Ўзбекистон республикаси халқ таълим вазирлиги
Download 3.94 Mb. Pdf ko'rish
|
4.2-MTM-musiqa-rahbar
Ўрта гуруҳ. Бу гуруҳда сўзлаб бериш методи ўз ичига куйидаги
усулларни қамраб олади: 140 1) Тушунтириш. Бу усул ўрта гуруҳда анча кенгайтирилган тарзда бўлади. Масалан, «Пуржинка» номли асарни машқ қилиш пайтида мусиқа раҳбари болаларга қараб «мусиқанинг биринчи қисмида биз тиззаларни букиб ўтирамиз, пуржинка бўлади унда мусиқа секин чалинади, мусиқанинг иккинчи – кучли садоли қисмида биз турган жойимизда икки оѐқлаб енгилгина сакрай бошлаймиз» дейди; 2) Изоҳлаш. Масалан, болалар белгиланган вақтдан олдин қўшиқ айта бошласа, педагог ҳамма баравар қўшиқ айта бошлаши учун олдин муқадимманинг сўнги аккордини тинглаб бўлиши, шундан сўнг қўшиқ айта бошлаши керак деб изоҳ беради; 3) Кўрсатма бериш. Бу усулдан болалар ҳаракатда бўлган пайтда фойдаланилади, Масалан, болалар марш садосига юраѐтганда педагог: «Илҳом, елкангни тўғри тут», «Нодира, мусиқага эътибор қил» деб кўрсатма бериш мумкин; 4) Поэтик нутқ. Бу усулдан одатда қўшиқ айтишдан олдин тез–тез фойдаланиб турилади. Масалан, «Қиш ўтиб кетди» қўшиғини (Н.Метлов мусиқаси) айтишдан олдин шу қўшиқ текстидан қуйидаги парчани ифодали қилиб ўқиб бериш мумкин: Қайин шохдан чаққон, Ерга сакради чумчуқ, Йўқдир бўлак изғирин, Сайрайман «чуруқ-чуруқ». 5) Ўрта гуруҳ болаларининг фикр доираси анча кенг, сўз бойлиги бир мунча кўп бўлиб, улар мусиқа билимидан ҳам маълум тажрибага эга бўладилар. Шунинг учун мусиқа асари тинглаб бўлингандан сўнг, улар билан кенгайтирилган суҳбат ўтказилади. Масалан, А.Филлипенконинг «Қиш келди» қўшиғи тинглангандан сўнг қуйидаги суҳбат ўтказилади: Қўшиқда нима хақида гапирилган?, қўшиқда муқаддима борми?, қўшиқнинг характери қанақа?, қўшиқ суръати тезми ѐки секинми?, ва ҳ.к. Суҳбат одатда саволлар ѐрдамида ўтказилади. Баъзан саволлар болаларга қўшиқ тинглашдан олдин, ҳатто топишмоқ тарзида берилиши ҳам мумкин. Масалан, мусиқа раҳбари болаларга: «Мен қўшиқнинг муқаддима қисмини чаламан, сиз эса бу қўшиқнинг қандай номланишини эсланг» деб топшириқ беради. Эшитишга асосланган кўргазмалилик (бадиий – мусиқа асарини идрок этиш) кичик ѐшдаги болалар группасида қандай ўрин тутса, ўрта группада ҳам шундай ўрин тутади. Фақат асарнинг ўзи, унинг шакли, характери, ифода воситалари бирмунча мураккаблашган бўлади, холос. Кўришга асосланган кўргазмалилик ҳақида хам шуни айтиш мумкин. Аммо 141 ўрта группада қўшиқ айтишдан ѐки асар ижросидан олдин ўйинчоқларни кўрсатиш бирмунча камайтирилиб, болаларнинг амалий фаолиятига кўпроқ эътибор берилади, улардан суҳбат пайтидаги саволларга аниқроқ жавоб берилиши, ўйин ва рақс ҳаракатларнинг аниқрок бажарилиши талаб этилади. Download 3.94 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling