Ўзбекистон республикаси халқ таълим вазирлиги
Download 3.94 Mb. Pdf ko'rish
|
4.2-MTM-musiqa-rahbar
Диатоник гамма – ладдаги асосий товушларнинг бирин-кетин
изчиллиги. Тўлиқ диатоник гаммада еттита товуш бўлади. Динамика (юн. Dinamikos - кучли) – мусиқий товушларнинг қаттиқ- секин ижро қилиниши. Динамика товушни турлича ифодалаш, яъни бир йўла қаттиқ ѐки секин, аста-секин кучайтириш ѐки секинлаштириш, айрим товушларни алоҳида таъкидлаб эшиттириш в.б. билдиради. Динамиканинг асосий турлари: forte - қаттиқ, кучли; piano – секин; crescendo – товушни аста-секин кучайтириш; diminuendo – товушни аста-секин пасайтириш. Интервал (лот. Intervallum – оралиқ, масофа) – икки мусиқий товуш ўртасидаги оралиқ. Бунда товушлар бир вақтда янграса гармоник интервал, бирин-кетин янграса – мелодик интервал деб аталади. Асосий интерваллар – прима, секунда, терқия, кварта, квинта, секста, септима, октава. Лад– турғун ва нотурғун мусиқий товуш поғоналарининг ўзаро боғлиқлигига асосланган товушлар тизими. Замонавий мусиқада етти поғонали мажор ва минор ладлари асосий ладлар ҳисобланади. Оркестр (юн. Orchestra - қадимги юнон театри саҳнаси олдидаги майдонча) - турли чолғу асбобларда чалиб, ижрочиларнинг ушбу гуруҳи учун ѐзилган мусиқа асарини биргаликда ижро этувчи созандаларнинг катта жамоаси. Чолғу асбобларининг таркибига кўра оркестрларнинг турлари: симфоник – тўлиқ таркибдан иборат, торли – камонли чолғулар, дамли - ѐғоч ва мис дамли чолғулар, шовқинли - урма-зарбли чолғулар, ѐки эстрада- симфоник – юқорида санаб ўтилган чолуларга электр-чолгулар, яъни гитаралар, синтезаторлар кабиларнинг қўшилиши асносида . Партитура (ит. partitura – бўлинган, тақсимланган) – ансамбль, хор, оркестр учун ѐзилган кўп овозли мусиқий асарнинг нота ѐзуви. Унда барча овозларнинг партиялари жамланган. Партитурада партияларнинг тақсимланиб келиши юқоридан қуйи томон турдош чолғу асбоблар бўйича келади. Ўз навбатида, бир турдаги чолғуларнинг энг юқори регистрга мансуби юқорида, қолганлари регистри бўйича пастки сатрларда ѐзилади. Партия (мусиқада)– 1. Ансамбль қатнашчиларидан бирининг нота ѐзуви. 2. Соната шаклининг экспозициясида асосий мавзулар бош партия, ѐрдамчи партия, якунловчи партия сифатида келади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling