади. Болаларни эшитиш қобилияти, кўриш хотираси, тафаккури, диққати ривожланади. Инсоннинг камолга етишига мусиқанинг бағоятда кучли таъсири шу кунларгина эмас, балки одамзод тараққиѐтининг барча босқичларида яққол намоѐн бўлиб келган. Бой мусиқий меросимиз, мақомлар ва халқ қўшиқлари бир неча асрдан буѐн халқни маънавий жихатдан юксалтиришдек олийжаноб вазифани бажариб келмоқда. Болалик даври - инсон дунѐқараши, фикр хаѐли, диди, салоҳияти шаклланишига замин яратадиган энг муҳим босқичдир. 83 2008 йил 8 июлда қабул қилинган «Болалар мусиқа ва санъат мактабларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва уларнинг фаолиятини янада яхшилаш бўйича 2009-2014 йилларга мўлжалланган Давлат дастури тўғрисида»ги қарори бу борада муҳим омил бўлаѐтир. Хусусан, болалар мусиқа ва санъат мактаблари фаолиятини янада ривожлантириш, уларни капитал реконструкқия қилиш, таъмирлаш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмокда. Шунингдек, мактабгача таълим муассасаларида мусикий таълимни ташкил этиш ва такомиллаштириш, бу борада давлат талабларини ишлаб чиқиш, ўкув дастурлари, қўлланмалар ва адабиѐтлар яратиш, мусиқа МТМни замон талаблари даражасидаги таъминлаш, соҳа мутахассислари ва педагогларнинг касб маҳорати ва малакасини юксалтириш ишларига ҳам алоҳида эътибор қаратилмокда. Мусиқа болаларни аклий ҳамда ахлокий ривожланишида катта ижобий таъсир кўрсатади. Шунинг учун мусиқа машғулотлари энг аввало, тарбия машғулоти дейилади. Янги дастур мазмунида машғулот ўтиш учун мусиқа раҳбарлар ўзининг мусиқий ва назарий билимларини такомиллаштириши лозим. Бугунги кунда мусиқа инсонни шаклланишида муҳим роль уйнайди, унинг хиссиѐти ва руҳиятига фаол таъсир кўрсатади. Мактабгача таълим муассасаларида мусиқий таълим-тарбиянинг асосий мақсади – болаларга мусика санъати гузаллик қонунлари асосида ўрганиш малакасини сингдириш ва уларга мусиқа маданиятини таркиб топтиришдир. Мактабгача таълим муассасаларидаги мусиқа машғулотлари ахлоқий-эстетик тарбия бериш тизимининг ажралмас бир қисми бўлиб ҳисобланади. Мусика машғулотлари олиб бориладиган хонаси дид билан намунали жиҳозланган бўлиши муҳим роль ўйнайди. Техника воситалари, методик кўргазмали қуроллар, пианино чолғу асбоби ва ўзбек халқ чолғу асбоблари билан жиҳозланган бўлиши, янги дастурдан фойдаланиб, машғулот режа конспектларини тузиб замонавий технологияни қўллаб олиб борилиши керак. Шундай қилиб, мусиқа машғулотларининг барча фаолиятларини мақсади ва мазмуни машғулотни мазмунларини ѐритиб, ҳаѐт билан боғлаб машғулотнинг ҳамма фаолиятлари бир-бири билан узвий олиб боришини талаб этилади. Download 3.94 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling