158
кўрсатилади. Хроматик ярим тон бир поғонадаги
икки турли товушдан
тузилади. Масалан, «до» ва «до-диез».
Хроматик гамма – куйнинг ярим тонлар бўйича баланд-пастга изчил
ҳаракати. Тўлиқ хроматик гамма 12 товуш (ярим тон)дан иборат. Гаммадаги
хроматик ва диатоник ярим тонларни тартибли
алмашиниб келиши лад
тузилиши (мажор ва минор) ва ҳаракат йўналиши (юқориланиши ѐки
пасайиши)га боғлиқ. Хроматик гамма диатоник
гаммадаги бутун тон
поғоналарини кўтариш ѐки пасайтириш йўли билан тўлдирилади.
Ad libitum – хохишга кўра, исталганча
A2, A3 – иккала, уччала (чолғу)
Archi – торли чолғулар гуруҳининг
белгиланиши
Arco – камон
Arpa – арфа
Attacca – кейинги асарни танаффуссиз чалиш
Bachetta – таѐқча (зарбли чолғуларда чалиш учун)
Bassklarinette (немисча) – бас-кларнет
Basso, bassi – бас, баслар; контрабас
Batterie (французча) – зарбли чолғулар гуруҳининг белгиланиши
Becken (немисча) – тарелкалар
Bratsche (немисча) – альт
Campana – қўнғироқ
Campanelli – қўнғироқчалар
Cassa – катта барабан
Castagnetti – кастаньетталар
Celesta – челеста
Cello – виолончель
Cembalo – клавесин
Chitarra – гитара
Corno inglese – инглиз сурнайи
Clarinetto – кларнет
Clavicembalo – клавесин
Cloche (французча) – қўнғироқ
Col – билан
Col legno – камоннинг
тахта томони билан чалиш
Do'stlaringiz bilan baham: